язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Истеъмол товарлари, иш ва хизматларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2013 й. ПҚ-1913-сон "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2013 й.

N ПҚ-1913



МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

МАҲСУЛОТЛАРНИНГ РАҚОБАТДОШЛИЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ВА ТОВАРЛАРНИ РЕСПУБЛИКАГА

НОҚОНУНИЙ ОЛИБ КИРИШГА ҚАРШИ КУРАШНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикага ноқонуний олиб кирилган ва қалбакилаштирилган товарларни сотишга қарши курашни ташқи савдо фаолиятини тартибга солишнинг халқаро амалиётда умумэътироф этилган усулларини қўллаш асосида янада кучайтириш, мамлакатимиз корхоналари томонидан ички ва ташқи бозорларда рақобатдошли бўлган, юқори сифатли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда импорт бўйича олиб кирилаётган истеъмол товарлари рўйхати ва номенклатурасини танқидий кўриб чиқиб, қабул қилинган мақсадли дастурлар доирасида мамлакатимиз корхоналари томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш кўламлари ва ассортиментини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, бундай товарларни олиб кириш ҳажми ва рўйхатини кескин қисқартиш бўйича 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига махсус назорат идентификация белгилари қўйилган истеъмол товарлари рўйхатини қўшимча равишда кенгайтириш бўйича таклифлар киритсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

2013 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган ёки транзитини амалга ошираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати, шунингдек Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ уларнинг кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт;

2013 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ республикага олиб кириладиган озиқ-овқат товарлари, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа истеъмол товарларида уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қўйилган давлат тилидаги товар маркировкаси бўлиши шарт.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси автомобиль ва темир йўл транспортида ташиладиган юкларни пухта божхона текширувидан ўтказишни ҳамда республика ҳудудига товарлар ва қалбакилаштирилган маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга чек қўйишни таъминлаган ҳолда божхона чегараси орқали истеъмол товарлари олиб кирилиши устидан божхона назоратини кучайтирсин.

Божхона постларининг раҳбарлари огоҳлантириб қўйилсинки, келгусида республика ҳудудига товарларни ноқонуний олиб кириш фактлари аниқланган ҳолларда, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларнинг легаллаштирилишига қарши курашиш департаменти Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган товарларнинг чакана савдода сотилишига йўл қўймаслик юзасидан аниқ қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Товарларни ноқонуний олиб кириш ҳамда қалбакилаштирилган ва ноқонуний олиб кирилган маҳсулотларни сотиш фактлари аниқланган тақдирда, ҳуқуқбузарларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган тартибда тақдимномалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарида ISO-9001 стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш графикларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун 2013 йил 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 85-модда