язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш/ ЎзР 29.08.1998 й. 678-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 29.08.1998 й. 678-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


музейлар, кутубхоналар, архивлар, кино-, фото-, фонотекаларда, суратлар галереяларида ва бошқа сақлаш жойларида тўпланган маданий бойликлар;



8-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.



11-модда биринчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади: (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



16-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, ўғирланган ёки қонунга хилоф равишда қўлга киритилган маданий бойликларни қўлга киритишнинг олдини олиш мақсадида давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари уларнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур ахборотга эга бўлишлари шарт.



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



5-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги: (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат асосида амалга оширилади. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган сертификат асос бўлади. (ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 04.09.2014 й. ЎРҚ-373-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома асосида амалга оширилади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



10-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган гувоҳнома асос бўлади. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



12-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқишда мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришни рад этишга йўл қўйилмайди. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг рухсатномасини олишлари шарт. (ЎзР 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 21.12.2011 й. ЎРҚ-311-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда номининг олдинги таҳрири


19-модда. Маданий бойликларни ҳалол

қўлга киритувчининг ҳуқуқлари



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни ҳалоллик билан қўлга киритувчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда ҳалоллик билан қўлга киритувчига белгиланган тартибда компенсация тўланади.