язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2002 й. 154-сон "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2002 й.

N 154



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш ва улар юкларини божхонада расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда товарларнинг хусусиятидан, миқдоридан ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши даражасидан келиб чиқиб товарларнинг олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда олиб чиқилган ва олиб кирилган товарлар ҳажмларининг божхона органларида электрон ҳисобга олиниши тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин (маълумотлар ҳар чоракда солиқ органларига берилган ҳолда).


6. Давлат солиқ қўмитаси Назорат-тафтиш бош бошқармасининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишган ҳолда:

импорт қилувчи жисмоний шахсларда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини режадан ташқари текшириш ҳуқуқи берилсин. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда товар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилади;

алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари сотувчи улгуржи ва чакана савдо субъектларида, шунингдек умумий овқатланиш субъектларида алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибга мувофиқ сотилишини режадан ташқари текшириш ҳуқуқи берилсин.

Бунда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мазкур банднинг бажарилиши натижалари тўғрисида ахборот тақдим этилсин.


7. Маҳфий


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 5, 24-модда.