Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.1995 й. 156-сон "Уй-жой ва жамоат биноларида энергияни тежайдиган тизимларни ишлаб чиқиш ва тажриба тариқасида жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.1995 й.

N 156



УЙ-ЖОЙ ВА ЖАМОАТ БИНОЛАРИДА

ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАЙДИГАН ТИЗИМЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАЖРИБА ТАРИҚАСИДА

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада энергияни тежайдиган уй-жойлар ва жамоат бинолари қурилишини ривожлантиришнинг техникавий ва ташкилий масалаларини пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этган ҳолда 1995-1996 йилларда Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида беш қаватли 32 квартирали энергияни тежайдиган уй-жойни илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, қуришни ва уларнинг натура синовларини амалга оширсинлар ҳамда натижалари бўйича келгусида қурилишда қўлланиш учун тавсияномалар берсинлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1995 йилнинг Ш чорагида тажриба тариқасидаги уй-жой қурилиши учун ер участкаси ажратсин.

"Тошуйжойинвестқурилиш" корпорацияси тажриба тариқасидаги беш қаватли 32 квартирали уй-жой қурилиши бўйича буюртмачи ва бош пудратчи этиб белгилансин.

"Тошуйжойинвестқурилиш" корпорацияси кўрсатиб ўтилган уй-жойнинг 1996 йилнинг III чорагида фойдаланишга топширилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси "Қаҳрабо" илмий-ишлаб чиқариш фирмаси иштирокида энергияни тежайдиган архитектура ечимларини назарда тутувчи тажриба дастурини, 1995 йилнинг IV чорагида тажриба тариқасидаги ғишт-панель конструкцияли уй-жой қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини берган ҳолда, ишлаб чиқсинлар.


3. Тажриба тариқасидаги қурилишда уй-жой ва жамоат биноларини марказлаштирилмаган тартибда иссиқлик билан таъминлашнинг янги тизимини ишлаб чиқиш ва синаб кўриш бўйича тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тадбирлардаги 1995 йил учун белгиланган, шунингдек ушбу қарорнинг 1-2-бандларидаги ишларни тегишли манбалар ҳамда жорий йилда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширсинлар, 1996-1997 йиллар учун истиқболни шакллантиришда тақдим этилган ҳисоб-китоблар ва сметаларга мувофиқ мақсадли маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар


5. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "ЎзАБК" қўшма корхонасига марказлаштирилмаган иссиқлик манбаларининг тажриба намуналарини тайёрлаш учун металл ва бутловчи маҳсулот сотишда, шунингдек тажриба тариқасидаги уй-жой қурилишини зарур моддий-техиика ресурслари билаи контракт асосида таъминлашда кўмаклашсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринннг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 28 апрелдаги

156-сон қарорига

ИЛОВА



Тажриба тариқасидаги қурилишда уй-жой ва жамоат

биноларини марказлаштирилмаган тартибда иссиқлик

билан таъминлашшнг янги тизимини ишлаб чиқиш

ва синаб кўриш бўйича

ТАДБИРЛАР

Топшириқларнинг номи

ва уларни бажариш

босқичлари


Асосий бажарувчи

ва ёрдамчи

бажарувчилар


Бажариш

муддатлари

бошланиши-

тугаши


Ишларнинг

қиймати

(ҳисоблан

ган)*

минг сўм


Буюртмачи


Кутиладиган

натижалар


1


2


3


4


5


6


I. Иссиқлик билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган тизимларининг илмий-техникавий ечимларини ва тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш


ЎзЛИТТИ, "Ўзбеккоммунлойиҳа"



"Давархитектқурилиш" қўмитаси

Иссиқлик билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган тизими элементларига техникавий талаблар


1. Уй-жой ва жамоат биноларида буғқозон агрегатларини жойлаштиришга ёнғинга қарши курашиш ҳамда газтехника талаблари ва шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш


"Ўзбеккоммунлойиҳа", "Ўзбекгазлойиҳа", ИИВнинг ЕСБ, "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси

1995 йилнинг II-IV чораклари

120


"Давархитектқурилиш" қўмитаси

"Давназорат" органлари билан келишилган ёнғинга қарши курашиш ва газтехника талаблари

2. Марказлаштирилмаган буғқозон агрегатларидан чиқадиган ёндирувчи маҳсулотларга санитария-экологик талабларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш


"Атмосфера" ЛТИТИ, ЎзСГККИТИ

-

1995 йилнинг II-IV чораклари

80

"Давархитектқурилиш" қўмитаси


"Давназорат" билан келишилган санитария ва экологик талаблар


3. Марказлаштирилмаган иссиқлик манбалари бўлган кўп қаватли уйларнинг иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг тажриба синови учун объектларни танлаш


"ЎзЛИТТИ",

"Ўзбеккоммунлойиҳа"

"Ташкилотчи" трести


1996 йилнинг I - II чораклари


250


"Давархитектқурилиш" қўмитаси


Янги тизимлар бўйича чет эл тажрибаси, уларнинг илмий-техникавий ечими обзори, буғқозон агрегатларига техникавий талаблар


4. Иссиқлик билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган тизимининг тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш


"ЎзЛИТТИ",

"Ўзбеккоммунлойиҳа





Иссиқлик билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари


а) Тошкент шаҳридаги мавжуд бино учун қўшимча қурилган буғқозондан иссиқлик билан таъминлашнинг тажриба объекти тизими лойиҳаси

"Ўзбеккоммунлойиҳа"

"Энком" ИИК


1995 йилнинг

II - III чораклари


180


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳар вазирлиги



б) Тошкент (5 кв), Самарқанд 5 кв), Фарғона (5 кв) шаҳарларида қурилаётган ёки қайта барпо этилаётган 4 қаватли уй-жойлар учун иссиқлик билан

таъминлаш квартирали тизимларининг тажриба лойиҳалари 

"ЎзЛИТТИ"


1996 йилнинг

II-III чораклари


125


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент, Самарқанд шаҳарлари, Фарғона вилояти ҳокямликлари



в) қурилаётган ёки қайта барпо этилаётган Тошкент шаҳридаги (2 тизимли) 9 қаватли уй ва Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги уй-жойни иссиқлик билан таъминлаш секцияли тизимининг тажриба лойиҳаси 

"ЎзЛИТТИ"


1996 йилнинг

II - III чораклари


150


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари



II. Объектларга ўрнатиш учун автоматлаштирилган буғқозон агрегатларини тайёрлаш ва етишмаётган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш

"Ташкилотчи" трести, "Ўзкоммунмашкомплект", "Созловчи" корхонаси, "Энком" ИИК, "ЎзГАЗИТИ", "ЎзАБК" ҚК, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ИТИК, "Ўзбекгазавтоматика"




Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги



Марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимлари учун ишлаб чиқилган техникавий талабларга жавоб берадиган асбоб-ускуна

1 . Иссиқлик таъминотининг объектли тизими учун иш унуми 250-800 кВт бўлган газли иситиш буғқозонларининг тажриба намуналарини тайёрлаш

"Ташкилотчи" трести, "Ўзкоммунмашкомплект", "Созловчи" корхонаси, "Энком" ИИК, "ЎзГАЗИТИ", "ЎзАБК" ҚК, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ИТИК, "Ўзбекгазавтоматика"


1995 йилнинг

I-IV чораклари


195

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Автоматлаштирилган буғқозон агрегатлари


Иссиқлик таъминотининг квартирали ва секцияли тизимлари учун тежамли ва юқори ишонч билан ишлатиладиган буғқозон агрегатлари ва бошқа асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг тажриба намуналарини тайёрлаш

"Ташкилотчи" трести

"Ўзкоммунмашкомплект"

"Созловчи" корхонаси

"Энком" ИИК, ЎзГАЗИТИ

"ЎзАБК" ҚК, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ИТИК, "Ўзбекавтоматика"




Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Экспериментал намуналари, синовлар протоколлари, тажриба намуналари


а) иссиқлик таъминотининг квартирали тизимлари учун cув контурли, газ билан иситиш рўзғор аппаратлари







иш унуми 4 кВт (6 та)


1995 йилнинг II чораги - 1996 йилнинг III чораги


240



иш унуми 7 кВт (9 та)


1995 йилнинг II чораги - 1996 йилнинг III чораги


320




б) иссиқлик таъминотининг секцияли тизимлари учун газли, паст босимли, қўшимча ҳаво ёрдамисиз ишлайдиган горелкалари ва энергия ишлатмайдиган хавфсизлик автоматикаси бўлган буғқозон







иш унуми 125 кВт (1 та)


1995 йилнинг II чораги - 1996 йилнинг III чораги


275



иш унуми 160 кВт (1 та)


1995 йилнинг II чораги - 1996 йилнинг III чораги





в) сув билан иситгичлар (5 та) ва 80-120 л сиғимли кенгайтирувчи - сув иситиш баклари (5 та)


1995 йилнинг II чораги - 1996 йилнинг III чораги





III. Қурилаётган ва қайта барпо этилаётган уй-жой ва жамоат бинолари иссиқлик таъминотининг марказлаштирилмаган тизимлари қурилишини амалга ошириш






Зиналарни иссиқлик билан таъминлашнинг марказлаштирилмаган тажриба тизимлари

1. Жамоат биносини қўшимча қурилган буғқозондан иссиқлик билан таъминлашнинг объектли тизими


Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

1995 йилнинг II - III чораклари

312

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


2. Тошкент, Самарқанд, Фарғона шаҳарларидаги кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминотининг квартирали тизимлари


"Ўзмонтажмахсусқурилиш"

1996 йилнинг IV чораги

200

Тошкент , Самарқанд шаҳалари ва Фарғона вилояти ҳокимликлари



3. Тошкент шаҳридаги 9 қаватли уй-жойнинг секцияли, марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизими


1996 йилнинг IV чораги

245

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


IV Тажриба объектларида марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимининг натура синовларини ўтказиш





Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


Қурилиш нормаси ва қоидалари, техник шартлар, намунавий ечимлар альбоми, ишлатишга доир йўриқномалар


1. Қурилган объектларда автоматлаштирилган буғқозон агрегатларини ишлатишни ташкил этиш ва ишлатиш синовларига ўтказиш

"Ўзбеккоммунлойиҳа", "Ташкилотчи" трести,

"Созловчи" корхонаси,

"Энком" ИИК, "ЎзГАЗИТИ"


1996 йилнинг IV чораги - 1997 йилнинг

I чораги



150


Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги



Марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимлари учун буғқозон агрегатларига тузатишлар киритилган техникавий ҳужжатлар


2. Марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимларининг натура синовларини ўтказиш

"ЎзЛИТТИ", "Ўзб еккоммунлойиҳа", ИИВнинг ЁСБ, "Ўздавконтехназорат", "Атмосфера" ЛТИТИ, "ЎзСГККИТИ"


1997 йилнинг

I - II чораклари


280

"Давархитектқурилиш" қўмитаси


Тажриба натижалари бўйича йиғма илмий-техникавий ҳисобот


3. Марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимларини лойиҳалаш ва ишлатиш бўйича тавсияномалар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш


1997 йилнинг

I - II чораклари


200



Марказлаштирилмаган исскқлик таъминоти тизимлари учун

тавсияномалар ва норматив ҳужжатларнинг лойиҳалари


4. Уй-жой ва жамоат биноларининг марказлаштирилмаган иситиш тизимлари намунавий техник ечимлари альбомини ишлаб чиқиш

"ЎзЛИТИ"


1997 йилнинг

I - II чораклари


140



Марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимлари учун намунавий техник ечимлар альбоми

5. Амалдаги норматив ҳужжатлар ва низомларга зарур ўзгартиришлар киритган ҳолда Ўзбекистон Республикасида иссиқлик таъминотини ривожлантиришнинг 2010 йилгача мўлжалланган концепциясини ўтказилган тажрибалар натижалари бўйича ишлаб чиқиш


Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз"


1997 йилнинг

I - II чораклари


300


Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси


Иссиқлик таъминотини ривожлантириш концепцияси, норматив ҳужжатлар ва низомлар


Жами:




4345



-------------------------

* Ишларнинг қийматига нархлар даражасининг ўзгаришига мувофиқ тузатишлар киритилади.






























Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск