язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Истеъмол товарлари, иш ва хизматларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Иқтисодиёт вазирлигининг 40-сон, Молия вазирлигининг 67-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 7-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-16-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги 16.07.2013 й. Қарори (АВ томонидан 12.08.2013 й. 2500-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2013 й.

N 2500

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.07.2013 й.

N 40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.07.2013 й.

N 67


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.07.2013 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.07.2013 й.

N 01-02/8-16


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган истеъмол товарларининг

рўйхатини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 38-сон, 434-модда), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киритиладиган истеъмол товарларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 1 августдаги 56, 73, ЭГ-01/19-3822 ва 01-02/8-46-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1853, 2008 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 384-модда);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 22 июндаги 76, 65, ЭГ-01/10-3881 ва 01-02/8-13-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1853-1, 2009 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 27-сон, 318-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири



Г. Саидова

Молия вазири



Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

     

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 443-модда