Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1992 й. 224-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси ("Ўздавкинокомпания") фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1992 й.

N 224



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ КИНОКОМПАНИЯСИ

("ЎЗДАВКИНОКОМПАНИЯ")

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси ("Ўздавкинокомпания")ни ташкил этиш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ ва миллий киносанъатни янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи ижодий-ишлаб чиқариш, кино ва видеопрокат ташкилотлари фаолиятларини бошқариш ва мувофиқлаштиш бўйича давлат органи ҳисобланади.


2. Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳри вилоятлар ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 1-иловага мувофиқ корхоналар, ташкилот ва муассасаларни мавжуд асосий фондлари (илгари эгалари), ходимлари сони, автотранспорти, моддий, капитал маблағлар лимитлари билан "Ўздавкинокомпания" мажлисини ўтказсинлар.


3. "Ўздавконокомпания" Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда кинолаштириш ва кинопрокат бўйича тегишли ҳудудий бошқармалар тузсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида "Ўздавкинокомпания" ва ҳокимликларнинг кўрсатилган ҳудудий бошқармалар ходимлари сони тўғрисида биргаликдаги таклифларини кўриб чиқсин.


4. "Ўздавкинокомпания" марказий аппаратининг тузилмаси ходимларнинг чекланган сони 34 киши (бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди) этиб белгилаган ҳолда 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда 7 кишидан иборат бошқарувга эга бўлишига рухсат берилсин.

"Ўздавкинокомпания" раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқарув аъзоларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун кўзда тутилган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари татбиқ этилсин.

"Ўздавкинокомпания" марказий аппаратини маблағ билан таъминлаш республика бюджети ҳисобидан, кинолаштириш ва кинопрокат бўйича ҳудудий бошқармаларни таъминлаш эса маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги меҳнат ҳақи фондини белгиласин, Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан ажратиладиган 3 та хизмат енгил автомашинасини сақлаш учун зарур ажратмаларни ва лимитларни кўзда тутсин, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса зарур ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавкинокомпания", унинг корхоналари ва ташкилотлари барча бўғинлар раҳбарлари, ижодий, ижрочи ва техник ходимлар билан ўзаро муносабатларини шартнома асосида ташкил этадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

республиканинг барча давлат органларида ва жамоат ташкилотларида, шунингдек, республика ташқарисида ўз ҳуқуқ доирасида республика манфаатларини ҳимоя қилиш;

бошқарув тузилмасини, ижодий-ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятининг шакл ва методларини такомиллаштириш, республика кино тармоғи ва видеосининг моддий-техника, базасини қайта жиҳозлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика ҳудудидаги барча ижодий-ишлаб чиқариш, кино ва видеопрокат бирлашмалари, корхоналар, ташкилотлар ва пунктлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг репертуарини назорат қилиб бориш;

фильмларни биргаликда ишлашни амалга ошириш, аралаш ижодий жамоалар ва бирлашмалар ташкил этиш, хорижий шериклар билан бошқа ихтисослаштирилган танловлар, реклама-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш юзасидан халқаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

МДҲ республикаларида ва чет элларда белгиланган тартибда кино ва видео маҳсулотларини сотиш ва харид қилиш бўйича вакилларга эга бўлиш, шунингдек, биржа операцияларида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда кино ва видео маҳсулотлари нархларини, хизматлар ва прокат учун тарифларни совет сўми ва чет эл валютада қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

белгиланган тартибда реклама-ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

кино ва видео маҳсулотлари, кино, аудио ва видеоплёнкалар ишлаб чиқариш учун техникани, бошқа товарлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун белгиланган тартибда экспорт-импорт ва бартер операцияларини амалга ошириш, шунингдек, хизматлар кўрсатиш.


7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, "Ўзшартномасавдо", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва "Ўзкинокомпания"нинг 1992 йилги (ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, маблағ билан таъминлаш, моддий-техника таъминоти бўйича) режа кўрсаткичларига зарур ўзгартишлар киритсинлар.


8. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўйидаги "Ўздавкинокомпания"нинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш мақсадида кино ва видео асбоб-ускуналарини ўз вақтида янгилаш ва тўлдириш, шунингдек, фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларни тузатиш ва қайта қуриш учун валюта маблағлари ажратишни, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюта ажратишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси бир ой муддат ичида, мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, "Ўздавкинокомпания" тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 майдаги

224-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари

вазирлиги тасарруфидан "Ўздавкинокомпания"

таркибига ўтказиладиган корхоналар,

ташкилотлар ва муассасалар

РЎЙХАТИ


"Ўзбекфильм" ижара корхонаси "Юлдуз" ижодий бирлашмаси билан биргаликда

"Ватан" киностудияси

"Инсон" киностудияси

"4-студия" ёшлар экспериментал ижодий бирлашмаси

Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси "Пульс" ижодий бирлашмаси билан биргаликда

"Мысль" ижодий студияси

"Ўзбекистон" ижодий уюшмаси

"Қорақалпоқфильм" киностудияси

Хўжалик ҳисобидаги "Самарқанд" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

"Ўзбекистон Республикаси видео маркази" ишлаб чиқариш-ижодий бирлашмаси Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги бўлимлари билан биргаликда

Кинофильмлар прокати республика идораси

Тошкент шаҳар, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши кинолаштириш ва кинопрокат бошқармалари шаҳар, ноҳия кинодирекциялари ва таъмирлаш-ишлаб чиқариш корхоналари билан биргаликда

"Ўзбеккинодеталь" киномеханика заводи "Ўзбеккинотаъминот" моддий-техника таъминоти бошқармаси А.Навоий номидаги Санъат саройи

Ўзбекистон Республикаси кино санъати музейи Методика кабинети






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 майдаги

224-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат

кинокомпанияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Кино-видео дастурларни ишлаб чиқиш, тузиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси

Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бошқармаси Ташқи алоқалар бўлими

Техника билан бутлаш ва қурилиш бошқармаси

Рўйхатга олиш ва лицензиялар, бериш гуруҳи

Тижорат ва пулли хизматлар кўрсатиш бўлими

Бухгалтерия

Кадрлар ва махсус ишлар бўлими

Маъмурий-хўжалик бўлими



























Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск