язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, йўналиши/ Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2156-сон билан рўйхатга олинган 28.10.2010 й. Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-8-сон, Ички ишлар вазирлигининг 20-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 19 ноябрда 2156-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлигининг

2010 йил 28 октябрдаги

01-02/12-8, 20-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт

воситаларини божхона расмийлаштирувидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги, 2016 йил 20 июндаги 212-сон "Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган вақтинча олиб кирилаётган айрим товарларнинг рўйхатини, уларни озод этиш шартларини, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Автотранспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилаётганда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари деб юритилади) божхона постларида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автотранспорт воситалари - йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар ҳамда мототранспорт воситалари;

товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автотранспорт воситалари;

хорижий автотранспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:

чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;

юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари;

автотранспорт воситасининг эгаси - автотранспорт воситасининг мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва доирада автотранспорт воситасига эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ёхуд уни тасарруф этувчи фуқаро ёки юридик шахс;

кириш (чиқиш) божхона пости - ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган божхона органи;


ташқи иқтисодий фаолият божхона пости (кейинги ўринларда "ТИФ божхона пости" деб юритилади) - ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширувчи ва унинг таркибига кирувчи, товарлар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи;

"Авто" ЯААТ - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Авто" ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;


товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ҳудудий органларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга олиб чиқилаётган автотранспорт воситалари;

товар сифатида транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари - хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган хорижий давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикаси автотранспорт воситалари - ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатда турган ва хорижий давлатлар ҳудудига:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;

юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб чиқиладиган автотранспорт воситалари.

2-1. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

анклавларда рўйхатга олинган шахслар томонидан айнан шу ерда фойдаланиш мақсадида олиб кирилаётган/чиқилаётган автотранспорт воситаларига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошқа давлатларнинг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;

хорижий давлат ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг объектларида фаолият кўрсатувчи шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаларига;

хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик агентлари ҳамда маъмурий-техник ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган автотранспорт воситаларига.


II. БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН

ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ВА НАЗОРАТИ

3. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.


4. Хорижий автотранспорт воситасининг кириш ва чиқиш божхона постлари оралиғида тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштирилмайдиган ҳолларда, унга мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.

Тиркамаси ёки ярим тиркамаси алмаштириладиган ҳолларда хорижий автотранспорт воситасининг юк тортгичига мазкур Низомнинг 2-иловасида, тиркамасига ёки ярим тиркамасига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.


5. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" автотранспорт воситаси божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддатга расмийлаштирилади.


6. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.


7. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" "Авто" ЯААТ дастури орқали икки нусхада кириш божхона пости ходими томонидан чоп этилади.

"Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"нинг биринчи нусхаси кириш божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий автотранспорт воситасининг эгасига (ҳайдовчисига) берилади.


8. Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"да акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.


9. Кириш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни расмийлаштиради.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни олиб юриши шарт.


11. Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан чиқиш божхона постига "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" тақдим этилади.


12. Чиқиш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"ни назоратдан ечади.


13. Хорижий автотранспорт воситасига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилиб, унинг тиркамаси ёки ярим тиркамаси республика ҳудудида алмаштириладиган ҳолларда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" ТИФ божхона постида назоратдан ечилиб, мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган шаклда янги "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.


14. Аввал расмийлаштирилган ва назоратда қолиб кетган "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"си мавжуд бўлган шахсга масалага ойдинлик киритилгунга қадар янги "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилмайди ва назоратдан ечилмайди.

15. Хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно. Мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғимни тўлаган ҳолда хорижий автотранспорт воситасини ушбу муддатдан ортиқроқ муддатга вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.

Халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт операцияларини амалга ошириш муддатида, лекин олиб кирилган санадан эътиборан тўқсон календарь кундан кўп бўлмаган муддатга божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилган ҳолда бўлиши мумкин.

16. Бир йил давомида божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикасида бўлишига қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. сантиметридан - 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

17. Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатини узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги ҳудудий бошқармасига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши лозим.

Мурожаатга божхона органларининг ҳисоб рақамига мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси вақтинча олиб кириш муддатини йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва "Авто" ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.

18. Хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилмаса, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши билан бир қаторда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим ундирилади, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.

19. Йиғим:

АҚШ долларида ҳисобланади;

миллий валюта - сўмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан уларни тўлаш кунида белгиланган курс бўйича тўланади;

божхона постида ёки давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан ундирилади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

банк квитанцияси асосида кирим қилинади.


20. Хорижий автотранспорт воситасини олиб чиқиш муддатини бузганлик учун тегишли чора кўрилиб, йиғим тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақланиши лозим.

Йиғим қуйидаги ҳолларда тўланмайди:

божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун;

агар вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаси хатланган, мусодара қилинган, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва бу ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлса.

21. Белгиланган муддатда республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар қайтариб олиб чиқиш муддатидан 5 кундан ортиқ вақт ўтган ҳолатлар юзасидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига автотранспорт воситалари ва уларни олиб кирган шахслар бўйича тегишли маълумотлар тақдим этилади.


22. Белгиланган муддатда республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган автотранспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига тақдим этилган маълумотлар ҳар ой якуни бўйича янгиланиб борилади.


23. ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари маълумотлари асосида республика ҳудудидан қайтариб олиб чиқилмаган хорижий автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун уч иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органларини хабардор қиладилар.


24. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари томонидан мусодара қилинган ҳолларда, унга расмийлаштирилган "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.


25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси енгиб бўлмас куч ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келганда, унга расмийлаштирилган "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" ваколатли органларнинг тегишли ҳужжатлари асосида мажбуриятнома расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.


26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси "эркин муомалага чиқариш", "вақтинча олиб кириш" ёхуд бошқа божхона режимига расмийлаштирилганда, унга расмийлаштирилган "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) расмийлаштирган ТИФ божхона пости томонидан назоратдан ечилади.


27. Агар "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда дубликат олиш учун автотранспорт воситаси эгаси (ҳайдовчиси) автотранспорт воситаси жойлашган ҳудуддаги давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилади.


28. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан "Авто" ЯААТдан фойдаланган ҳолда олдинги "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"га ёзилган тегишли маълумотлар ва автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддати текширилади. Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланган тақдирда, давлат божхона хизматининг ҳудудий органининг мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатлари асосида тегишли чоралар кўрилади.


29. Кўриб чиқиш якуни бўйича бир иш куни мобайнида давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари томонидан "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" дубликати берилади. "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома"нинг юқори ўнг бурчагига "Дубликат" деб ёзилади ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи бошлиғи ёки унинг ўринбосари имзоси ва бошқарма муҳри билан тасдиқланади.


IV. БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ТОВАР СИФАТИДА

ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ

БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ВА НАЗОРАТИ

50. Товар сифатида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситасига "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилмайди. Унинг ТИФ ёки чиқиш божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона постида товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади.

51. Автотранспорт воситаси жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилганда уларнинг божхона расмийлаштируви автотранспорт воситаси эгасининг доимий яшаш жойида, юридик шахслар томонидан олиб кирилганда эса фаолият ҳудудида жойлашган ТИФ божхона постида амалга оширилади.


52. Товар сифатида олиб кирилган автотранспорт воситаси "эркин муомалага чиқариш" ёки "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилгандан сўнг, ТИФ божхона пости томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар (кейинги ўринларда электрон маълумотлар деб юритилади) ДБҚнинг электрон базаси орқали шакллантирилади ва ДЙҲХХга реал вақт режимида юборилади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмайдиган автотранспорт воситаларига электрон маълумотлар юборилмайди.

54. Автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига "эркин муомалага чиқариш" ёки "вақтинча олиб кириш" божхона режимларига расмийлаштирган шахслар БЮД расмийлаштирилган кундан сўнг 10 кун муддат ичида автотранспорт воситасини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.


55. Рўйхатдан ўтказишда, автотранспорт воситасининг тури, русуми, маркаси давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан шакллантирилган электрон маълумотларда қандай баён этилган бўлса, айнан шу ном билан қайд этилиши лозим.

56. Ўзбекистон Республикасидан товар сифатида олиб чиқилаётган автотранспорт воситасига электрон маълумотлар юборилмайди ҳамда ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан чиқариш учун асос БЮД ҳисобланади.

57. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун асос электрон маълумотлар ҳамда БЮД ҳисобланади.

Ваколатли идоралар томонидан мусодара қилинган автотранспорт воситаларини ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказиш учун Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига электрон тарзда тақдим қилинадиган маълумотлар ва БЮД талаб этилмайди.

"Эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар 3 йил давомида, "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар эса вақтинча олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида божхона органларининг маълумотлар базасида сақланади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида автотранспорт воситаларини қайд этиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўплами 5 йил давомида сақланади.

"Вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларини ўзга шахсга фойдаланишга, эгалик қилишга бериш ёки ўзгача равишда ўтказиш электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.

60. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари билан ҳар чорак якуни бўйича эркин муомалага чиқарилган ҳамда вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситалари бўйича маълумотларни солиштирадилар.

63. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган маълумотда кўрсатилган автотранспорт воситаси ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинмаганлиги аниқланган тақдирда ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан ушбу автотранспорт воситасини қидириб топиш чоралари кўрилади.


64. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан тақдим этилган рўйхатда кўрсатилмаган, лекин ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида рўйхатга олинган хориждан олиб келинган автотранспорт воситалари аниқланган тақдирда, ушбу автотранспорт воситасини республика ҳудудига қонуний олиб кирилганлигига аниқлик киритиш мақсадида автотранспорт воситаси ва унинг эгаси ҳақида маълумотлар ДЙҲХХнинг ҳудудий органлари томонидан давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига тақдим этилади.


65. Мазкур боб талаблари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан товар сифатида олиб кирилаётган автотранспорт воситаси учун ҳам татбиқ этилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА

66. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Автотранспорт воситасини

қайтариб олиб чиқиш тўғрисида

МАЖБУРИЯТНОМА


      

/


/


-сон


(пост коди)


(тўлдириш санаси)


(тартиб рақами)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг бутун даври мобайнида сақланади ва чиқиш божхона постига тақдим этилади. Керакли жавоб тегишли рамкада "Х" белгиси билан қайд этилади.

1. Автотранспорт воситасининг эгаси

(ҳайдовчиси) тўғрисидаги маълумотлар:

     

Ҳаракатланиш тури:


Фамилияси: _______________________________

Кириш


Исми: ____________________________________



Отасининг исми: __________________________

Транзит


Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган: _____________

           

доимий истиқомат мамлакати, рўйхатга олинган манзили

       

       


фуқаролиги


    



      



қайси мамлакатдан келди (жўнаш мамлакати кўрсатилади)


қайси мамлакатга кетаяпти (бориш мамлакати кўрсатилади)

      

Келиш мақсади ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳудуди:


     

      

     

2. Автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар:

      


Давлат рақами









Тиркама/ярим тиркама давлат рақами





















Русуми




ранги






Рўйхатдан ўтган давлат






















Тури: енгил


юк


автобус




Двигатель рақами



Ҳажми



















Шасси рақами









Кузов рақами
























Ишлаб чиқарилган йили







Автотранспорт воситасини қайд этиш











гувоҳномаси рақами






  

3. Автотранспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар тўғрисидаги маълумотлар:

N

Номи


Миқдори


Қиймати


Индентификация

рақами


1.



2.



   



Автотранспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилдим. Ушбу мажбуриятномада акс эттирилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлайман.

   

20___ йил "___" ___________ гача Ўзбекистон Республикасидан

   

олиб чиқиб кетиш мажбуриятини оламан:

   


  




(Автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) Ф.И.О.)


(имзо)


    

Кириш божхона пости: _____________


Расмийлаштириш санаси: ___________


Инспектор: _______________________


Чиқиш божхона пости: _____________


Расмийлаштириш санаси: ___________


Инспектор: ________________________


     





Низомга

2-ИЛОВА



Автотранспорт воситасини

қайтариб олиб чиқиш тўғрисида

МАЖБУРИЯТНОМА

(Юк тортгич учун)


      

/


/


-сон


(пост коди)


(тўлдириш санаси)


(тартиб рақами)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг бутун даври мобайнида сақланади ва чиқиш божхона постига тақдим этилади. Керакли жавоб тегишли рамкада "Х" белгиси билан қайд этилади.

1. Автотранспорт воситасининг эгаси

(ҳайдовчиси) тўғрисидаги маълумотлар:

     

Ҳаракатланиш тури:


Фамилияси: _______________________________

Кириш


Исми: ____________________________________



Отасининг исми: __________________________

Транзит


Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган: _____________

           

доимий истиқомат мамлакати, рўйхатга олинган манзили

     

        


фуқаролиги


     





қайси мамлакатдан келди (жўнаш мамлакати кўрсатилади)


қайси мамлакатга кетаяпти (бориш мамлакати кўрсатилади)

     

Келиш мақсади ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳудуди:


      

      

     

2. Автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар:



Давлат рақами









Тиркама/ярим тиркама давлат рақами





















Русуми




ранги






Рўйхатдан ўтган давлат






















Тури: енгил


юк


автобус




Двигатель рақами



Ҳажми



















Шасси рақами









Кузов рақами
























Ишлаб чиқарилган йили







Автотранспорт воситасини қайд этиш











гувоҳномаси рақами






  

3. Автотранспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар тўғрисидаги маълумотлар:

N

Номи


Миқдори


Қиймати


Индентификация

рақами


1.



2.



   



Автотранспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилдим. Ушбу мажбуриятномада акс эттирилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлайман.

   

20___ йил "___" ___________ гача Ўзбекистон Республикасидан

   

олиб чиқиб кетиш мажбуриятини оламан:

   


   




(Автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) Ф.И.О.)


(имзо)


    

Кириш божхона пости: _____________


Расмийлаштириш санаси: ___________


Инспектор: _______________________


Чиқиш божхона пости: _____________


Расмийлаштириш санаси: ___________


Инспектор: ________________________


     





Низомга

3-ИЛОВА



Автотранспорт воситасини

қайтариб олиб чиқиш тўғрисида

МАЖБУРИЯТНОМА

(Тиркама ёки ярим тиркама учун)


      

/


/


-сон


(пост коди)


(тўлдириш санаси)


(тартиб рақами)



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишнинг бутун даври мобайнида сақланади ва чиқиш божхона постига тақдим этилади. Керакли жавоб тегишли рамкада "Х" белгиси билан қайд этилади.

1. Автотранспорт воситасининг эгаси

(ҳайдовчиси) тўғрисидаги маълумотлар:

     

Ҳаракатланиш тури:


Фамилияси: _______________________________

Кириш


Исми: ____________________________________



Отасининг исми: __________________________

Транзит


Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган: _____________

           

доимий истиқомат мамлакати, рўйхатга олинган манзили

      

       


фуқаролиги


     

     



      



қайси мамлакатдан келди (жўнаш мамлакати кўрсатилади)


қайси мамлакатга кетаяпти (бориш мамлакати кўрсатилади)

     

Келиш мақсади ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш ҳудуди:


      

     

2. Автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар:


Давлат рақами









Шасси рақами





















Русуми




ранги






Автотранспорт воситасини қайд этиш











гувоҳномаси рақами






Рўйхатдан ўтган давлат































Ишлаб чиқарилган йили
























  

3. Автотранспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва транспорт асбоб-ускуналари, кўп марталаб ишлатиладиган идишлар ва упаковкалар тўғрисидаги маълумотлар:

N

Номи


Миқдори


Қиймати


Индентификация

рақами


1.



2.



   



Автотранспорт воситасини қайта олиб чиқиб кетиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилдим. Ушбу мажбуриятномада акс эттирилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлайман.

   

20___ йил "___" ___________ гача Ўзбекистон Республикасидан

   

олиб чиқиб кетиш мажбуриятини оламан:

   


   


(Тиркамани ёки ярим тиркамани божхона чегараси орқали олиб кирган ҳайдовчининг Ф.И.О.)


(имзо)

      




20___ йил "___" ___________ гача Ўзбекистон Республикасидан

      




олиб чиқиб кетиш мажбуриятини оламан:

   


   


(Тиркамани ёки ярим тиркамани қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)

       




Божхона пости __________                      Инспектор __________

     




20___ йил "___" ___________ гача Ўзбекистон Республикасидан

    



олиб чиқиб кетиш мажбуриятини оламан:

   


  


(Тиркамани ёки ярим тиркамани божхона чегараси орқали олиб чиқадиган ҳайдовчининг Ф.И.О.)


(имзо)

Божхона пости __________                      Инспектор __________


    

Кириш божхона пости: _____________


Расмийлаштириш санаси: ___________


Инспектор: _______________________


Чиқиш божхона пости: _____________


Расмийлаштириш санаси: ___________


Инспектор: ________________________


     





Низомга

5-ИЛОВА


Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи

томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларига

электрон тарзда тақдим қилинадиган

МАЪЛУМОТЛАР


1. Божхона органи номи.


2. БЮД рақами ва санаси.


3. Автотранспорт воситаси расмийлаштирилган божхона режимининг номи.


4. Автотранспорт тўғрисида маълумот:

тури, русуми;

ишлаб чиқарилган йили;

кузов рақами;

двигатель рақами;

шасси рақами.


5. Автотранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар:

жисмоний шахс учун - унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили, телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотлар;

юридик шахс учун - унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса).


6. Автотранспорт воситаси вақтинча олиб кирилганда вақтинча олиб киришнинг якуний муддати.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 439-модда.