ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 21.01.2015 й. 3-сон “Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 03.02.2015 й. 2146-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2015 й.

N 2146-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.01.2015 й.

N 3


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                      Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бюджет таснифини қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА".


2. 62-банд "молиявий ташкилотлар капиталида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар" деган сўзлардан кейин ", вақтинчалик бўш турган маблағларни депозит омонатлари ва бошқа активларга жойлаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 2-иловада:


а) 3 212 100, 3 212 101, 3 212 102, 3 212 103 қаторлар чиқариб ташлансин;


б) 3 212 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 212 110 "Ягона ижтимоий тўлов (микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловдан тушадиган тушумлар бундан мустасно)";

3 212 111 "Ягона ижтимоий тўлови суммасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар (микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловдан тушадиган тушумлар бундан мустасно)";

3 212 112 "Ягона ижтимоий тўлови суммасидан Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмалар (микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловидан тушадиган тушумлар бундан мустасно)";

3 212 113 "Ягона ижтимоий тўлови суммасидан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ажратмалар (микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўловдан тушадиган тушумлар бундан мустасно)";

3 212 120 "Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлов суммасидан тушадиган тушумлар";

3 212 121 "Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлови суммасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";

3 212 122 "Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлови суммасидан Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмалар";

3 212 123 "Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлови суммасидан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ажратмалар";

3 212 130 "Фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлов суммасидан тушадиган тушумлар";

3 212 131 "Фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлови суммасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";

3 212 132 "Фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлови суммасидан Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмалар";

3 212 133 "Фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ижтимоий тўлови суммасидан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ажратмалар";


в) 3 412 201 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айрим маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш нархлари ўртасидаги, давлат бюджетига ўтказилиши лозим бўлган ижобий фарқ";


г) 3 422 220 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 422 221 "Ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиллар олувчилар томонидан, харид қийматининг 3 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланган йиғимлар";


д) 3 450 907 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эгасиз мол-мулкни, мерос ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни, ҳуқуқ бўйича давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган хазиналарни реализация қилишдан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тушадиган тушумлар";


е) 3 450 923 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 924 "Мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушумлар";


ж) 3 450 973 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 980 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пенсия ва нафақаларни тўлаш билан боғлиқ етказилган зарарни тўлаш".


4. 3-иловада 26 290 ва 27 290 қаторлардаги "Ҳамза" деган сўз "Яшнобод" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 4-иловада:


а) 7 019 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 019 700 "Вақтинчалик бўш турган маблағларни депозит омонатлари ва бошқа активларга жойлаштириш";


б) 7 096 426 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 427 "Синфдан ташқари кутубхона фондини умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун лотин графикаси асосидаги асарлар билан тўлдириш ва янгилаш бўйича харажатлар";

7 096 428 "Синфдан ташқари кутубхона фондига умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун лотин графикаси асосидаги асарларни етказиш бўйича харажатлар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 февраль, 5-сон, 58-модда



































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск