ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 й. 151-сон "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2011 й.

N 151



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УЙ-ЖОЙ

ҚУРИЛИШИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ

РЕСУРС БАЗАСИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) унинг активларини:

Жамғарманинг жалб этилган узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бўйича Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларига тенг суммадаги қарз мажбуриятларини "Қишлоққурилишбанк" акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарзи сифатида расмийлаштирган;

қолган қисмини - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Қишлоққурилишбанк" акциядорлик-тижорат банки устав фондидаги улушини кўпайтирган ҳолда белгиланган тартибда "Қишлоққурилишбанк" акциядорлик-тижорат банкига бериш йўли билан тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Жамғармани тугатиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Тугатиш комиссияси кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин Жамғарманинг мол-мулкини "Қишлоққурилишбанк" акциядорлик-тижорат банки балансига берган ҳолда Жамғармани белгиланган тартибда тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Қишлоққурилишбанк" акциядорлик-тижорат банки ва "Ипотека банк" акциядорлик-тижорат ипотека банки узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни илгари тузилган шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ қайта расмийлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 209-модда.
































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск