ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.01.2013 й. ПҚ-1902-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2013 й.

N ПҚ-1902



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ

УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИНИНГ 2013 ЙИЛ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш қиёфасини янада яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш, қишлоқда транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан ишлаб чиқилган:

1-иловага мувофиқ 2013 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қуриш учун республика тижорат банкларининг ва Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли ипотека кредитларини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мақсадли кредит линиясини жалб қилиш йўли билан;

2-иловага* мувофиқ 2013 йилда якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида транспорт коммуникациялари ва ташқи муҳандислик тармоқлари;

3-иловага* мувофиқ 2013 йил якка тартибдаги қишлоқ уй-жой массивларида ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилишларининг асосий параметрлари назарда тутилган 2013 йил Дастури маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ ва бошқа иштирок этувчи тижорат банклари, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўзбекэнерго" ДАК ҳамда "Ўзтрансгаз" АК раҳбарлари зиммасига мазкур қарор билан маъқулланган Дастур параметрлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкининг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қурилишини молиялаштиришга 2013 йилдан бошлаб, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда "Ипотека банк" АТИБни (келгусида - "иштирок этувчи тижорат банклари" деб юритилади) жалб этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 2011 йил 29 июлда тузилган "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" тўғрисидаги кўп траншли Дастурни молиялаштиришга доир битимга мувофиқ, 2013 йилда Дастурни амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган қарзнинг 200,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги иккинчи транши берилади.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Осиё тараққиёт банки қарзининг иккинчи траншини қайтариш, шунингдек унинг фоизлари ва комиссияларини тўлаш иштирок этувчи тижорат банкларининг маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

2020 йил 1 июлгача жисмоний шахслар, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши Дастури доирасида, ипотека кредитини тўлаб бўлмагунга қадар, харид қилинган уй-жойлар бўйича мулк солиғини тўлашдан озод қилинадилар.

5. Ўзбекистон Республикасининг молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:

даврий молиялаштириш учун "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" Дастури доирасида иккинчи транш маблағларини ажратиш бўйича ОТБга талабномани;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" Дастурининг иккинчи траншига ОТБ билан қарз битимини;

"Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" Дастури доирасида иштирок этувчи тижорат банклари билан қарзнинг иккинчи траншини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


6. "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" кўп траншли Дастур қарзининг иккинчи транши бўйича Осиё тараққиёт банки билан лойиҳавий битим имзоласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими, шунингдек кўп траншли "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" Дастури қарзининг иккинчи транши доирасида иштирок этувчи тижорат банклари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қурилишини молиялаштириш учун 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ мақсадли кредит линияларини 15 йил муддатга, шундан 5 йиллик имтиёзли муддат, фоизли ставкаси йилига 3 фоиз очсин;

келгусида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИКни қайта молиялаштириш учун, қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши Дастурини қўшимча молиялаштириш кредит линияси суммаси доирасида, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ ва иштирок этувчи бошқа тижорат банкларини уларнинг сўровномалари асосида айланма маблағлар билан таъминлаб турсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асосли ҳисоб-китобларига биноан Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан массив ичидаги ва массивга олиб борувчи йўллар қурилиши учун 2013 йилда зарур капитал қўйилмалар лимитлари ажратишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1855-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил Инвестиция дастури тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг капитал қўйилмалари параметрларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан биргаликда 2013 йилнинг 1 февралигача 2013 йилда намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қурилишини амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини;

иштирок этувчи тижорат банклари "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан биргаликда бир ҳафта муддатда ўтказилган савдо танловлари натижалари бўйича 2013 йилда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қуриш учун буюртмачи билан пудрат ташкилотлари ўртасида шартномалар тузилишини;

2 ва 3-иловаларда* маъқулланган параметрларга мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида бозор инфратузилмаси ҳамда ташқи муҳандислик тармоқлари объектлари қурилишини ташкил этишни таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ ва унинг акциядорларининг:

"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБнинг устав капиталини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2013 йилда республика бюджети даромадлари прогнози ошириб бажарилганидан олинган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги улушини ошириш ҳисобига 88,0 млрд сўм миқдорида кўпайтириш тўғрисидаги;

4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК балансидан "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари 2013 йилдан бошлаб намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши учун ерларни ажратишда мавжуд массивларнинг ҳудудларини кенгайтиришга, кенгайтиришнинг иложи бўлмаганда эса, ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ёки унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишга алоҳида эътибор берсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТК томонидан "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукалар ва ёғоч пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталарнинг 5-иловага* мувофиқ ҳажмларда импорт бўйича олиб келиниши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Э.М. Ғаниев) мазкур қурилиш материалларини импорт бўйича олиб келиш учун "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТКга ажратиладиган валюта маблағларидан мақсадли фойдаланилишини алоҳида назоратга олсин.


14. 2014 йилнинг 1 январигача:

"Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТК 5-иловага* мувофиқ олиб келинадиган томга ёпиладиган металл тунукалар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек импортга олиб келинган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукаларни ва ёғоч пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталар "Қишлоқ қурилиш инвест" ИКга сотилганида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

субпудрат ташкилотлар - якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қуриш доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" Инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудратчи ташкилотлар билан шартнома бўйича улар томонидан бажарилган иш ҳажмлари қисмида ягона солиқ тўлови тўлашдан;

4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар - барча турдаги солиқлардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларига (ягона ижтимоий солиқ бундан мустасно) ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалардан озод этилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукалар ва ёғоч пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталарнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилаб қўйилсинки, олиб келинадиган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукалар ва ёғоч қириндиларидан тайёрланган плиталар мақсадга мувофиқ ишлатилмаган тақдирда, мазкур қарор билан солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланилган ҳолда давлат бюджетига ундириб олинади.


16. Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК ва манфаатдор банклар, идоралар ҳамда корхоналар, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда қишлоқ қиёфасини тубдан яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқда уй-жой қурилишини ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни кенг ёритиш бўйича телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар туркумини ҳамда мақолалар чоп этишни ташкил қилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон қарорининг 9-бандидаги "ОАТБ" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ" сўзлари қўшиб қўйилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури тўғрисида" 2012 йил 14 январдаги ПҚ-1687-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) 2 - 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 4 январдаги

ПҚ-1902-сонли қарорига

1-ИЛОВА



2013 йилда тайёр ҳолда топшириш шартларида

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича

якка тартибдаги уй-жой қурилишининг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Массивлар

сони


Ер массивлари

умумий

майдони (га)


Уйлар сони



Республика бўйича жами


353

997,1

10 000


шу жумладан:





1.

Қорақалпоғистон Республикаси


17

100,1

550

2.

Андижон вилояти


45

69,8

900

3.

Бухоро вилояти


36

75

730

4.

Жиззах вилояти


18

43

550

5.

Қашқадарё вилояти


29

96

1 050

6.

Навоий вилояти


20

68,2

600

7.

Наманган вилояти


33

62,8

700

8.

Самарқанд вилояти


28

102,4

1 050

9.

Сурхондарё вилояти


21

98,1

810

10.

Сирдарё вилояти


10

47,5

430

11.

Тошкент вилояти


39

95,8

1 050

12.

Фарғона вилояти


31

77,2

850

13.

Хоразм вилояти


26

61,4

730

           

*) Параметрлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва уйғунлаштирилиши натижаларига қараб белгиланган тартибда тўғрилаб ўзгартирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 17-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 1-сон, 18-модда








































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск