язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Миллий ва хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш/ ЎзР ВМ 13.03.1996 й. 95-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 13.03.1996 й. 95-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 21.07.2014 й. 199-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Белгилаб қўйилсинки:


ЎзР ВМ 01.10.1996 й. 342-сон Қарорига,

ЎзР ВМ 24.02.1998 й. 80-сон Қарорига

мувофиқ иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


- кўрсатиб ўтилган тартиб консигнация шартларида етказиб бериладиган ва ички бозорда Марказий банкнинг патентларига эга бўлган импорт қилувчилар томонидан нақд пулга сотиладиган товарлар бўйича контракт (шартномаларга жорий этилмайди;


- импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда - 8 иш соатида амалга оширилади; (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

- ваколатли банклар ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари кўрсатиб ўтилган муддатларга қатъий риоя қилиниши ҳамда импорт контрактларни ҳисобга олишда сансалорликка ва бюрократизмга йўл қўйилмаслиги учун шахсан жавоб берадилар; (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

- хўжалик юритувчи субъектларнинг импорт операцияларини Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат ва мониторинг қилиш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 379-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Ваколатли банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига: (ЎзР ВМ 13.12.2011 й. 329-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- импорт контрактларини ҳисобга қўйиш (товар-хом ашё биржаларида тузилганлари бундан мустасно) ваколатли банкларда - 8 иш соатида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида - икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади; (ЎзР ВМ 31.07.2012 й. 232-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



2-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- ваколатли банклар ва божхона органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари кўрсатиб ўтилган муддатларга қатъий риоя қилиниши ҳамда импорт контрактларни ҳисобга олишда сансалорликка ва бюрократизмга йўл қўйилмаслиги учун шахсан жавоб берадилар;



Қарорга 1-илова Низом 19-бандининг олдинги таҳрири


19. Келган товар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун импорт қилувчи корхона томонидан ҳар бир ўтказиш олдидан товар келганлиги тўғрисида божхона хизматининг банкка топшириладиган тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар олиб келиниши карточкаси асос бўлиб ҳисобланади. Бунда импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари импорт контрактлар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин ваколатли банкка товарлар олиб келиниши карточкаси тақдим этилмасдан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 1-илова Низом 23-бандининг олдинги таҳрири


23. Банк томонидан ҳисобга олинган импорт контрактлари:

импорт килинаётган товар тўлиқ ҳажмда олингач, ёки Давлат солиқ қўмитасининг хулосасига кўра, ёки бир йил тугагандан кейин, агар ушбу муддатда ҳақи тўланмаса ва товар олиб келинмаса, ҳисобдан чиқарилади;

ёки импорт қилувчи корхона тугатилганда. (ЎзР ВМ 20.10.2011 й. 284-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



Қарорга 1-илова Низом 25-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бошқа импорт контрактлари бўйича - олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кун ўтгандан кейин тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳисобланади.



Қарорга 1-илова Низом 25-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Олдиндан тўлов амалга оширилган санадан кейин импорт қилувчи корхона томонидан ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида белгиланган муддатлар мобайнида ваколатли банкка божхона хизматларининг товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида тегишли белгилари қўйилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса - инвойслар, счёт-фактуралар, бажарилган ишларнинг далолатномалари тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли банклар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ўн кун муддатда тегишли ахборот юборадилар.



Қарорга 1-илова Низомга илова Схема 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Контрактни ҳисобга қўйиш (муддати - 2 кун). (ЎзР ВМ 20.10.2011 й. 284-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 31.07.2012 й. 232-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- импорт контрактларни ҳисобга қўйиш ваколатли банкларда - икки иш кунида, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида - икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари амалга оширилади; (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 13.12.2011 й. 329-сон Қароридан олдинги таҳрири



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Пул маблағлари ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида товарларни республикага келтириш ва эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштириш, импорт контрактлари бўйича ишлар ва хизматлар кўрсатишни бажариш ёки улар учун тўланган пул маблағларини қайтаришнинг таъминланмаганлиги тўлов муддати ўтган дебиторлик қарз ҳисобланади.

Агар пул маблағлари ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида импорт қилувчи корхона томонидан ваколатли банкка товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида божхона хизматларининг тегишли қайдлари ёзилган карточка, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича эса - бажарилган ишларнинг инвойслари, счёт-фактуралари, далолатномалари тақдим этилмаса, у ҳолда ваколатли банклар кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин ўн кун муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тегишли ахборотни жўнатади. (ЎзР ВМ 12.08.2009 й. 230-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 20.10.2011 й. 284-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Валюта маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш учун 1-иловага мувофиқ импорт қилувчи резидентлар томонидан расмийлаштириладиган ҳамда валюта счёти очилган жойдаги ваколатли банкда (кейинги ўринларда банк) рўйхатга олинадиган Импорт битишуви паспорти (кейинги ўринларда Паспорт деб аталади) жорий этилади.



17-банднинг олдинги таҳрири


17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин Паспортнинг биринчи нусхаси божхона хизмати томонидан тасдиқланган товарларни келтириш карточкаси (3-илова) билан биргаликда импорт қилувчи корхонага берилади.



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Товар келган кундан бошлаб ўн кун мобайнида импорт қилувчи корхона банкка Паспортни ва товарлар келтириш карточка-сини тақдим этади.



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Норезидентлар томонидан резидентларга хизмат кўрсатишини назарда тутувчи контрактларга ҳақ тўлаш Паспортлар ва тақдим этилган ҳужжатлар (инвойслар, счёт-фактуралар ва бошқалар) асосида амалга оширилади.



Низомга илова 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Контрактни ҳисобга қўйиш, Битишув паспортини расмийлаштириш (муддати - 2 кун).



Низомга илова 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Контракт ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйиш, Битишув паспортини тасдиқлаш (муддати - 2 кун, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари).



Низомга илова 6-бандининг олдинги таҳрири


6. Товар келиб тушганда божхона хизмати товарни сертификатлаш тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда Битишув паспортига белги қўяди.



Низомга илова 7-бандининг олдинги таҳрири


7. Зарурият бўлганда - Ўзбекистон республика валюта биржасида хорижий валюта харид қилиш. Тушган товар ҳақини тўлаш, Битишув паспортини ҳисобдан чиқариш.



ЎзР ВМ 12.08.2009 й. 230-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низомнинг V бўлимининг олдинги таҳриридаги номи


ВАКОЛАТЛИ БАНКЛАР, БОЖХОНА ХИЗМАТЛАРИ ВА

СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА АХБОРОТ АЙИРБОШЛАШ



Қарорга 1-иловадаги Низомнинг 25 бандининг олдинги таҳрири


25. Импорт қилувчи корхона томонидан ваколатли банкка товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтирилганлиги тўғрисида божхона хизматларининг тегишли белгилари бўлган карточкалар контрактда белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда, бирок пул ўтказилган санадан бошлаб 180 календарь кундан кечиктирмай, ваколатли банклар Давлат солиқ қўмитасига тегишли ахборотни юборадилар.




ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низомга иловаси 9 бандининг олдинги таҳрири


9. Солиқ органлари контракт шартлари бажарилмаганлигининг сабабларини текширади ҳамда зарурият бўлганда жарима санкциялари қўллайди ёки ишни тегишли органларга беради.



Қарорга 1-иловадаги Низом иловаси 10 бандининг олдинги таҳрири


10. Импорт қилувчининг ҳисоб рақамлари бўйича операциялар банкда унинг томонидан жарима тўлангунгача тўхтатиб қўйилади.




ЎзР ВМ 16.07.2003 й. 317-сон Қароридан олдинги таҳрири



3 банд учинчи, тўртинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


- импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари контракт қийматининг 15 фоиздан ошиб кетмайдиган, 100.000 АҚШ долларига тенг суммадан кўп бўлмаган доирада, фақат импорт қилувчи корхонага хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкининг вакил қилинган банкининг муқобил банк кафолати мавжуд бўлганда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган суммадан ошиб кетувчи аванс тўловларини пулсиз ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хулосасига кўра фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади; (ЎзР ВМ 29.06.2000 й. 245-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

- қолган суммани - импорт қилувчи корхона томонидан банкка божхона хизматининг тегишли ёзувлари бўлган товарлар келтириш карточкаси тақдим этилган тақдирда ўтказиш тавсия этилсин.



1-илова 19 бандининг олдинги таҳрири


19. Келган товарлар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун, мазкур Низомнинг 11-бандида қайд этилган ҳоллардан ташқари, ҳар бир пул ўтказиш олдидан импорт қилувчи корхона томонидан банкка топшириладиган товарнинг келганлиги тўғрисида божхона хизматининг тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар келтириш карточкаси асос ҳисобланади.




ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-илова 12 банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


12. Импорт қилувчи корхона импорт қилинадиган товарлар келиб тушишидан олдин ўзидаги Паспортнинг банкда қайд қилинган нусхаларини ҳисобга қуйиш учун фаолият зонаси бўйича божхона хиэматига тақдим этади. Божхона хизмати Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўяди.



1-илова 19 бандининг олдинги таҳрири


19. Келган товар учун банк томонидан хорижий валютадаги маблағларни ўтказиш учун импорт қилувчи корхона томонидан ҳар бир ўтказиш олдидан товар келганлиги тўғрисида божхона хизматининг банкка топшириладиган тегишли ёзувлари мавжуд бўлган товарлар олиб келиниши карточкаси асос бўлиб ҳисобланади. Бунда импорт контрактлар бўйича аванс тўловлари ваколатли банкка товарлар олиб келиниши карточкаси тақдим этилмасдан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 16.07.2003 й. 317-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)