Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.1992 й. 179-сон "Ер ости сувларидан фойдаланишни тартибга солиш, уларни ифлосланишдан ҳамда камайиб кетишдан муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.1992 й.

N 179




ЕР ОСТИ СУВЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ, УЛАРНИ ИФЛОСЛАНИШДАН

ҲАМДА КАМАЙИБ КЕТИШДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси шуни таъкидлайдики, сўнгги йилларда республикада ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, аҳолини сув билан таъминлашни яхшилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Бироқ мазкур ишлар ниҳоятда паст даражада олиб борилди ва шаҳар ҳамда қишлоқ аҳолисининг сифатли ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларига жавоб бермас эди.

Сувни муҳофаза қилиш қонунчилигининг кўплаб бузилишлари содир бўлмоқда, бу чучук ер ости сувларининг асоссиз исроф бўлишига ва ифлосланишига олиб келмоқда. Ичимлик суви ниҳоятда тақчил бўлиб турган бир пайтда улардан катта миқдорларда суғориш ва техник сув таъминоти мақсадларида фойдаланиш давом этмоқда. Санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер ости чучук сувининг йирик манбалари мавжуд бўлган ерларда саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларини жойлаштириш ҳоллари мавжуд.

Бундай объектларни ер ости чучук сув манбалари бўлган ҳудудлар ташқарисига чиқариш бўйича чоралар кўрилмаяпти. Натижада кўпгина хўжалик-ичимлик суви олиш иншоотлари, айниқса республиканинг ғарбий вилоятларида, аҳолига сифатсиз сув чиқариб бермоқда.

Сув чиқаришни лойиҳалаштириш ва бурғилаш ишлари билан кўплаб ташкилотлар, шу жумладан, бунга ҳуқуқи бўлмаган кооперативлр кўпинча лойиҳаларни келишмасдан ва зарур рухсатномаларни расмийлаштирмасдан, айрим ҳолларда эса - умуман лойиҳа-смета ҳужжатларисиз шуғулланмоқдалар.

Буларнинг барчаси ер ости сувларидан фойдаланиш, биринчи навбатда, ичимлик суви таъминоти мақсадларида фойдаланишда назоратсиз вазиятни вужудга келтирмоқда, унинг кенгайтириш имкониятларини чеклаб қўймоқда.

Ер ости сувларидан фойдаланиш устидан қатъий назоратни таъминлаш, уларни ифлосланишдан, камайиб кетишидан муҳофаза қилишда тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари иштирокида 1991 - 1995 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикасида суғориладиган ерларни, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг Бош схемаси таркибида ер ости чучук сувларидан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни кучайтириш масалаларини чуқурроқ ўрганиб чиқишни назарда тутсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси чучук, минерал, саноат ва термал сув манбаларини қидириш-разведка қилиш ишларини олиб бориш бўйича бош пудратчи этиб белгилансин.


3. Сув чиқариш-эксплуатация қудуқларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар 1992 йил мобайнида уларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказсинлар ва натижаларини 1993 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўтказилган инвентаризация натижаларини умумлаштирсин ва 1993 йилнинг 1 мартигача Вазирлар Маҳкамаси ер ости сувларидан хўжалик-ичимлик учун устун даражада фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда инвентаризация қилиш ишлари устидан қатъий назорат ўрнатсин, унинг натижалари бўйича танланма текширишларни амалга оширсин, мазкур ишни барбод қилган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан қудуқлардан ва сувдан фойдаланиш учун махсус рухсатнома беришни тўхтатиб қўйишгача бўлган қаъий чоралар қўллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда турли мақсадларда фойдаланилган ер ости суви учун нарх белгилаш ҳақида таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни 1992 йилнинг 1 ноябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

6. Қолдиқ жинсларни сақлайдиган, шлам тўплайдиган жойлари, заҳарли суюқ маҳсулотлари сақланадиган омборлари ва ер ости сувларини ифлослантириши мумкин бўлган бошқа манбаларга эга бўлган корхоналар кузатиш қудуқларининг махсус тармоғини яратиш ва кузатиш ишларини олиб бориш услуби Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан келишилсин.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда сув чиқариш учун эксплуатация қилинадиган қудуқларни лойиҳалаш ва қуришни тартибга солиш бўйича чоралар тўғрисида" 1978 йил 21 августдаги 480-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш И.Ҳ. Жўрабеков ва Қ.Ж. Ҳаққулов ўртоқлар зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                      А. Муталов






















Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск