язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Истеъмол товарлари, иш ва хизматларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.1998 й. 366-сон "Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл тайёрлашни ва уларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.1998 й.

N 366



ТЕРИ, МЎЙНА ХОМ АШЁСИ ВА ҚОРАКЎЛ

ТАЙЁРЛАШНИ ВА УЛАРНИ РЕСПУБЛИКАДАН

ТАШҚАРИГА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎFРИСИДА


Республика корхоналарида тайёрланаётган тери, мўйна хом ашёси ва қоракўлни янада тўлиқ қайта ишлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тери, мўйна хом ашёси ва қоракўл экспортини тартибга солиш тўғрисидаяги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Тайёрланаётган хом ашёни рақобатбардош маҳсулот қилиб янада чуқурроқ қайта ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Маҳаллий саноат" ҳудудий акциядорлик компаниялари Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда кўрсатиб ўтилган хом ашёни қайта ишловчи мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қайта рўйхатдан ўтказсинлар, улардан самарали фойдаланиш, уларни техника билан қайта жиҳозлаш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қайта жиҳозлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида савдони янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 1-иловадан 5-банд чиқариб ташлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов