язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, йўналиши/ АВ 19.11.2010 й. 2156-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ, ИИВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 19.11.2010 й. 2156-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ, ИИВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 15.02.2017 й. 2156-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ, ИИВ Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги, 1997 йил 26 майдаги 256-сон "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида"ги ва 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 16-сон, 217-модда) қарорларига мувофиқ божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди. (АВ 19.12.2013 й. 2156-1-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ, ИИВ Қарори таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


15. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир йил мобайнида умумий ҳисобда уч ойгача божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда бўлиши мумкин, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.



17-банднинг олдинги таҳрири


17. Мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддатлар тугагандан сўнг, хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳолда "вақтинча олиб кириш" режимига ёхуд бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши лозим.



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Мазкур Низомнинг 17-банди талаблари бажарилмаган ҳолларда хорижий автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан - 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.



20-банднинг олдинги таҳрири


20. Хорижий автотранспорт воситасини олиб чиқиш муддатини бузганлик учун тегишли чора кўрилиб, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан вақтинча ушлаб турилади. Автотранспорт воситаси вақтинча ушлаб турилган давр учун йиғим ҳисобланмайди ва ундирилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларининг қарорларига асосан автотранспорт воситаси ёки унинг эгаси (ҳайдовчиси) вақтинча ушлаб турилган давр учун ҳам йиғим ундирилмайди. Бунда божхона постига автотранспорт воситаси ёки унинг эгаси (ҳайдовчиси) ваколатли органлар томонидан ушлаб турилган муддатни тасдиқловчи тегишли давлат органи томонидан тасдиқланган ҳужжатни тақдим этиши лозим.



52-банднинг олдинги таҳрири


52. Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси "эркин муомалага чиқариш" ёки "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг унинг эгасига ТИФ божхона пости томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ "Автотранспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси" (кейинги ўринларда "гувоҳнома" деб юритилади) берилади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайдиган автотранспорт воситаларига гувоҳнома берилмайди.



57-банднинг олдинги таҳрири


57. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос гувоҳнома ҳисобланади.

Ваколатли идоралар томонидан мусодара қилинган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун гувоҳнома талаб этилмайди.

"Эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун берилган гувоҳномалар 5 йил давомида, "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун берилган гувоҳномалар эса вақтинча олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида сақланади.

"Эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларининг гувоҳномаларида "автотранспорт воситасини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш чекланади" сўзлари қайд этилган ҳолларда:

5 йил муддат доирасида автотранспорт воситасини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш, БЮДга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан ва янги гувоҳнома расмийлаштириб берилгандан сўнг амалга оширилади;

5 йиллик муддат ўтгандан сўнг, БЮДга ўзгартириш киритилмасдан ва янги гувоҳнома расмийлаштирилмасдан қонун ҳужжатлари асосида автотранспорт воситасини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш мумкин.



Низомга 5-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

5-ИЛОВА



АВ 19.12.2013 й. 2156-1-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ, ИИВ Қарорига мувофиқ киритилган илова



АА 000000-сон*

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ

КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ40/0)


АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ

КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ40/1)


АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ВАҚТИНЧА

ОЛИБ КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ31)

         

        


(божхона органи номи)


    

Мазкур гувоҳнома қуйидаги автотранспорт воситасини тасдиқлайди:

Тури, русуми


Ишлаб чиқарилган йили


Эксплуатация муддати ва қанча масофани босиб ўтганлиги


Двигатель ҳажми


Двигатель қуввати (киловатт ёки от кучи)


Юк кўтариш қобилияти


Ўриндиқлар сони


Идентификация рақами


Кузов рақами


Двигатель рақами


Шасси рақами


ТИФ ТН коди


Божхона юк декларациясининг




тартиб рақами


  

Божхона қиймати


Тақдим этилган ҳужжатларга кўра қиймати


Автотранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар:

       

(автотранспорт воситаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

        

(яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили))

Божхона органининг белгилари учун



(автотранспорт воситаси вақтинча олиб кирилганда

       

божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганда, автотранспорт воситаси ўзга шахсга фойдаланишга,

       

эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказишга чеклов қўйилганда кўрсатилади)

20___ йил "___" ____________


М.Ў.





(божхона органи мансабдор шахсининг имзоси)

Гувоҳномани олдим



(автотранспорт воситаси эгасининг имзоси ёки унинг вакилининг фамилияси,  исми ва отасининг исми)

*) Автотранспорт воситасини (вақтинча) олиб кириш гувоҳномаси ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши мумкин.




АВ 19.12.2013 й. 2156-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ, ИИВ Қароридан олдинги таҳрири



Низом номининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

олиб  кирилаётган  транспорт  воситаларини

божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида

рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Божхона хизмати тўғрисидаги" Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги 408-сон қарорига, 1997 йил 26 майдаги "Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида"ги 256-сон қарорига ва 2004 йил 17 августдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида"ги 399-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситаларини олиб кириш, божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш тартибини белгилаб беради.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олинмайдиган транспорт воситаларига татбиқ қилинмайди.



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона органларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига транспорт воситаларини қуйидаги шартлар бажарилганда олиб киришлари мумкин:

транспорт воситалари белгиланган тартибда декларация қилинганда;

тегишли божхона тўловлари тўланганда ёки тўловларнинг тўланиши таъминланганда;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатлари асосида расмийлаштирилган шартнома тақдим этилганда;

ваколатли органлар рухсатномаси тақдим этилганда, агар товар ушбу органлар назоратида бўлса.



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


транспорт воситалари - Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатурасининг (кейинги ўринларда "ТИФ ТН" деб юритилади) 8701 - 8705, 8709, 8711, 8716 товар позицияларида таснифланадиган ва автомобиль йўлларида йўловчилар, багажларни, юкларни ташишга ва махсус ишларни бажаришга мўлжалланган воситалар, шу жумладан, контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари;



2-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


товар сифатида олиб кириладиган транспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган транспорт воситалари ҳамда уларнинг рақамли агрегатлари (двигатель, кузов ва шасси);



2-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хорижий транспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;



2-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган транспорт воситалари;



2-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


транспорт воситасининг эгаси - транспорт воситасига мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;



Низомга II бобнинг олдинги таҳрири


II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ТОВАР СИФАТИДА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА

РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ


3. Товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситасини ТИФ божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона пости томонидан белгиланган тартиб асосида ЮЕБНК расмийлаштирилади. Агар товар сифатида олиб келинаётган транспорт воситаси ХЙТ китобчаси асосида олиб кирилаётган бўлса, у ҳолда ЮЕБНК расмийлаштирилмайди ва ХЙТ китобчаси товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситасини ТИФ божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун етарли бўлиб ҳисобланади.


4. Товар сифатидаги транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит равишда олиб ўтилган тақдирда унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш мақсадида кириш божхона постида ЮЕБНК ёки ХЙТ китобчаси расмийлаштирилади ва чиқиш божхона постида назоратдан ечилади.


5. Товар сифатида олиб кирилган транспорт воситаси фаолият ҳудудида транспорт воситаси эгасининг доимий яшаш жойи бўлган ТИФ божхона постида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.


6. Товар сифатида олиб кирилган транспорт воситаси эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг унинг эгасига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ "Транспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси" (кейинги ўринларда "гувоҳнома" деб юритилади) берилади.

Транспорт воситаси ва рақамли агрегатларнинг ҳар бирига алоҳида гувоҳнома берилади.


7. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, ҳудудий кодга ва тартиб рақамига эга бўлган "Давлат белгиси" ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланадиган гербли (махсус) бланкаларда ишлаб чиқарилади.


8. Мазкур боб талаблари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситалари учун ҳам татбиқ этилади.



Низомга III бобнинг олдинги таҳрири


III. ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАР СИФАТИДА

ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ


9. Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар сифатида олиб кирилаётган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг умумий қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Товар сифатида олиб кирилган транспорт воситаси эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганда, ТИФ божхона пости томонидан гувоҳнома берилади.

Ишлаб чиқариш учун олиб келинаётган рақамли агрегатларга (двигатель, кузов ва шасси) гувоҳнома берилмайди.



Низомга IV бобнинг олдинги таҳрири


IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ДОИМИЙ ЯШАШ ЖОЙИГА

ЭГА БЎЛМАГАН ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН ШАХСИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ВАҚТИНЧА

ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ХОРИЖИЙ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН

ЎТКАЗИШ


10. Чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсий эҳтиёжларини қондириш учун хорижий транспорт воситаларини вақтинча олиб кириши мумкин.

Вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кириш божхона постида унинг ҳайдовчиси томонидан Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1342, 2004 йил 23 апрель) билан тасдиқланган Т-6 шаклидаги божхона декларациясининг 6-банди "б" графасида кўрсатилади.


11. Хорижий транспорт воситаси қайта олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш мақсадида унинг ҳайдовчиси томонидан тақдим этиладиган ҳайдовчининг паспорти, транспорт воситасининг техник паспорти, техник талони асосида кириш божхона пости томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ икки нусхада "Транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" (кейинги ўринларда "мажбуриятнома" деб юритилади) расмийлаштирилади ва тегишли маълумотлар "Авто" ЯААТга киритилади.

Мажбуриятноманинг биринчи нусхаси божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий транспорт воситаси ҳайдовчисига берилади.


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий транспорт воситасидан фойдаланишда унинг ҳайдовчиси доимий равишда ўзи билан бирга мажбуриятномани олиб юриши шарт.


13. Хорижий транспорт воситалари ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ олиб кирилганда божхона тўловларидан тўлиқ озод қилиш уч ойгача бўлган муддатига берилади.

Ушбу муддат тугагач, хорижий транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ёки даврий божхона тўловларини тўлаган ҳолда вақтинчалик олиб кириш режимига ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши лозим.


14. Хорижий транспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетиш муддати мазкур Низомнинг 13-бандида қайд этилган муддат доирасида божхона органлари томонидан узайтирилиши мумкин. Бунда, ушбу транспорт воситаси ҳайдовчисининг мурожаати ва унинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати инобатга олинади.


15. Қайта олиб чиқиб кетиш муддатини узайтириш учун хорижий транспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан уч кун аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ушбу хорижий транспорт воситаси турган жойдаги ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришнинг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.

Муддатни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси икки кунлик муддат ичида:

кириш божхона пости бўйсунадиган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ва мурожаат қилган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма маълум қилади;

"Авто" ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.


16. Хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш мақсадида олиб кириладиган транспорт воситалари халқаро ҳуқуқ ва давлатлараро битимлар меъёрларига асосан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, ваколатли органлар томонидан аккредитация қилинган муддатларни инобатга олган ҳолда вақтинча олиб кириш божхона режимига божхона тўловларидан озод этилган ҳолда жойлаштирилади.


17. Қайта олиб чиқиб кетишда хорижий транспорт воситаси ушбу хорижий транспорт воситасига кириш божхона постида расмийлаштирилган мажбуриятномани "Авто" ЯААТдан назоратдан ечиш орқали назоратдан чиқарилади. Шу мақсадда хорижий транспорт воситасининг ҳайдовчиси чиқиш божхона постига кириш божхона пости томонидан ёзиб берилган мажбуриятномани тақдим этади. Чиқиш божхона пости мансабдор шахси мажбуриятномада чиқиш санасини кўрсатган ҳолда уни имзоси ва муҳри билан тасдиқлайди. Божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган мажбуриятнома божхона пости иш юритувида қолади.


18. Хорижий транспорт воситаси мусодара қилинган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида енгиб бўлмас куч ёки йўл транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келганда, мажбуриятнома мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган жойлашган, енгиб бўлмас куч ёки йўл транспорт ҳодисаси юз берган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан назоратдан ечилади.


19. Енгиб бўлмас куч ҳолати ушбу ҳолат юз берган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда тасдиқланади.



Низомга V бобнинг олдинги таҳрири


V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ЮК

ВА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ МАҚСАДИДА ВАҚТИНЧА

ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ХОРИЖИЙ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА

РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ


20. Хорижий транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан одамлар ва юкларни халқаро ташувларда фойдаланиладиган контейнерлар, поддонлар ва кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турларини божхона тўловларидан тўлиқ озод этилган ҳолда вақтинча олиб кирилишига рухсат берилади.

Кўрсатилган транспорт воситалари хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари томонидан олиб кирилиши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкаларнинг бошқа турларини четдан вақтинчалик олиб келишни божхона тўловларидан тўлиқ озод қилиш транспорт операцияларини амалга ошириш муддатига, лекин транспорт воситалари, уларга эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари учун - бир ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳамда кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар учун - уч ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


21. Вақтинча олиб кирилаётган хорижий транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кириш божхона постида унинг ҳайдовчиси томонидан Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1342, 2004 йил 23 апрель) билан тасдиқланган Т-6 шаклидаги божхона декларациясининг 6-банди "б" графасида кўрсатилади.


22. Хорижий транспорт воситасининг қайта олиб чиқиб кетилиши устидан божхона назоратини амалга ошириш мақсадида кириш божхона пости томонидан икки нусхада мажбуриятнома ёзилади.

Мажбуриятноманинг биринчи нусхаси божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий транспорт воситаси ҳайдовчисига берилади.


23. Хорижий транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ушбу транспорт воситаси ҳайдовчисининг мурожаати ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш учун кетадиган вақтни инобатга олган ҳолда кириш божхона пости томонидан белгиланади.

Қайта олиб чиқиб кетиш муддатини узайтириш учун хорижий транспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан уч кун аввал транспорт воситаси турган ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришнинг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.


24. Қайта олиб чиқиб кетиш муддати мазкур Низомнинг 20-бандида қайд этилган муддат доирасида узайтирилиши мумкин. Муддатни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси икки кунлик муддат ичида:

кириш божхона пости бўйсунадиган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ва мурожаат қилган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма маълум қилади;

"Авто" ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.


25. Қайта олиб чиқиб кетилаётган хорижий транспорт воситаси ушбу Низомнинг 17 ва 18-бандларида кўрсатилган тартибда назоратдан ечилади.



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат герби


АА 00 000000-сон*


ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ

КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ40/0)


ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ОЛИБ

КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ40/1)


ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ВАҚТИНЧА

ОЛИБ КИРИШ ГУВОҲНОМАСИ (ИМ 31)

          

(божхона органи номи)

Мазкур гувоҳнома қуйидаги транспорт воситасини тасдиқлайди:

Тури, русуми


Ишлаб чиқарилган йили


Эксплуатация муддати ва қанча масофани босиб ўтганлиги


Двигатель ҳажми


Двигатель қуввати (киловатт ёки от кучи)


Юк кўтариш қобилияти


Ўриндиқлар сони


Идентификация рақами


Кузов рақами


Двигатель рақами


Шасси рақами


ТИФ ТН коди


Рўйхат рақами


Божхона қиймати


Тақдим этилган ҳужжатларга кўра қиймати


Транспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар:

             

(автотранспорт воситаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)

             

(яшаш жойи ва манзили)

Божхона органининг белгилари учун



(транспорт воситаси вақтинча олиб кирилганда

            

божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганда, транспорт воситаси ўзга шахсга фойдаланишга,

            

эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказишга чеклов қўйилганда кўрсатилади)

20___йил "__"________________

М.Ў.




(божхона органи мансабдор шахсининг имзоси)

Гувоҳномани олдим



(транспорт воситаси эгасининг имзоси ёки унинг вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

*) Транспорт воситасини (вақтинча) олиб кириш гувоҳномаси ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши мумкин.



Низомга 2-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА



Транспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида

МАЖБУРИЯТНОМА*


/


/



-сон

(пост коди)


(тўлдириш санаси)


(тартиб рақами)



   

     

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг бутун даври мобайнида сақланади ва чиқиш божхона органига тақдим этилади. Керакли жавоб тегишли рамкада X белгиси билан қайд этилади

       

   

1. Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўғрисидаги маълумотлар:


Ҳаракатланиш тури:

                   



Фамилияси:



Кириш



         

            





Исми:




      

              



Отасининг исми:



Транзит



             



         

Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган:


                    

               



доимий истиқомат мамлакати


фуқаролиги (табаалиги)

                 



қайси мамлакатдан келди


қайси мамлакатга кетаяпти

Келиш мақсади ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳудуди:


            


2. Транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар:


        



        


Давлат рақами




Тиркама/ярим тиркама давлат рақами


         



           


Русуми


ранги




Двигатель N


         



        


Тури: енгил


юк


автобус




Кузов N


               



        


Шасси N




Техник паспорт рақами


       




              


Ишлаб чиқарилган йили




Қачон ва ким томонидан берилган


                



              


3. Транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар тўғрисидаги маълумотлар:

       

N

Номи


Миқдори


Қиймати


Идентификация

рақами


1.




2.




         

         

Транспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилдим.


20 йил "___"_______ гача Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб


кетиш мажбуриятини оламан:





(Транспорт воситаси ҳайдовчисининг Ф.И.Ш.)


(имзо)

           




         




Кириш божхона пости:




Чиқиш божхона пости:


       






Расмийлаштириш санаси:




Расмийлаштириш санаси:


       




Инспектор:




Инспектор:


              




Олиб чиқиб кетиш муддати:

20___йил "____"__________гача узайтирилди

М.Ў.






(божхона органи мансабдор шахси Ф.И.Ш.) (имзо)

20___йил "____"__________гача узайтирилди

М.Ў.






(божхона органи мансабдор шахси Ф.И.Ш.) (имзо)

*) Мажбуриятнома ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши мумкин.