язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Истеъмол товарлари, иш ва хизматларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.12.2011 й. 324-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 12 декабрдаги

324-сон қарорига

1-ИЛОВА



Четдан келтириладиган истеъмол товарларини

махсус назорат идентификация белгилари билан

маркировка қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом эркин муомала (кейинги ўринларда импорт деб аталади) учун чиқариш божхона режимига чиқаришда махсус назорат идентификация белгилари (кейинги ўринларда идентификация белгилари деб аталади) билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари айрим гуруҳларини маркировка қилишга қўйиладиган талабларни белгилайди.


2. Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


3. Ушбу Низом:

хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари расмий фойдаланиши, шу жумладан, уларнинг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган;

кўргазма намуналари, синаш, тадқиқ этиш учун намуналар сифатида чет элдан олиб келинадиган;

халқаро транзит мақсадлари учун мўлжалланган;

қонун ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга;

божсиз савдо дўконларида сотиладиган истеъмол товарларига идентификация белгилари билан маркировка қилишга жорий этилмайди.



II. ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИГА

БУЮРТМА БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб келувчи шахс мазкур товарларни "вақтинча сақлаш" ёки "божхона омбори" божхона режимларида декларациялайди, бунда божхона мақсадлари учун зарур маълумотлар божхона юк декларацияси бланкасида ёзма шаклда ёки "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш йўли билан электрон шаклда келтирилади.

Товарлар идентификация қилинганлиги учун йиғим ундирилмайди.

5. Идентификация белгиларини тайёрлаш учун масъул бўлган божхона пости ходими "вақтинча сақлаш" ёки "божхона омбори" божхона режимларидаги декларацияни қабул қилишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Идентификация белгиларини тайёрлашга буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарини тўлдиради.

7. Божхона постининг идентификация белгиларини тайёрлаш учун масъул бўлган ходими бир иш куни мобайнида махсус принтерларда термотрансфер босма усулида (штрих код тарзида) идентификация белгиларини тайёрлайди ҳамда Идентификация белгиларини тайёрлашга буюртманомаларни божхона постида ҳисобга олиш дафтарида қайд этади.

8. Истеъмол товарларининг идентификация белгилари билан маркировка қилиш буюртманомалар асосида, божхона пости ходими томонидан амалга оширилади.



III. ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Идентификация белгилари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда  ДБҚ) ҳудудий бошқармалари божхона постининг масъул ходимлари томонидан тегишли шартнома асосида ушбу Низомга 5-иловада келтирилган намуна бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасидан (кейинги ўринларда "Давлат белгиси" ДИБ деб аталади) ДБҚ томонидан сотиб олинадиган ҳимоя элементлари бор бўлган, ўзи елимланадиган махсус қоғозда тайёрланади. Идентификация белгиларининг дизайни ва ҳимоя қилиш даражаси ДБҚ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда "Давлат белгиси" ДИБ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ҳимоя элементлари бор бўлган ўзи елимланадиган махсус қоғоз қиймати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади.


10. Ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун ДБҚ ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳақи тўланиши тўғрисидаги икки нусхада кафолат хати билан ўзи елимланадиган махсус қоғозни сотиб олишга буюртманома шаклидаги буюртмани "Давлат белгиси" ДИБга расмийлаштиради.


11. "Давлат белгиси" ДИБ ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун буюртманомаларни қабул қилишда ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғозни тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этади.


12. Рақамланиши ортиб борадиган ўзи елимланадиган махсус қоғоз тайёрлангандан кейин "Давлат белгиси" ДИБ бу ҳақда ДБҚни хабардор қилади.


13. ДБҚ ўзи елимланадиган махсус қоғоз учун ҳақ тўлангандан кейин ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун тўлов топшириқномаси билан "Давлат белгиси" ДИБга мурожаат қилади.


14. Буюртманомада кўрсатилган ўзи елимланадиган махсус қоғоз учун ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин "Давлат белгиси" ДИБнинг масъул шахси ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғозни бериш юзасидан 2 нусхада квитанция тўлдиради.


15. "Давлат белгиси" ДИБнинг масъул шахси ДБҚнинг ваколатли ходимига ортиб борадиган рақамлаш бўйича ўзи елимланадиган махсус қоғознинг буюртманомада кўрсатилган сонини беради ва бу ҳақда ўзи елимланадиган махсус қоғозни олиш учун квитанцияга белги қўяди. Квитанциянинг бир нусхаси "Давлат белгиси" ДИБнинг масъул шахсида қолади, иккинчи нусхаси ДБҚнинг ваколатли ходимига қайтарилади.


16. "Давлат белгиси" ДИБ ўзи елимланадиган махсус қоғоз ДБҚнинг ваколатли ходимига берилгунга қадар шикастланмасдан ўрамда сақланишини таъминлашга мажбур. Бузилмаган ўрамдаги ўзи елимланадиган махсус қоғознинг сони ДБҚнинг ваколатли ходимида шубҳа туғдирган ҳолларда, улар "Давлат белгиси" ДИБ вакилларининг мажбурий иштирокида текширилади.


17. ДБҚ томонидан олинган ўзи елимланадиган махсус қоғоз номинал қиймати бўйича 006 "Қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар" балансдан ташқари ҳисоб рақамига кирим қилинади. Ўзи елимланадиган махсус қоғоз кирими ва сарфи ҳисоби қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар учун ўхшаш бўлган тартибда юритилади.


18. Идентификация белгилари термотрансфер босма усулида (штрих код тарзида) махсус принтерларда тайёрланади. Штрих коди ўзида тегишли ахборот - товарнинг номи, товарнинг миқдори, олиб кираётган шахснинг номи, экспорт қилувчининг номи, юк божхона декларациясининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва тайёрловчи завод томонидан қўйиладиган товарнинг серияли рақами мавжуд бўлган, улар орасида қора квадратлар ва оч ранг оралиқлар бўлган комбинациялардан иборат расмни ифодалайди.



IV. ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИНИ

МАРКИРОВКА ҚИЛИШ ТАРТИБИ


19. Четдан келтириладиган истеъмол товарларини идентификация рақамлари билан маркировка қилиш божхона пости ходимлари томонидан товар тушган жой бўйича импортнинг божхона режимига божхонада расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади. Идентификация белгилари билан маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини олиб келувчи шахслар юк божхона декларациясининг 31-устунида тайёрловчи завод томонидан етказиб бериладиган четдан келтирилаётган истеъмол товарларининг серия рақамлари тўғрисидаги маълумотни кўрсатишлари керак.


20. Идентификация белгиси божхона пости ходими томонидан товарнинг ўрамига туширилади, у товар сотилгунига қадар ундан ажратилмайди ва товар белги билан сотувга қўйилади ёки бевосита товарга туширилади.


21. Идентификация белгилари сотилмайди, бошқа шахсларга берилмайди, уларга шикаст етганда ДБҚнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига топшириш ҳолатлари бундан мустасно.


V. ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ,

ҲИСОБОТ БЕРИШ ВА УЛАР УСТИДАН

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Идентификация белгиларига қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар сифатида бухгалтерия ҳисоби қоидалари татбиқ этилади.


23. Идентификация белгилари ҳисобини юритиш ва улар бўйича ҳисобот бериш уларнинг сони бўйича юритилади.


24. ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари идентификация белгиларидан фойдаланишнинг тўғрилиги ва ҳисобдан чиқарилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.


25. Ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда ДБҚнинг ҳудудий бошқармалари жорий чорак биринчи ойининг 1-кунидаги ҳолати бўйича ДБҚга олиб кираётган шахслар, товарлар бўйича идентификация белгиларининг ҳаракати тўғрисида ахборот тақдим этади. Кўрсатиб ўтилган ахборот ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон шаклда тақдим этилади.


26. Божхона постлари идентификация белгиларидан фойдаланиш бўйича тўғри ҳисоб юритилишини таъминлашлари ва шикастланган белгиларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилгунга қадар уларни йўқотмасдан сақлашлари зарур.


27. Идентификация белгилари сақланиши ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун жавобгарлик ДБҚнинг тегишли ходимларига юкланади.



VI. ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИНИ ҲИСОБДАН

ЧИҚАРИШ ВА ЙЎҚ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


28. Идентификация белгилари шикастланган ҳолатларда божхона постлари барча шикастланган идентификация белгиларини шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш учун топшириш тўғрисидаги буюртманома билан биргаликда ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларига топшириши шарт.

29. Шикастланган идентификация белгилари қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда 10 донадан "А4" форматдаги қоғознинг алоҳида варақларига елимланиши керак:

идентификация белгилари букланмасдан ва қийшайтирилмасдан елимланиши керак;

белгилар белгининг марказий қисмида ва матн аниқ кўринадиган тарзда ёпиштирилиши керак;

белгилар узилганда унинг алоҳида қисмлари бирлаштирилиши керак;

шикастланган идентификация белгилари ёпиштирилган "А4" форматдаги қоғознинг ҳар бир алоҳида варағи тегишли божхона пости ходимининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши керак.


30. Идентификация белгилари сақланиши учун масъул бўлган ДБҚ ҳудудий бошқармаси ходими шикастланган идентификация белгиларини мунтазам равишда тўплайди ва ҳисобот давридан кейинги ярим йиллик биринчи ойининг 10-кунигача бўлган муддатда уларни ДБҚга юборади.

31. Ҳисобот давридан кейинги йил биринчи ойининг 30-кунигача бўлган муддатда ДБҚ, "Давлат белгиси" ДИБ ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакилларидан камида 3 кишидан иборат таркибда комиссия тузилади.

Комиссия аъзолари бузилган идентификация белгиларининг ҳақиқийлигини ўрганадилар ва имзо билан тасдиқлайдилар.


32. Шикастланган идентификация белгиларининг ҳақиқийлигини ўрганиш ва йўқ қилиш жараёнлари видеотасвирга туширилиши ва кейинчалик шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш тўғрисидаги тегишли далолатномага илова қилиниши керак.


33. Йўқ қилиш ёқиш йўли билан амалга оширилади, бу ҳақда шикастланган идентификация белгиларини йўқ қилиш далолатномасида тегишли ёзув қайд этилади, далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади.


34. Ностандарт ҳамда буюртма қилинган сондан ортиқча юкланган идентификация белгилари ушбу Низомнинг 28 - 33-бандларига мувофиқ белгиланган тартибда йўқ қилинади.



VII. ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИ БИЛАН МАЖБУРИЙ

МАРКИРОВКА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛ

ТОВАРЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ДАВЛАТ БОЖХОНА

ВА СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


35. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарлари четдан келтирилишини назорат қилиш ДБҚ ходимлари томонидан амалга оширилади.


36. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини сотиш ва сақлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан амалга оширилади.

Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини сотишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ходимлари томонидан назорат қилиш идентификаторлар (сканерлар) ёрдамида амалга оширилади.


37. Идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган истеъмол товарларини импортнинг божхона режимида божхонада расмийлаштиришда давлат божхона хизмати органлари томонидан "Маркировка қилиш ва аудит" идоралараро ахборот тизимининг маълумотлар базаси, шу жумладан, йўқ қилинган идентификация белгилари бўйича алоҳида реестр шакллантирилади.

Кўрсатиб ўтилган маълумотлар базасида расмийлаштирилган юк божхона декларациялари ва идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган товарларнинг тайёрловчи завод томонидан тақдим этиладиган серия рақамлари тўғрисидаги маълумот бўлиши керак.


38. "Маркировка қилиш ва аудит" идоралараро ахборот тизимидан фойдаланиш ҳамда давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари ўртасида ахборот айирбошлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.



VIII. ИДЕНТИФИКАЦИЯ БЕЛГИЛАРИ БИЛАН

МАЖБУРИЙ МАРКИРОВКА ҚИЛИНИШИ КЕРАК

БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ МАРКИРОВКА

ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


39. Ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Истеъмол товарларини махсус назорат идентификация

белгилари билан маркировка қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш муддатлари


             

1-босқич


Истеъмол товарларини

Ўзбекистон Республикасига

четдан келтираётган шахс


Божхона юк декларациясини ёзма шаклда бланкада ёки электрон шаклда "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона постига тақдим этади


божхона юк декларацияни топшириш муддати мобайнида


  

2-босқич


Идентификация белгиларини тайёрлаш учун масъул бўлган божхона пости ходими


Божхона юк декларацияси қабул қилинганда идентификация белгилари тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни божхона постида ҳисобга олиш дафтарини тўлдиради


шу куннинг ўзида

3-босқич

Идентификация белгиларини тайёрлаш учун масъул бўлган божхона пости ходими

Махсус принтерларда термотрансфер босма усулида (штрих код тарзида) идентификация белгиларини тайёрлайди ва Идентификация белгиларини тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни божхона постида ҳисобга олиш дафтарида қайд этади


бир иш куни мобайнида



4-босқич

Божхона пости ходими

Истеъмол товарларини идентификация белгилари билан маркировка қилади

шу куннинг ўзида


5-босқич

Божхона пости ходими

Четдан келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштиради

белгиланган тартибда


        





Низомга

3-ИЛОВА


Идентификация белгиларини

тайёрлаш юзасидан буюртманомаларни

божхона постида ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р


Импорт қилувчининг

номи


Вақтинча сақлаш ёки

божхона омбори

режимларидаги

БЮД рақами


Тайёрлаш юзасидан

буюртманома берилган

идентификация

белгилари сони

     

Идентификация

белгиларини

тайёрлаш/тайёрлаш

муддатлари ҳақидаги

қайдлар


1

2


3


4

5

         





Низомга

5-ИЛОВА



Идентификацияловчи штрих-коди

Матндаги белгилар

           


ХХХХХХХ

        

Штрихли коддаги

ахборот:

       

1. Товарнинг номи

2. Товарнинг сони

3. Товарни келтирувчи шахснинг номи

4. Экспортчининг номи

5. Юк божхона декларациясининг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами

6. Тайёрловчи завод томонидан қўйиладиган товарнинг серия рақами

         





Низомга

6-ИЛОВА

"Давлат белгиси" ДИБ бош директори


га


(Ф.И.О.)


20___ йил "____" ________________ да рўйхатдан ўтказилган рақами ____________



Ўзи елимланадиган махсус қоғоз сотиб олиш юзасидан

БУЮРТМАНОМА


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси _____ ўрам/та ўзи ёпишадиган махсус қоғоз тайёрлаб беришингизни сўрайди.

ДБҚ раиси ўринбосари



(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.






Низомга

7-ИЛОВА



Ўзи елимланадиган махсус қоғоз тайёрлаш

юзасидан буюртманомаларни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Буюртманоманинг тартиб рақами


Ўзи елимланадиган қоғозлар сони (ўрам/та)


1

2


3

       





Низомга

8-ИЛОВА



"Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси



Ўзи елимланадиган махсус қоғозни бериш

КВИТАНЦИЯСИ

20___ йил "____" __________________да рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами __________________

                                          ("Давлат белгиси" ДИБ ходими томонидан тўлдирилади)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ______ сўмга ____________ миқдорида ўзи елимланадиган махсус қоғоз олиш учун берилган.



суммага олинган.


(ёзув билан)


Олдим ______________ 20___ йил "___" ____________

Имзо



(ўзи елимланадиган махсус қоғозни олувчининг Ф.И.О., имзоси)

           





Низомга

9-ИЛОВА



Шахслар келтираётган товарлар бўйича идентификация

белгиларининг сарфланиши тўғрисида

АХБОРОТ



бўйича


(ДБҚ ҳудудий бошқармасининг номи)


Ҳисобот даврида 20___ йил "____" __________-____________ ойлар

Идентификация

белгилари


Ҳисобот даври

бошидаги қолдиқ


Ҳисобот даврида тушгани


сони

(та)


сони

(та)


1

2


3



жадвалнинг давоми

Ҳисобот даврида

ишлатилгани


Ҳисобот даврида

шикастлангани ва ҳисобдан

чиқарилгани


Ҳисобот даври

охиридаги қолдиқ


сони

(та)

сони

(та)


сони

(та)

4

5


6

   

*) Ҳисобот электрон тарзда юритилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 95-модда