язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2009 й. ПҚ-1118-сон "Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2009 й.

N ПҚ-1118



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ОЛИБ КИРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва жисмоний шахслар томонидан республикага истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2009 йилнинг 2 июнидан бошлаб қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига бир йўла олиб кириладиган импорт истеъмол товарларининг бож тўловлари олинмайдиган умумий қиймати 10 АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот учун қабул қилинсинки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кираётган жисмоний шахсларга нисбатан товарларни бож тўловларисиз олиб кириш нормаларининг амал қилиши татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни республика ҳудудига олиб киришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бир ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқ ҳолга келтирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 23-сон, 262-модда.