язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Миллий ва хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш/ Марказий банк Бошқарувининг 249-В-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-16-сон "Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 01.03.2004 й. Қарори (АВ томонидан 16.03.2004 й. 1326-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2004 й.

N 1326

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

01.03.2004 й.

N 249-В

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.03.2004 й.

N 01-02/19-16

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий

валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш

тартиби тўғрисида низомни

тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 26 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг 19-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги 86-сон "Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида"ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.

Марказий банк раиси


Ф. Муллажонов

Давлат божхона қўмитаси раиси

Б. Матлюбов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 134-модда.