язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Акцизланадиган товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.1998 й. 331-сон "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.1998 й.

N 331



АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

СОТИШ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолиси манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари мамлакат худудига келтирилиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини эркин муомала (импорт)га чиқариш тартибида божхонада расмийлаштириш:

товарга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология станциялари лабораторияларининг санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


3. 1998 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

олиб чиқиб кетиладиган хом ашёдан алкоголли махсулот ишлаб чиқариш;

спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиақриш ва улар айланиши чоғида бартер операцияларини амалга ошириш таминлансин.


4. Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия акциз маркаларини ҳимоя қилишнинг янги, шу жумладн голографик йўллар қўлланиладиган усулларини жорий этган ҳолда  акциз маркаларини мунтазам равишда янгилаб туришни амалга жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва молия  вазирлигига алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб корхоналар томонидан акциз солиғи ва бошқа солиқлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатидан 3 ой муддатда тўланмаган тақдирда алкоголли ва тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқаришга берилган лицензияларнинг амал қилиш тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ, қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Жиноят кодексига этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний келтирилганлиги, ишлаб чиқарилганлиги ва айланишда бўлганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов