Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1994 й. 110-сон "Ижарага олинган бинолар ва хоналарда жойлашган, давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ҳамда соғлиқни сақлаш корхоналари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1994 й.

N 110



ИЖАРАГА ОЛИНГАН БИНОЛАР ВА ХОНАЛАРДА

ЖОЙЛАШГАН, ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИЛГАН

ВА    ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН    АҲОЛИГА    МАИШИЙ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, САВДО, УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

ҲАМДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ КОРХОНАЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ва соғлиқни сақлаш корхоналарининг мулкчилик шакли ўзгартирилган шароитларда ўзлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари:

маҳаллий давлат хокимияти ва бошқаруви органларидан, саноат корхоналаридан, жамоа ва давлат хўжаликларидан, ташкилотлар ва корхоналардан ижарага олинган ишлаб чиқариш майдонларида ҳамда уй-жойлар ёнига қурилган биноларда мехҳмонхоналарда, дўконларида жойлашган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ва соғлиқни сақлаш объектларини қатъий ҳисобга олишни таъминласинлар ҳамда уларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини сақлаб қолишга кўмаклашсинлар;

давлат мулкини тасарруф этувчи билан мулкнинг янги эгаси ўртасидаги битим амалда бўлган даврда юқорида қайд этилган бинолар ва хоналарда жойлашган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш ҳамда соғлиқни сақлаш объектларини олиб қўйиш ёки ёпиб қўйишни тақиқласинлар, Ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Халқ истеъмол моллари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш ҳамда Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг Биринчи ўринбосари                                     И. Жўрабеков







































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск