ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.03.2012 й. 62-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 мартдаги

62-сон қарорига

ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ

жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш"

лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик

бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг

ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.


2. Лойиҳа доирасида ажратилган маблағлардан самарали ва ўз вақтида фойдаланилишини таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг мақсади ҳисобланади.



II. ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА

БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА

ОШИРИШДАГИ МАЖБУРИЯТЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи орқали лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштиришни, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шунингдек "Лойиҳа салоҳиятини ривожлантириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш" компоненти амалга оширилишини таъминлайди.

Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (шу жумладан, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи):

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили лойиҳанинг тегишли траншларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

лойиҳанинг бирон-бир қисмини амалга ошириш учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралардан тушадиган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;

лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида унинг сифатли бажарилиши юзасидан назорат ва мониторинг юритади;

лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ходимларини ўқитишни ташкил қилади;

Осиё тараққиёт банкининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни кўчиришга буюртманома тайёрлашда қатнашади;

белгиланган тартибот бўйича лойиҳани даврий молиялаштиришга тегишли буюртманомани расмийлаштиришни таъминлайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:

Осиё тараққиёт банкининг ажратилган маблағларини тегишли битимлар асосида ваколатли банкларга қайта кредитлашни;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улуши ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини;

қурилаётган уй-жой мавзелари ва тегишли аҳоли пунктларининг лойиҳалаш ишларини молиялаштиришни;

Осиё тараққиёт банкининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни кўчиришга буюртманома тайёрлашда бевосита қатнашишни;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитланган Осиё тараққиёт банки маблағларидан ваколатли банкларнинг мақсадли фойдаланишини ўрганишни таъминлайди.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:

муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш учун танлашда қатнашиш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш учун пудрат ташкилотларини танлашда қатнашиш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуришнинг сифати юзасидан зарур назоратни амалга ошириш;

янги қурилиш технологиялари ва материалларини қўллаш ҳисобига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш нархларини сақлаб туриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


6. "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" масъулияти чекланган жамияти белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:

қишлоқ жойларда уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуриш сифати юзасидан зарур муаллифлик назоратини амалга ошириш;

янги қурилиш технологиялари ва материалларини қўллаш ҳисобига уй-жой лойиҳаларининг энергия самарадорлигини ошириш, намунавий уй-жой қуриш стандартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


7. Ваколатли тижорат банклари (шу жумладан, "Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банки) белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитланган Осиё тараққиёт банки маблағларидан тегишли битимларда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларни сотиб олиш юзасидан аризачиларнинг мурожаатлари ҳамда ипотека кредитларининг потенциал қарз олувчиларини танлаш тартиботларининг очиқ-равшанлигини таъминлаш ва уларга изчил риоя қилиш;

қарз олувчилар томонидан олинган ипотека кредитларини бериш, кейинчалик ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек улар томонидан қарз маблағларининг белгиланган муддатларда ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш;

лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври давомида ваколатли банклар учун Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган нормативларга риоя қилиш;

Осиё тараққиёт банкининг ссуда ҳисоб рақамидан маблағларни кўчиришга буюртманома тайёрлашда қатнашиш.


8. "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:

муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш учун танлашда қатнашиш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларида қурилиш-монтаж ишларини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш ҳамда маблағларни ўзлаштириш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришни жадаллаштириш бўйича таклифлар ҳамда шартномавий мажбуриятларни бузган пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда алмаштириш бўйича тавсиялар киритиш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш қийматини мақбуллаштириш ва камайтириш бўйича таклифлар киритиш.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларнинг потенциал сотиб олувчиларини танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссияларни шакллантириш, шунингдек уларнинг очиқ-равшан ва самарали ишлашини таъминлаш;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссияларни шакллантириш, шунингдек уларнинг очиқ-равшан ва самарали ишлашини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан биргаликда муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини ўз вақтида ажратиш;

танланган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуришни бошлашга ўз вақтида тайёрлаш (мавжуд иморатларни бузиш, муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва ҳоказолар);

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини ўз вақтида ва сифатли қуриш;

молиялаштиришни ўз вақтида бошлаш ва қурилаётган уй-жой мавзеларида ташқи муҳандислик коммуникациялари қуриш;

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ўқитиш.


10. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектларини ўз вақтида ва сифатли қуришни белгиланган тартибда таъминлайдилар.



III. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ва Осиё тараққиёт банкига лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамасига - ҳар чоракда Осиё тараққиёт банкининг маблағларидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улушидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига - ҳар ойда ваколатли банклар томонидан лойиҳа маблағлари олиниши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.

14. "Қишлоқ қурилиш лойиҳа" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифати юзасидан муаллифлик назорати бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.

15. Ваколатли банклар (шу жумладан, "Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банки) ҳар ойда:

Вазирлар Маҳкамасига - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой сотиб олиш учун танлаб олинган қарз олувчиларнинг дастлабки ва узил-кесил бадалларини йиғиш, шунингдек уй-жой объектлари қурилишининг молиялаштирилиши тўғрисидаги ахборотни;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари олишга тушаётган буюртманомалар, якка тартибдаги намунавий уй-жойни сотиб олиш учун танланган қарз олувчиларнинг дастлабки ва узил-кесил бадаллари йиғилиши тўғрисидаги ахборотни;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - Осиё тараққиёт банкининг маблағларидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улушидан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.


16. "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси ҳар ойда:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига - уй-жой, ташқи муҳандислик коммуникациялари объектлари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилиши тўғрисидаги;

"Қишлоқ қурилиш банк" очиқ акциядорлик тижорат банкига - уй-жой объектлари қуриш ва молиялаштиришнинг ўзлаштирилиши, қишлоқ жойларда уй-жой мавзелари қуришда фойдаланилаётган қурилиш материалларига нархларнинг шаклланиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

а) Вазирлар Маҳкамасига:

ҳар йили 1 ноябргача - қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган ер мавзеларининг намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига бериш учун ажратилиши тўғрисидаги маълумотларни;

ҳар ойда якка тартибдаги уй-жойнинг танланган харидорларидан дастлабки ва узил-кесил бадаллар (йиғимлар тўлиқ шакллангунига қадар) йиғилиши тўғрисидаги ахборотни;

ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари объектлари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар;

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига - вазирлик томонидан белгиланган муддатларда:

уй-жой мавзелари қуриш учун танланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни;

қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой объектлари қуриш учун танлаган пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ахборотни;

лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.


18. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектлари қуриш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда тақдим этадилар.

19. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳар йили 1 августгача Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган, муҳандислик-коммунал инфратузилмага ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган, кейинчалик намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш учун бўш ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


20. Вазирлар Маҳкамасига, вазирликлар ва ташкилотларга барча маълумотлар ушбу ахборотни олувчи томонидан белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ахборот айирбошлашни тезлаштириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасидаги ёзишмалар электрон алоқа воситалари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳужжатларнинг асл нусхалари қоғозда хат билан юборилади.


22. Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 104-модда
































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск