ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 30.12.2014 й. 94-мҳ-сон "UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 05.02.2015 й. 1830-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2015 й.

N 1830-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2014 й.

N 94-мҳ


ҚАРОРИ



"UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан

ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



"Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи (рўйхат рақами 1830, 2008 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган "UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                   Х. Мирзахидов






Қарорга

ИЛОВА



"UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан

ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимада "номларидан фойдаланган ҳолда, ўз товарлари, ишлари ва хизматларини таклиф қиладиган" деган сўзлар "номларига эга бўлган сайтларда ўз материалларини жойлаштирувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:

"UZ" домени Маъмури - "UZ" доменининг асосий Реестрини бошқариш ва "UZ" доменини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга давлат томонидан ваколат берилган ташкилот;

домен номининг Маъмури - домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёки жисмоний шахс;

домен номини активация қилиш - домен номи ва унга тегишли (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғида домен номининг ишлашини таъминлайдиган "UZ" доменининг асосий DNS серверларида жойлаштириш ва сақлаш;

домен номининг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш - домен номи ва домен номининг Маъмури тўғрисидаги ахборотни "UZ" доменининг Маъмури томонидан асосий Реестрдан чиқариб ташланиши;

давлат домен номи - Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маъмурий бирликлари (вилоят, ҳокимият, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ва ш. к.) номларини ўз ичига олувчи ёхуд уларнинг белгиларини ёки номларини бошқача тарзда ифодалайдиган, шу жумладан, қисқартмалари ва/ёки аббревиатураларини ўз ичига оладиган домен номи;

домен номини деактивация қилиш - Интернет тармоғида домен номи ишлашини кейинчалик тўхтатиш учун "UZ" доменининг асосий DNS серверларидан тегишли домен номининг (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни чиқариб ташлаш;

домен - номли мезон бўйича ажратилган ва уни қўллаб-қувватлаш учун жавоб берадиган ташкилотга эгалик қилиш учун тақдим этилган Интернет тармоғининг қисми;

"UZ" домени - Ўзбекистон Республикасининг мамлакат кодини ифодаловчи, махсус ваколатли ташкилот томонидан бошқариладиган ва мувофиқлаштириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси остидаги ўз ичига кейинги даража домен номларини олувчи юқори даража домен;

домен номи - ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;

иккинчи даража домен номи - "UZ" юқори даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва "UZ" доменининг кейинги даражасини белгилайдиган домен номи;

учинчи даража домен номи (субдомен) - иккинчи даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва иккинчи даража доменининг кейинги даражасини билдирадиган домен номи;

захираланган домен номи - жамоатчилик учун фойдали бўлган ёки давлат мақсадларида фойдаланиш учун, шунингдек юқори даража доменининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида "UZ" домени Маъмури томонидан захираланган домен номи;

ариза берувчи - домен номини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Рўйхатдан ўтказувчига ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;

асосий сервер - юқори даража доменлари тўғрисидаги ахборотни сақловчи DNS серверлари;

номақбул домен номи - одобсиз, ахлоқсиз, қонун ҳужжатларига зид, давлатга ёки жамиятга қарши характердаги сўзларни, шунингдек, ҳарфлар, сонлар ёки сўзлар комбинациясини ўз ичига олган домен номи. Домен номининг номақбуллиги (характери) ушбу домен номини активация қилиш вақтида "UZ" доменининг Маъмури томонидан белгиланади;

асосий Реестр - иккинчи даражадаги рўйхатга олинган домен номлари, домен номларини Рўйхатдан ўтказувчилари ва Маъмурлари ҳамда домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни ўз ичига оладиган "UZ" доменининг марказий маълумотлар базаси;

Рўйхатдан ўтказувчи - домен номларини рўйхатдан ўтказиш бўйича "UZ" домени Маъмури билан тузилган шартномага асосан хизматлар кўрсатадиган ва домен номи тўғрисидаги зарур ахборотнинг асосий Реестрга киритилишини таъминлайдиган юридик шахс;

домен номини рўйхатдан ўтказиш - Рўйхатдан ўтказувчи томонидан домен номи ва домен номи Маъмури тўғрисидаги маълумотларни асосий Реестрда жойлаштириш ва сақлаш ҳамда "UZ" домени Маъмури томонидан домен номини активация қилиш;

сервер - компьютернинг бошқа компьютерга хизматларни тақдим этиш имконини берувчи аппарат ва дастурий таъминот (дастур-сервер) мажмуи. Компьютерлар дастур-сервер билан дастур-мижозлар ёрдамида ишлайди;

домен номлари тизими - Интернет жаҳон ахборот тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

"whois" хизмати - домен номи тўғрисидаги асосий ахборотни Интернет браузери ёки махсус компьютер дастури орқали олиш имконини берувчи махсус хизмат;

ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) - тармоқ техник инфратузилмасининг маъмурий бошқариш функциясини амалга оширадиган, шунингдек юқори даража доменларининг базасини қўллаб-қувватлайдиган Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот;

IANA (The Internet Assigned Numbers Authority) - Интернет адресларининг бутун маконини тақсимлаш, шу жумладан IP-адрес, домен номларининг тармоқ хизматини умумий мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда юқори даража доменларини делегирлаш учун назоратни амалга оширувчи ташкилот;

IP-адрес - рақамли шаклда ифода этилган, тармоқда ахборотнинг жойлашган жойини аниқловчи адрес. IP-адрес нуқталар билан ажратилган тўртта рақамли майдондан (IPV4) иборат.".


3. 5, 20, 76, 106 - 108, 111 - 114-бандлар ва 10 - 13-параграфлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 6-банд ", рўйхатдан ўтказувчилар билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 11-банддаги "DNS домен номлари тизимининг" деган сўзлар "UZ" доменининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 33-банддаги "субдоменлар" деган сўз "субдоменларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 36-банднинг иккинчи хатбошиси биринчи жумласи чиқариб ташлансин.


8. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Домен номининг Маъмури Рўйхатдан ўтказувчига у томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва ушбу ҳужжатда белгиланган рўйхатдан ўтказиш талаблари бузилганлиги тўғрисидаги эътирозларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.".


9. 43 - 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар "UZ" домени Маъмурининг "whois" хизмати орқали фойдаланилиши мумкин бўлиши керак. Бунда "whois" хизмати ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлган домен номи тўғрисидаги ахборот ҳажми ошкора ва конфиденциал ахборотни ўз ичига олади.

Ошкора ахборотга қуйидаги маълумотлар киритилади:

домен номининг қисқача таърифи;

домен номи тўғрисидаги ахборотнинг асосий Реестрга узатилишини амалга оширувчи Рўйхатдан ўтказувчи тўғрисидаги маълумотлар;

ушбу доменга хизмат кўрсатувчи DNS серверлар номлари ва IP-адреслари, шунингдек DNS томонидан фойдаланиладиган бошқа техник ахборот.

Конфиденциал ахборотга қуйидаги маълумотлар киритилади:

домен номининг Маъмурининг тўлиқ номи (номланиши);

электрон почта манзили;

домен номининг Маъмурининг юридик манзили ва мурожаат учун телефонлари.

Домен номининг Маъмури ва Рўйхатдан ўтказувчининг келишуви бўйича домен номининг Маъмури тўғрисидаги қўшимча ахборот киритилиши мумкин.

44. Асосий реестрга киритилган домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар конфиденциал ҳисобланади, агар ариза берувчи ва Рўйхатдан ўтказувчи ўртасидаги шартномада, шунингдек ушбу Низомда бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса.

45. Ушбу Низомга мувофиқ ариза берувчи тўғрисидаги ахборотни "whois" хизматида жойлаштириш ва ундан фойдаланиш учун ариза берувчининг розилиги олиниши шарт.".


10. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Домен номининг Маъмури томонидан рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш) учун аввал берилган аризанинг маълумотлари ўзгарганда, шунингдек домен номи ёки домен номининг Маъмури тўғрисидаги ахборот ўзгарганда домен номининг Маъмури ўзгаришлар тўғрисида Рўйхатдан ўтказувчига ўн кунлик муддатда хабар беришга мажбурдир.".


11. 59 - 62-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. Аризалар Рўйхатдан ўтказувчи томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқилади.

60. Қуйидаги ҳолларда домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза рад этилиши мумкин:

домен номи ушбу Низомнинг 54-банди талабларига мос келмаганда;

домен номи рўйхатга олинган ва асосий Реестрда бўлганда;

домен номи "UZ" домени Маъмури томонидан белгиланадиган захираланган домен номлари рўйхатига кирганда;

домен номини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш сабаблари белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.

61. Рўйхатдан ўтказувчи аризани қабул қилган вақтдан бошлаб ўн кун ичида аризачига домен номининг рўйхатдан ўтказганлиги, рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида ариза берувчига хабар бериши керак. Агар ариза ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган талабларга жавоб бермаса, Рўйхатдан ўтказувчи аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиши лозим. Аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш муддати Рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланади ва уч кундан ошмаслиги зарур.

62. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар йўқлиги аниқлангандан сўнг, Рўйхатдан ўтказувчи асосий реестрга ушбу Низомга асосан маълумот киритишни амалга оширади. Асосий реестрга маълумот киритилган кундан бошлаб етти кун ичида Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номининг Маъмури ўртасида домен номини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.".


12. 64-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


13. 69-бандда:

"ва унинг Маъмури тўғрисидаги ахборот асосий Реестрга киритилган вақтдан домен номи" деган сўзлар "активация қилинган пайтдан бошлаб" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганидан кейин домен номи деактивация қилинади ва етти кун давомида жорий домен номининг Маъмурига тегишли деб ҳисобланади.".


14. 70-71-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"70. Домен номи Маъмурининг домен номини рўйхатдан ўтказиш учун берган аризаси Рўйхатдан ўтказувчи томонидан "UZ" домени Маъмурига активация қилиш учун юборилади.

71. Домен номининг Маъмури тўғрисидаги тўлиқ боғланиш маълумотларининг мавжудлиги ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги домен номини активация қилиш шарти ҳисобланади.".


15. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"73. Агар домен номи ушбу Низомнинг 71-банди талабларига жавоб бермаса ёки домен номи "UZ" домени Маъмури томонидан номақбул домен номи деб топилса, "UZ" домени Маъмури активация қилишни рад этади.

Агар рад этишни бартараф этиш имкони бўлмаса, активация қилишни рад этиш ҳолларида домен номи Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

"UZ" домени Маъмурининг домен номининг номақбуллиги сабабли уни активация қилишни рад этиши юзасидан судга мурожаат қилиш мумкин.".


16. 75-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Домен номидан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки анча илгарироқ устуворликка эга бўлган домен номлари, товар келиб чиққан жой номи бўлган домен номлари, фирма номлари (муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно) билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган домен номини рўйхатдан ўтказиш;".


17. 77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"77. Захираланган домен номлари рўйхатига кирмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларини бузмайдиган домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқи домен номини рўйхатдан ўтказиш учун биринчи бўлиб ариза берган шахсга тегишлидир.".


18. 78-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


19. 79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. Рўйхатга олиш учун давлат органларининг аризаси келиб тушгунга қадар давлат домен номини рўйхатга олган домен номининг Маъмури рўйхатдан ўтказишнинг жорий муддати тугагунча давлат домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кейинчалик ушбу домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмайди.".


20. 105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"105. Домен номи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки қонуний кучга кирган суд қарори асосида деактивация қилиниши ёки бекор қилиниши мумкин.".


21. 109-банддан ", агар устувор ҳуқуққа эга шахснинг талаби мавжуд бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


22. 1 - 3-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.


23. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан

ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахслар учун "UZ" доменидаги домен

номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш,

амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли

Номи


Маълумотлар


Эгаси


Ф.И.О. (тўлиқ)*



Паспорт рақами ва серияси*



Почта манзили (яшаш жойининг манзили):*

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси



Телефон ёки факс*



Электрон почта манзили*



Домен номи тўғрисидаги маълумотлар


Домен номи (тўлиқ)*



Амал қилиш муддати*



DNS ахбороти


Primary Server Нostname



Primary Server Netaddress



Secondary Server Нostname



Secondary Server Netaddress



Ариза берилган сана*


Ариза берувчининг имзоси*


         

Изоҳ: *) тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан

ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Юридик шахслар учун "UZ" доменидаги домен

номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш,

амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли

Номи


Маълумотлар


Эгаси


Юридик шахс номи*



Шартнома тузган шахс (Ф.И.О. (тўлиқ) ва лавозими)*



Почта манзили:*

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси



Телефон ёки факс*



Электрон почта манзили*



СТИР*



Банк реквизитлари


Банк номи*



Банк коди*



Ҳисоб рақами*



Маъмурий боғланиш


Ф.И.О. (тўлиқ)*



лавозими*



Почта манзили*



Телефон ёки факс*



Электрон почта манзили*



Техник боғланиш


Ф.И.О. (тўлиқ)*



лавозими*



Почта манзили*



Телефон ёки факс*



Электрон почта манзили*



Биллинг боғланиш


Ф.И.О. (тўлиқ)*



лавозими*



Почта манзили*



Почта индекси*



Телефон ёки факс*



Домен номи тўғрисидаги маълумотлар


Домен номи (тўлиқ)*



Амал қилиш муддати*



DNS ахбороти



Primary Server Нostname



Primary Server Netaddress



Secondary Server Нostname



Secondary Server Netaddress



Ариза берилган сана*


Ташкилот раҳбарининг имзоси*


Муҳр*


          

Изоҳ: *) тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"UZ" доменидаги домен номларини рўйхатдан

ўтказиш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



"UZ" доменидаги захираланган домен номлари


1. "UZ" доменидаги захираланган домен номлари


1.1. "UZ" домени Маъмури учун иккинчи даража домен номлари:

cctld.uz;

domain.uz;

domains.uz;

domen.uz;

domens.uz;

nic.uz;

whois.uz;

www.uz.

1.2. Учинчи даража домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун очиқ бўлган захираланган домен номлари:

ac.uz - илмий-тадқиқот ташкилотлар, олий ўқув юртлари ва етакчи илмий тадқиқот маданиятининг муассасалари учун;

com.uz - тижорат ташкилотлари учун;

co.uz - тижорат ташкилотлари учун;

edu.uz - маориф фаолияти учун лицензияга эга ўқув муассасалари учун;

for.uz - миллий контентни ривожлантириш мақсадида for.uz зонасида доменларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун;

int.uz - халқаро ташкилотлар учун;

net.uz - Интернет тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар учун;

org.uz - нотижорат ташкилотлар учун;

pp.uz - жисмоний шахслар учун.

1.3. Қўшимча иккинчи даража домен номлари:

aero.uz;

arpa.uz;

biz.uz;

coop.uz;

info.uz;

museum.uz;

name.uz;

pro.uz.



2. ICANN тавсиялари бўйича захираланадиган домен номлари


2.1. ICANN учун:

aso.uz;

dnso.uz;

icann.uz;

internic.uz;

pso.uz.

2.2. IANA учун:

afrinic.uz;

apnic.uz;

arin.uz;

example.uz;

gtld-servers.uz;

iab.uz;

iana.uz;

iana-servers.uz;

iesg.uz;

ietf.uz;

irtf.uz;

istf.uz;

lacnic.uz;

lanic.uz;

rfc-editor.uz;

ripe.uz;

root-servers.uz.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 февраль, 5-сон, 61-модда




































Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск