Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1998 й. 128-сон "Машина-трактор паркларини пахта териш машиналарини тиклаш учун эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1998 й.

N 128



МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИНИ

ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ

ТИКЛАШ УЧУН ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР,

УЗЕЛЛАР  ВА  АГРЕГАТЛАР  БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Машина-трактор парклари таркибига берилган пахта териш машиналари тикланишини таъминлаш ва етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси билан биргаликда жойларда пахта териш машиналари парки хатловдан ўтказилганлиги, 9180 пахта териш агрегатини машина-трактор парклари балансига қабул қилиш ва уларнинг иш қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) тузатиш-тиклаш ишларини ўтказиш жадвалини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар, бунда пахта териш машиналарини тайёрлаб қўйишни иловага мувофиқ шу йил 1 августдан кечиктирмай тугаллашни назарда тутсинлар.

Ушбу мақсадларда:

тузатиш ишларини марказлаштирилган тартибда ўтказиш учун шу йил 15 апрелгача пахта териш машиналарини базавий машина-трактор паркларида жамласинлар, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг тузатиш заводлари ва устахоналаридан самарали фойдалансинлар;

машина-трактор паркларига пахта териш машиналари учун тизимлар, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилишини, шу йил 1 августгача эса тузатиш-тиклаш ишлари тугалланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, тузатиб қўйилган машиналарнинг сифатини текшириш ва уларни қабул қилиш бўйича 1998 йил 10 апрелга қадар қўшма махсус комиссиялар тузсинлар. Машиналар тузатилгандан ва тиклангандан сўнг мажбурий равишда текширилишини ва синаб кўрилишини таъминласинлар.


4. Республика ҳалқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси томонидан пахта териш машиналарига сотиб олинадиган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узелларни, тузатиш ишларини ўтказишни қишлоқ хўжалигига мақсадли транш билан ажратиладиган маблағлар ҳисобига тегишли маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.


5. Тузатиш ишларини ташкил этишнинг шундай амалиётини қишлоқ хўжалиги техникасининг бошқа турларига ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Пахта-банк" билан биргаликда ишлаб чиқаришга буюртмаларни шакллантириш ва истеъмолчиларга етказиб бериладиган техникаларни ва уларга эҳтиёт қисмларни маблағ билан таъминлаш тартибини 20 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари билан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси бўлинмалари ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси корхоналари  ўртасидаги қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришга шартнома муносабатлари тасдиқланган тартибга икки ой муддатда мувофиқлаштирилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 мартдаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



1998 йил мавсумига 9180 пахта териш машинасини

тиклаш учун зарур тизимларнинг

РЎЙХАТИ

      

Т/р


Буюмлар номи


Сони

(дона)


Тайёрлаш

муддати


Қиймат

(млн. сўм)

1.

Териш аппарати тизими


9180

01.08.98 e.

1500,0

2.

Гидравлик тизим


1300

01.07.98 й.

38,2

3.

Бункер тизими


800

01.05.98 й.

44,0

4.

Пневматик тизим


1000

01.06.98 й.

32,8

5.

Узатма тизим


1200

01.06.98 e.

126,2

6.

Бошқарув тизими


1000

01.06.98 й.

17,0

7.

Ҳимоя тизими


1100

01.06.98 й.

12,6


Жами



1770,8

Изоҳ: етказиб бериш шартномаларида кирувчи элементларни номенклатура бўйича кўрсатиш назарда тутилади.















































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск