язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ АВ 07.05.2001 й. 716-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 07.05.2001 й. 716-сон билан

рўйхатга олинган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 03.11.2017 й. 716-6-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви, ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



1.2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ваколатли банклар - чет эл валютасида операцияларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган банклар;



2-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) резидентларга 2000 (икки минг) АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқча сумма - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатномаси билан; (АВ 22.08.2003 й. 716-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви, ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



2-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) норезидентларга - божхона декларациясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига келтирилган сумма доирасида. Ўзбекистон Республикасига киришдаги божхона декларациясида белгиланган суммалардан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқишга Марказий банк ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади. (АВ 14.07.2001 й. 716-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви, ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 26.08.2016 й. 716-5-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви, ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



4.1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4.1. Белгиланган меъёрдан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетишда уни олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатлар, яъни нақд хорижий валютани олиб киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси, рухсатнома (банкники), ТС-28 гувоҳномаси кейинчалик текшириш мақсадида божхона хизмати йиғмажилдларида қолдирилади.




АВ 28.05.2015 й. 716-4-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви, ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



1.3-банднинг олдинги таҳрири


1.3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали резидент ва норезидентлар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган хорижий валюта, унинг Т-6 шаклдаги божхона декларациясида ёзма равишда декларацияланиши шарти билан ўтказилади. (АВ 22.08.2003 й. 716-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқаруви, ДБҚ Қарори таҳриридаги банд)



4.1-банднинг олдинги таҳрири


4.1. Т-6 шаклидаги божхона декларацияси (намунаси илова қилинмоқда) 16 ёшга тўлган шахс томонидан 2 нусхада тўлдирилади. 16 ёшга тўлмаган болалар ота-оналарининг, бошқа қариндошларининг ёки уларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг декларациясига қариндошлик даражасини, номини ва туғилган йилини кўрсатиб киритилади.

Ёзувлар қўлда, аниқ ва тушунарли қилиб бажарилади. Резидент ёки норезидент декларациянинг барча бандларига ёзма жавоб қайтаради.

Тегишли даражада расмийлаштирилган божхона декларациясининг биринчи нусхасини божхона органи инспектори декларацияни тўлдирган шахсга қайтаради.

Белгиланган меъёрдан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетишда уни олиб чиқиб кетиш учун асос бўлган ҳужжатлар, яъни нақд хорижий валютани олиб киришда тўлдирилган Т-6 шаклидаги божхона декларацияси, рухсатнома (банкники), ТС-28 гувоҳномаси кейинчалик текшириш мақсадида божхона хизмати йиғмажилдларида қолдирилади.

Божхона декларациясининг тегишли устунида рақамлар билан ёзилган нақд хорижий валюта божхона хизмати инспектори томонидан ҳарфлар билан кўчириб ёзилади.

Ёзувлар бош ҳарфда ёзилади, кейин бирон-бир ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини истисно этиш мақсадида периметр бўйича ажратиб қўйилади ва инспекторнинг шахсий рақамли муҳри билан тасдиқланади.




АВ 21.04.2004 й. 716-3-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви, ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири


1.2-банднинг олдинги таҳрири


1.2. Ушбу йўриқномадаги атамалар қуйидаги тушунчаларда қўлланилади:

Резидент - Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган, шу жумладан, вақтинча Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида турган жисмоний шахс.

Норезидент - хорижда доимий истиқомат жойига эга бўлган, шу жумладан, вақтинча Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс.

Нақд хорижий валюта - бошқа давлатларнинг муомалада бўлган ва тегишли хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси бўлган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин Ўзбекистон Республикасининг пул бирликларига алмаштириладиган банкнот кўринишидаги пул бирликлари.

Ваколатли банклар - хорижий валютада операцияларни ўтказиш учун Марказий банкнинг Бош лицензиясига эга бўлган банклар.

Рухсатнома (банк рухсатномаси) - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банклар берадиган белгиланган шаклдаги маълумотнома, у Ўзбекистон Республикасидан ташқарига нақд хорижий валютани олиб чиқиш учун асос ҳисобланади.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Т-6 шаклидаги божхона декларациясини ва бошқа божхона ҳужжатларини тўлдириш тартиби




АВ 22.08.2003 й. 716-2-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви, ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



2-банд а) ва б) кичик бандларининг олдинги таҳрири


а) резидентларга 1500 (бир минг беш юз) АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида рухсатнома олмасдан;

б) резидентларга 1500 (бир минг беш юз) АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқча сумма Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатномаси билан;




АВ 14.07.2001 й. 716-1-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқаруви, ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишда қуйидагиларга йўл қўйилади:

а) резидентларга 1500 АҚШ долларига тенг миқдор доирасида нақд хорижий валюта;

б) норезидентларга божхона декларациясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига келтирилган доирада нақд хорижий валюта.

Нақд хорижий валютани белгиланган миқдордан ортиқча олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ёки ваколатли банкларнинг рухсатномаси олинади.



2.1-банднинг олдинги таҳрири


2.1. Рухсатномани бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.