язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Экологик жиҳатдан хавфли маҳсулотларни олиб чиқиш ва олиб кириш/ Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик йўриқнома (АВ томонидан 07.04.2007 й. 1670-сон билан рўйхатга олинган 28.02.2007 й. "Ўзстандарт" агентлигининг 1-п-сон, ТМКДК 80-ТК-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 7 апрелда 1670-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

"Ўзстандарт" агентлиги ва

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитасининг

2007 йил 28 февралдаги

1-п, 80-ТК-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган

бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган

"М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт

воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам

бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик

сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Вақтинчалик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 декабрдаги "Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорт паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-531-сон қарори ва Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-183-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида" 151-сон, 2004 йил 6 июлдаги "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 318-сон қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик йўриқнома Ўзбекистон Республикасига, Ташқи иқтисодий фаолият товар рақами (ТР ТИФ) 8703 ва 8705 кодларига тўғри келадиган махсус транспорт воситаларидан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган ҳамда "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган меъёрларга мувофиқ бўлган "М2", "М3" ва "N2" тоифалардаги янги автотранспорт воситаларига татбиқ этилади.


2. Ушбу ҳужжатда қуйидаги атама ва тушунчалар қўлланилмоқда:


АТВ - автотранспорт воситаси;


АТВ чиқиндилари - таркибида зарарли (ифлослантирувчи) моддалар (углерод оксиди (СО), углеводород (СmHn) азот оксиди (NOx) ва дисперс бўлакчалари мавжуд бўлган, АТВнинг ички ёнув двигатели ишлаб чиқарган газлар ва ёнилғининг буғланиши натижасида ҳосил бўлган зарарли (ифлослантирувчи) моддалар;


буюртмачи - юридик ёки жисмоний шахс;


дизель - сиқилиши натижасида ёниш тамойилига асосланган мотор;


ифлослантирувчи модда  атроф-муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган модда;


ички ёнув мотори - бензин ёки газ ёнилғисига ишлайдиган, мажбурий тартибда ёқиладиган мотор;


МҲ - меъёрий ҳужжатлар;


синов цикли - ўрнатилган режимда (ESC синови) ҳамда оралиқ режимларда (ETC, ELR синови) мотор айланма вақти ва белгиланган айланма тезлигида амалга ошириладиган синовларнинг давомли серияси;


экологик сертификатлаш органи - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги экологик сертификатлаш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош давлат бошқармаси "Бошдавэкосертификат" (бундан буён экологик сертификатлаш органи);


янги автотранспорт воситаси - ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган АТВ;


"М2" тоифасидаги транспорт воситалари - йўловчилар ташиш учун мўлжалланган моторли автотранспорт воситалари бўлиб, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8 тадан кўп ўриндиққа эга бўлган ва максимал оғирлиги 5 тоннадан кам бўлган ёки шундай русумдаги автотранспорт воситалари базасида ташкил этилган ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 3 - 8 ўриндиққа эга бўлган ва тўлиқ оғирлиги автомобилни базавий русумига тенг бўлган транспорт воситалари;


"М3" тоифасидаги транспорт воситалари - ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари 8 тадан кўп ўриндиққа эга бўлган ва максимал оғирлиги 5 тоннадан кўп бўлган автотранспорт воситалари;


"N2" тоифасидаги транспорт воситалари - максимал оғирлиги 3,5 тоннадан кўп ва 12 тоннадан кам бўлган автотранспорт воситалари;


"Евро" экологик даражаси - зарарли чиқинди чиқариш даражаси "Евро-2", "Евро-3", "Евро-4" ва "Евро-5" экологик даража талабларига жавоб берадиган АТВ хусусиятларини ифодаловчи таснифловчи код.



II. ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ

БЕРИШ ТАРТИБИ


3. "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги АТВ "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган ушбу тоифадаги АТВ, "Ўзстандарт" агентлигида қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган экологик сертификатлаш органи томонидан экологик сертификатлаштирилади.


4. Экологик сертификат бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:

жисмоний шахслардан:

экологик сертификатлаш органи номига буюртма (1-илова) (имзо ва сана билан);

транспорт воситаси паспорти (ёки маълумотнома-счёт) (ишлаб чиқариш санаси, тақдим этилган ҳужжатни берилган санаси);

буюртмачининг паспорт нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келганлиги ҳақида белги қўйилган товар-йўл ҳужжати нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура);

АТВ "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (хулоса, сертификат, гувоҳнома) нусхаси (мавжуд бўлганда);

юридик шахслардан:

экологик сертификатлаштириш органи номига буюртма (1-илова) (имзо ва сана билан);

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келганлиги ҳақида белги қўйилган товар-йўл ҳужжати нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура);

транспорт воситаси паспорти (ёки маълумотнома-счёт) (ишлаб чиқариш санаси, тақдим этилган ҳужжатни берилган санаси);

АТВ "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (хулоса, сертификат, гувоҳнома ва бошқа асослар) нусхаси (мавжуд бўлганда).


5. Экологик сертификатлаш органи экологик сертификатни (2-илова) журналда рўйхатдан ўтказиб, 10 кундан ошмаган муддатда беради.


6. Экологик сертификатлаштиришда муайян маҳсулотга бўлган МҲдан ташқари, маҳсулотларга талаблар белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, буюртмачида мавжуд бўлган қўшимча ҳужжатларни (сифат сертификати, синов баённомалари, экологик сертификатлар (хулосалар), етказиб берувчининг техник ҳужжатлари) инобатга олган ҳолда амал қилишлари мумкин.


7. Буюртмачи экологик сертификатни бериш тўғрисида буюртмани кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун тўлиқ жавобгардир.


8. Экологик сертификат бериш (ёки беришни рад этиш) учун экологик сертификатлаштириш органи:

буюртмада тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва таҳлил қилади;

божхона пости ёки омбор вакиллари ва/ёки буюртмачининг бошқа вакиллари иштирокида АТВ идентификация қилади (3-илова);

сиқилиши натижасида ёнувчи ва ички ёниш моторли транспорт воситалари учун ўрнатилган ифлослантирувчи моддаларни ажралиб чиқиш меъёрларига АТВ кўрсаткичлари мувофиқлигини таҳлил қилади;

экологик сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки уни беришни рад этиш ҳақида асослантирилган ёзма хабарнома беради.


9. Экологик сертификатни буюртмачининг ишончли вакили олиши мумкин. Бунда:

жисмоний шахс томонидан буюртма берилганда, сертификатни ишончли вакил томонидан олиши мумкинлигини тасдиқловчи буюртмачининг нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси;

юридик шахс томонидан буюртма берилганда, сертификатни ишончли вакил томонидан олиши мумкинлигини тасдиқловчи буюртмачининг ишончномаси тақдим этилиши лозим.


10. Экспорт қилаётган мамлакатда АТВ ишлаб чиқишда "Евро-2" талабларини мазкур давлат ҳудудида жорий қилиш ҳақида қонунчилик ҳужжатини (ишлаб чиқарувчи завод томонидан АТВ ишлаб чиқиш вақтида) қабул қилинганлиги, экологик сертификат бериш учун асос бўлиб ҳисобланади.


11. Экспорт қилаётган мамлакатда (АТВ ишлаб чиқарилган давлат) "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талаблар қабул қилинганлигини тақдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлмаса, экологик сертификат АТВ "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган меъёрларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тан олиш орқали берилади:

экологик сертификат ёхуд келиб чиқиш, сифат ёки мувофиқлик сертификати;

ишлаб чиқарувчи завод ёки унинг ваколатли вакилининг АТВ "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи расмий хати;

1958 йил 20 мартдаги "Механик транспорт воситалари қисмлари ва ускуна жиҳозларини ўзаро тан олиш ва расмий тасдиқлашнинг бир хил шартларини қабул қилиш тўғрисида"ги Женева келишувининг тарафлари бўлмиш давлатларнинг маъмурий органлари томонидан берилган транспорт воситаси турини расмий тасдиқлашга тааллуқли бўлган маълумоти;

ишлаб чиқарувчининг синов лаборатория (марказ)лари синов баённомалари;

"М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги АТВнинг "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган меъёрларга мувофиқлигини тасдиқловчи бошқа техник ҳужжатлар.


12. Экологик сертификат божхона органига АТВни божхонада расмийлаштириш мақсадида берилади.


13. Буюртмани кўриб чиққанлик, сертификатлаштириш ишлари жараёнларини амалга оширганлик ва экологик сертификат берганлик ёки беришни рад этганлик учун буюртмачи ва экологик сертификатлаш органи томонидан тузилган шартномага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда экологик сертификатлаштириш учун декларация қилинган тарифлар асосида хизмат ҳақи ундирилади.


14. Экологик сертификат қуйидагилар мавжуд бўлганда ҳақиқий деб ҳисобланади:

экологик сертификатлаш органи муҳри ва имзосининг асли;

экологик сертификатни журналда рўйхатга олинган номери ва санаси.


15. Мазкур Вақтинчалик йўриқнома талаблари бузилганда, шунингдек идентификация натижасида олиб кирилаётган АТВни "М2", "М3" ва "N2" тоифаларига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, буюртмачига экологик сертификат беришни рад этиш бўйича асослантирилган ёзма хабарнома берилади.


16. Кўрсатилган масалалар бўйича юзага келган низолар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Мазкур Вақтинчалик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.





Вақтинчалик йўриқномага

1-ИЛОВА



______________________________

(экологик сертификатловчи орган номи)


________________________________

(экологик сертификатловчи орган манзили)



Экологик сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича

БУЮРТМА


___________________________________________________________________

буюртмачининг номи


___________________________________________________________________

(ишлаб чиқарувчи завод, етказиб берувчи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.Ш.)


___________________________________________________________________

(буюртмачининг манзили, алоқа телефони)


___________________________________________________________________

________________________________________________________ томонидан

(раҳбар Ф.И.Ш.)


мурожаат этиб _____________________________________________________

(олиб кириш, автотранспорт воситаси номи, тоифаси, ТР ТИФ коди,


___________________________________________________________________

сони, неча дона ёки қанчалиги)


меъёрий ҳужжат асосида ____________________________________________

                                                           (меъёрий ҳужжатнинг номланиши)


___________________________________________________________________

__________________________________________ талабларига мос келади

               (меъёрий ҳужжатлар рақамлари ва номи)


___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

ва автотранспорт тоифаси _________________ кўрсатилган ҳужжатлар

(автотранспорт воситаси тоифаси кўрсатилсин)


талабларига мос келишини экологик сертификатлаштиришни ўтказиб

беришингизни сўрайди.


Қўшимча маълумотлар _____________________________________________

                                                (бошқа ҳужжатлар кўрсатилади)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Буюртмачи _______________                 _______________________________

                                        (шахсий имзо)                                                   (Ф.И.Ш.)


"____" _____________ 200__ й.


                    М.Ў.





Вақтинчалик йўриқномага

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИ


000000 - сонли


___________________________________________________________________

(экологик сертификатлаштириш органининг номи ва юридик манзили)

___________________________________________________________________



ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ


200__ йил "____" _________________________ да


____________________ сон билан қайд қилинди.


Божхонада расмийлаштиришдан ўтиш давригача ҳақиқийдир.



Ушбу сертификат, экологик сертификатлаштириладиган объект ________

______________________________________________________________ нинг

(экологик сертификатлаштириш тизимида объектнинг номланиши)


лозим равишдаги идентификацияга жавоб бериши ва меъёрий-услубий

жиҳатлари ________________________________________________________

(меъёрий ҳужжатлар номи)


_____________ меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар талабига жавоб беради.


Сертификат эгаси ҳақида маълумот: _________________________________

___________________________________________________________________

(номи ва юридик манзили)


______________ Телефон рақами: ______________ Факс: ________________


Маҳсулот ёки хизматнинг экологик сертификатлаштиришдаги

қўлланилган талаблар: ______________________________________________

(маҳсулот ва хизматга доир текширув, кузатув ёки меъёрий ҳужжатлар таҳлили)


___________________________________________________________________



Изоҳ: Экологик сертификат, берилганлик шартларига амал қилинмаган тақдирда, сертификатлаштириш органи томонидан бекор қилиниши мумкин.


Сертификатлаштириш органининг раҳбари


М.Ў. ___________________            __________________________________

                        (имзо)                                                     (исми-шарифи, отасининг исми)





Вақтинчалик йўриқномага

3-ИЛОВА



_______________________________________

(экологик сертификатловчи орган номи)


_______________________________________

(экологик сертификатловчи орган манзили)



Идентификация

ДАЛОЛАТНОМАСИ


1. Автотранспорт воситасининг номланиши __________________________

                                                                   (русуми, ишлаб чиқарилган йили, кузов,


___________________________________________________________________

двигатель ва шассиси номери, автотранспорт ранги)


2. Автотранспорт воситаси эгасининг номи, унинг юридик манзили _____

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


3. Автотранспорт воситасининг келиб чиқиши ________________________

___________________________________________________________________

(давлат номи, ишлаб чиқарувчи завод)


___________________________________________________________________


4. Қанча миқдори __________________________________________________


5. Автотранспорт тоифаси __________________________________________


Хулосалар:

Тақдим этилган техник маълумоти ва ёзувлари орқали автотранспорт

воситаси идентификация қилинди (идентификация қилиниши мумкин эмас)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Экологик сертификатлаштириш

органи вакили _______________              ____________________________

         М.Ў.                    (имзо)                                                          (Ф.И.Ш.)


Божхона пости ёки

омборхона вакили _______________        ___________________________

                                                         (имзо)                                                (Ф.И.Ш.)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 159-модда.