язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ ЎзР ВМ 31.10.1996 й. 376-сон Қарори билан тасдиқланган Тартибнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 31.10.1996 й. 376-сон Қарори

билан тасдиқланган Тартибининг

олдинги тахрири




ЎзР ВМ 20.06.2016 й. 211-сон Қароридан олдинги таҳрири



1.3-банднинг олдинги таҳрири


1.3. 5000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ, бўлмаган микдордаги нақд хорижий валюта божхона органи ходими томонидан тасдиқланган божхона декларациясининг бир нусхаси берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккинчи нусхаси божхона органида қолади. (ЎзР ВМ 16.04.1998 й. 161-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

5000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ бўлган нақд хорижий валюта Т-6 шаклидаги божхона декларацияси ўрнига божхона органи ходими томонидан ёзиб бериладиган ТС-28 шаклидаги гувоҳнома берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккала нусхаси ҳам божхона органида қолади. (ЎзР ВМ 16.04.1998 й. 161-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2.1-банднинг олдинги таҳрири


2.1. Республикадан чиқиб кетиш чорида жисмоний шахсларЎзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари божхона органига улар томонидан олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта декларация қилинган Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тақдим этадилар.



2.2-банднинг олдинги таҳрири


2.2. Республика ташқарисига нақд эркин алмаштириладиган валютани эркин олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси резидентларига 2000 АҚШ долларига тенг миқдорда сумма доирасида, норезидентларига эса божхона декларациялари (Т-6 шаклидаги кириш божхона декларацияси ёки ТС-28 шаклидаги гувохнома)га мувофиқ олиб кирилган валюта доирасида рухсат этилади. Кўрсатилган суммадан ортиқ нақд валютани олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун бош лицензияга эга бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади. (ЎзР ВМ 05.10.2009 й. 268-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 05.10.2009 й. 268-сон Қароридан олдинги таҳрири



2.2-банднинг олдинги таҳрири


2.2. Республика ташқарисига нақд эркин алмаштириладиган валютани эркин олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси резидентларига 1500 АҚШ доллари қийматидаги сумма доирасида, норезидентларига эса божхона декларациялари (Т-6 шаклидаги кириш божхона декларацияси ёки ТС-28 шаклидаги гувохнома)га мувофиқ олиб кирилган валюта доирасида рухсат этилади. Кўрсатилган суммадан ортиқ нақд валютани олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун бош лицензияга эга бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади. (ЎзР ВМ 16.04.1998 й. 161-сон Қарори таҳриридаги банд)