Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Хусусийлаштирилаётган корхоналар ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотиш Тартиби (ЎзР ВМ 18.11.1998 й. 477-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 ноябрдаги

477-сон қарорига

5-ИЛОВА



Хусусийлаштирилаётган корхоналарни ёки

акциялар пакетларини хорижий

инвесторларга сотиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб хусусийлаштирилаётган корхоналарни ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотиш шартлари ва механизмини белгилаб беради.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хорижий инвесторларга сотиш учун қўйиладиган корхоналар (акциялар пакетлари) рўйхатлари, шунингдек улар ҳақидаги зарур маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган нашрларда, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган нашрларда мунтазам равишда эълон қилинишини ташкил этади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитаси эмитент корхона ҳамда у таркибига кирувчи хўжалик уюшмаси (корпорация, концерн ва бошқалар) билан биргаликда корхона ва у эмиссия қилган акциялар тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилади, кутиладиган хорижий инвесторларнинг корхона билан, унинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади, хорижий инвесторларни излашни ва улар билан музокаралар олиб борилишини ташкил этади.


4. Эркин савдода ва хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган акциялар хорижий инвесторларга тендер, шу жумладан инвестиция савдоларида ҳамда биржа савдоларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси буйруқлари бўйича сотилади.


5. Корхоналар ва давлат мулки улушидан акциялар, акциялар назорат пакетлари хорижий инвесторларга тендер, шу жумладан инвестиция савдоларида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилади.



II. ХУСУСИЙЛАШТИРИЛАЁТГАН КОРХОНАЛАР

ВА АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ ШАКЛЛАРИ


6. Корхоналар ёки акциялар пакетлари хорижий инвесторларга;

корхона (акциялар пакети)нинг эркин алмаштириладиган валютадаги сотиб олиш нархи ўтказиш мавзуси ҳисобланадиган тендер савдоларида;

инвестор томонидан корхонани техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб чикаришни реновация қилиш бўйича ўзига инвестиция мажбуриятлари олган ҳолдаги корхона еки акциялар пакетлари мавзуси ҳисобланадиган инвестиция тендер савдоларида сотилиши мумкин. Бунда хорижий инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари корхона (акциялар пакети)инг эркин алмаштириладиган валютадаги сотиб олиш нархи учун ҳақ тўлаш ёки унга қўшимча сифатида қабул қилиниши мумкин;

биржа савдоларида сотилиши мумкин.


7. Корхоналар (акциялар пакетлари) тендер савдоларида, шу жумладан инвестиция савдоларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига 3-иловада белгиланган тартибда сотилади.

Тендер савдоларини ўтказиш корхонани баҳолашда қатнашаётган хорижий инвестиция банклари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин. Савдоларни ташкил этувчи инвестиция банки харидор ёки харидор вакили бўлиши мумкин эмас.


8. Акциялар пакети хорижий инвесторларга эркин алмаштириладиган валютага биржа савдоларида ушбу мақсадлар учун махсус ташкил этиладиган савдо майдончасида сотилади.

Хорижий инвестор брокер билан тузадиган шартнома-топшириқномада инвесторнинг акциялар пакетлари қийматини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилган бўлиши керак. Бунда воситачилар ва биржа хизматлари ҳақи бевосита хорижий инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.


9. "Хорижий инвестордан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун тўлов сифатида тушадиган хорижий валютадаги маблағлар, уларни кейинчалик Марказий банкка мажбурий тартибда тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда сотиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади.

10. Корхоналар ёки акциялар пакетларини хорижий инвесторларга сотишдан олинган миллий валютадаги тушумни тақсимлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.



III. КОРХОНАЛАРНИ ВА АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ ШАРТЛАРИ


11. Хорижий инвесторлар томонидан корхоналар ёки акциялар пакетлари эркин алмаштириладиган валютага сотиб олинади, инвестиция мажбуриятлари эса хорижий валютада ҳам, қиймати конун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш тарзида ҳам шакллантирилади.


12. Корхоналар (акциялар пакетлар)ни хорижий инвесторларга сотиш хорижий шерик томонидан шартнома бўйича олинган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилгунга қадар уларни бегоналаштириш ҳуқуқисиз амалга оширилади.


13. Инвестиция тендер савдолари якунлари бўйича ёки тўғридан-тўгри шартлашувлар асосида тузиладиган шартномаларда корхонани техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни реновация қилиш бўйича хорижий инвестор томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг ҳажми, қиймати, шакли ва бажарилиш муддатлари аниқ келишиб олиниши, шунингдек, улар белгиланган муддатда бажарилмаганлиги учун санкция кўзда тутилиши керак.


14. Шартномада кўзда тутилган шартлар, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари хорижий инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда битишув қонунчилик билан белгиланган тартибда ҳақикий эмас деб топилади.


























Время: 0.1644
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск