язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб чиқиш ва олиб кириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2000 й. 261-сон "2000 йилда ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2000 й.

N 261



2000 ЙИЛДА ҲЎЛ МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН

ҲОЛДА ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сабзавот, полиз маҳсулотлари, ҳўл мева ва узум мўл-кўл ҳосилини сотиш учун ҳулай шароитларни шакллантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, энг аввало, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларининг етиштирилган маҳсулотларни сотиши учун зарур шароитлар яратиш маҳсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний ва юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан сабзавот, полиз маҳсулотлари, ҳўл мева ва узумни республика ташқарисига чиқаришнинг 2000 йил 10 июлдан 1 октябргача бўлган даврга мўлжалланган вақтинчалик тартиби (1-илова) тасдиқлансин, унга кўра 2-иловада кўрсатилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.


2. Белгилансинки:

жисмоний ва юридик шахслар -Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган ўзлари етиштирган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини, шу жумладан бартер асосида, республика ташқарисига чиқариш учун Қораҳалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг тегишли рухсатномаларини олиши 2000 йил 1 октябргача бўлган даврда талаб қилинмайди;

контракт шартларидан келиб чиқиб, ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан марказлаштирилмаган ҳолда экспорт ҳилиш олдиндан тўлиқ ва қисман ҳақ тўлаш асосида, консигнация шартларида ва бартер асосида амалга оширилиши мумкин;

2-иловага мувофиқ ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини бартер асосида марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилиш, истисно тариқасида, валюта тушумининг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотмасдан амалга оширилади.


3. Ўзлари етиштирмаган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини республика ташқарисига чиқарувчи юридик шахслар учун Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори билан белгиланган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилиш тартиби сақлаб қолинсин.


4. Белгилансинки, консигнация ва бартер шартларида етказиб берилган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари учун узил-кесил молиявий ва моддий ҳисоб-китоблар маҳсулот юклаб жўнатилган кундан бошлаб 90 кундан кечикмай амалга оширилиши керак.

Консигнация шартларида тузилган контрактлар бўйича валюта маблағлари ўз вақтида тушмаганлиги ва бартер шартларида тузилган контрактлар бўйича товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги учун шахсий жавобгарлик экспорт қилувчи корхоналар раҳбарлари зиммасига юкланади.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси юклаб жўнатиладиган товарлар ва зарур ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда товарга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилишини ва ҳаракатланадиган таркиб ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини жўнатувчи турган жойга берилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспорт қилинадиган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари бир кундан ортиқ бўлмаган муддатда божхонада расмийлаштирилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳўл мевасабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларга фитосанитария сертификати бир кундан ортиқ бўлмаган муддатда берилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига, Адлия вазирлигига давлат органлари ва идоралари томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришнинг белгиланган муддатларига риоя ҳилиниши, мева-сабзавот маҳсулотларини жўнатиш кечиккан таҳдирда эса - юкни жўнатувчи томонидан кўрилган зарар айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундириб олиниши устидан қатъий назоратни таъминлаш тавсия қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари юкланган автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 8 июлдаги

261-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахслар - Ўзбекистон

Республикаси резидентлари томонидан ҳўл

мева-сабзавот маҳсулотларини республика

ташқарисига чиқаришнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


1. Мазкур тартиб жисмоний ва юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан фақат уларнинг ўзлари етиштирган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилинишига татбиқ этилади.


2. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи жисмоний шахслар томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини республика ташқарисига чиқариш божхона органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда чеклашсиз амалга оширилади:

маҳсулотни олиб чиқувчи шахснинг паспорти;

юк божхона декларацияси;

фитосанитария сертификати.


3. Юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан ўзлари етиштирган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш мақсадида, экспорт қилувчи:

а) ўз контрактини, шу жумладан бартер ва консигнация шартларида тузилган контрактни хизмат кўрсатувчи банкда рўйхатдан ўтказади. Бунда банк контрактда томонларнинг товарлар учун ўз вақтида ҳақ тўланиши ёки уларнинг бартер бўйича етказиб берилиши учун тегишли жавобгарлиги назарда тутилган-тутилмаганлигини текшириши қамда контракт тақдим этилган кундан бошлаб бир кундан кечиктирмай уни рўйхатдан ўтказиши керак;

б) жўнатилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қудудий бўлинмаларидан фитосанитария сертификати олади. Бунда сертификат мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида берилади.


4. Экспорт қилувчи, фойдаланилаётган транспортга қараб, уни олиш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳудудий бўлинмаларига ёки автотранспорт экспедицияларига мурожаат қилади, бунинг учун қуйидагиларни тақдим этади:

буюртманома;

контракт.

Бунда транспорт компаниялари товарга илова қилинадиган ҳужжатларни (юк ҳужжатларини) расмийлаштириши ва юкни ортиш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки кун мобайнида транспорт бериши шарт.


5. Юридик шахс - экспорт қилувчи экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш учун Давлат божхона қўмитаси бўлинмасига мурожаат қилади, божхонада расмийлаштириш, қуйидаги қужжатлар тақдим этилган тақдирда, белгиланган тартибда кўпи билан бир кун мобайнида амалга оширилади:

а) юк божхона декларацияси;

б) хизмат кўрсатувчи банкда рўйхатдан ўтказилган контракт;

в) божхона йиғимлари тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

г) фитосанитария сертификати.


6. Юклаб жўнатилган мева-сабзавот маҳсулотларининг юк божхона декларациялари нусхалари маҳсулот жўнатилгандан кейин ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона органлари бўлинмалари томонидан юридик шахс - экспорт қилувчи жойлашган жойдаги Давлат солиқ қўмитаси органларига берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 8 июлдаги

261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Экспорт қилинадиган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи


ТИФ ТН коди


Т/р


Маҳсулот номи


ТИФ ТН коди



Сабзавотлар:



Мевалар ва полиз маҳсулотлари:


1.

Пиёз


070310

1.

Узум

0806

2.

Сабзи


070610

2.

Тарвуз ва ҳовун

080710

3.

Карам


0704

3.

Анор

081090800

4.

Бодринг


0707

4.

Олча ва гилос

080920

5.

Помидор


0702

5.

Олма

080810

6.

Патиссон


070990

6.

Шафтоли

080930

7.

Узунчоқ майда ошқовоқ


070990

7.

Ўрик

080910

8.

Гармдори


070960

8.

Олхўри

080940110-0809940190

9.

Баҳлажон


070930

9.

Беҳи

080820900

10.

Ошқовоқ


070990900

10.

Лимон

080530100

11.

Саримсоқпиёз


070320

11.

Хурмо, анжир


0804

12.

Ошкўклар


070970-070990100

12.

Қуритилган мевалар ва майиз


0813

13.

Қуритилган сабзавотлар


0712-0713




14.

Супурги


960310




Изоҳ: Мазкур рўйхатга марказлаштирилган экспортнинг 2000 йил учун тасдиҳланган прогнози бўйича сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари ва улардан тайёрланган маҳсулот турлари киритилмаган