язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.1996 й. 376-сон "Республикада нақд хорижий валютанинг муомалада бўлишини тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1996 й.

N 376



РЕСПУБЛИКАДА НАҚД ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАНИНГ МУОМАЛАДА БЎЛИШИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида"ги Фармонини бажариш ва хорижий валюта ҳаракати устидан зарур назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби 1-иловага мувофиқ, тасдиқлансин.


2. Махфий.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси темир йўллар ва автомобиль йўллари кесишадиган жойларда республика чегараси периметри бўйлаб, 2-иловага мувофиқ штатдаги ходимлари 327 нафар бўлган қўшимча кўчма ва кўчмас божхона постлари барпо этишни ташкил қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилги Давлат бюджетини тузишда Давлат солиқ қўмитасига божхона органларининг қўшимча ходимларини, янгидан ташкил этилаётган постларни кўриш ва жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси чегара яқинидаги темир йўл станцияларида зарур божхона назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратсин, янгидан ташкил этилаётган божхона постларини жойлаштириш учун зарур миқдорда хоналар ажратсин.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил учун марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари прогнозларини, қурилишларнинг адресли дастурларини тузишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси объектларининг биринчи навбатда киритилишини назарда тутсинлар.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ерлар ажратиш, божхона постлари, мажмуилари қуриш, уларни зарур материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни жадал ҳал этиш бўйича комиссиялар тузсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 1997 йил учун ўзларига ажратиладиган капитал маблағлар умумий ҳажмлари ҳисобига божхона постлари ва мажмуиларига зарур муҳандислик коммуникациялари ўтказилишини таъминласинлар.


10. "Ўзавтойул" давлат концерни ўз маблағлари ҳисобига машиналар учун зарур кириб келиш йўллари, тўхтаб туриш жойлари ва автомобилларнинг ўтиш жойларида дастлабки текширишдан ўтказиш майдончалари қурилишини таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг 1, 4 ва 11-бандлари мазмунини хорижий давлатларнинг Ташқи ишлар вазирликларига, чет мамлакатлар элчихоналарига, консулхоналарига, хорижий фирмаларнинг ваколатхоналарига белгиланган тартибда маълум қилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 октябрдаги

376-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Бош божхона бошқармасининг божхона чегераси

темир  йўл, автомобиль ва авиация транспорти

билан кесиб ўтиладиган жойларда янгидан

ташкил этиладиган божхона постларининг

ШТАТЛАР СОНИ

N

Минтақалар


Постлар сони


Штатлар сони (нафар)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


2

24


вилоятлар:




2.

Андижон вилояти


1

14

3.

Бухоро вилояти


1

32

4.

Жиззах вилояти


1

14

5.

Қашқадарё вилояти


1

12

6.

Навоий вилояти


1

20

7.

Наманган вилояти


1

14

8.

Самарқанд вилояти


1

18

9.

Сурхандарё вилояти


3

48

10.

Сирдарё вилояти


1

22

11.

Тошкент шаҳри


2

39

12.

Тошкент вилояти


2

38

13.

Фарғона вилояти


1

14

14.

Хоразм вилояти


2

18


ЖАМИ:


20

327