Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик бошқаруви органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.1992 й. 227-сон "Ўзбекистон "савдо" давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзбексавдо") фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.1992 й.

N 227



ЎЗБЕКИСТОН "САВДО" ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

УЮШМАСИ ("ЎЗБЕКСАВДО") ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси "Савдо" вазирлигини Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси "Ўзбексавдога" айлантириш ҳақида" 1992 йил 5 майдаги Фармонига мувофиқ ва ахолига савдо хизмати кўрсатишни ташкил этиш савиясини ошириш, савдо корхоналари ва ташкилотларининг иқтисодий мустақилигини кенгайтириш, савдо соҳасида нодавлат тўзилмаларини жадал ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ истеъмоли моллари, савдо ва хизмат кўрсатиш комплексининг раҳбари ўртоқ А.Н. Возненко давлат савдоси ва умумий овқатланиш республика ва вилоят бирлашмалари, корхоналарига бир ой муддат ичида Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмасини таъсис этиш юзасидан зарур тадбирларни амалга оширишга кўмаклашсин.


2. Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси сақлаб қолинсин.

"Ўзбексавдо" уюшмасига Тошкент вилоятлараро ва вилоят базалари, "Саноат моллари" республика улгуржи-чакана савдо бирлашмаси, Тошкент марказий универсал магазини ва бош универсал магазини билан биргаликда белгиланган тартибда, меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ихтисослаштирилган акционерлик бирлашмаларини тузиш тавсия этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмасига ўз фаолиятини уюшманинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган Устави ҳақида савдо-акционерлик бирлашмалари ва жамиятлари, ҳудудий -савдо ишлаб чиқариш концернлари, давлат, ижара, жамоа, кооператив, оилавий, хусусий ҳамда бошқа савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотлари билан бевосита шартномалар асосида амалга оширади;

иқтисодий, молия-хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида мустақил равишда ҳал этади, уюшма Кенгаши қарори бўйича марказлашган суғурта, заҳира ва бошқа жамғармаларни тузади;

уюшма таркибига бевосита кирувчи савдо корхоналари ва ташкилотларининг давлат мулкини бошқаради, иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланкан тартибда, савдо ва умумий овқатланиш давлат корхоналари ва ташкилотларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиринл юзасидан таклифлар киритади;

тармоқ корхоналари ва ташкилотлари учун моддий-техника ресурсларининг фонд сақловчиси ҳисобланади.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбексавдо" уюшмаси ўзига юклатилган вазифаларга кўра қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимлар ва импорт бўйича олинадиган халқ истеъмоли молларига буюртмачи функциясини амалга ошириш ва квоталарни жойлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятда мустақил қатнашиш ва товар алмашув (бартер) операцияларини бажариш;

белгиланган тартибда ва ўз ҳуқуқлари доирасида вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концеюнлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, ташкилотлари (уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатьи назар) томонидан бажариш мажбурий бўлган норматив актларни, савдо. корхоналарининг иш қоидаларини, савдо қоидаларини, бошқа тармоқ нормалари ва нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ўзининг тўла иқтисодий мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда давлат, кооператив ва аралаш ассоциациялар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ихтиёрий равишда бирлашиш, хорижий инвестицияларни қўшган ҳолда қўшма корхоналар барпо этиш,

республикадан ташқарида ва чет мамлакатларда савдо уйлари ҳамда бошқа савдо ва умумий овқатланиш корхоналари очиш;

республика ҳудудида халқ истеъмоли моллари ва асбоб-ускуналарини улгуржи сотиш бўйича ярмаркалар ташкил этиш;

лойиҳа-конструкторлик ишларини бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси билан келишган ҳолда чакана савдо ва умумий овқатланиш, умумтовар омборлари, тақсимлаш холодильникларининг типовой лойиҳаларини тасдиқлаш.


5. Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмасининг юқори бошқаруву органи Кенгашдир. У бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмасини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ва ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди.

"Ўзбексавдо" уюшмаси бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 100 кишидан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.

Уюшма бошқаруди раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. "Ўзбексавдо"да раиснинг беш ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин.

Уюшма бошқарувининг раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари  вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.


6. Аҳолини товарлар билан барқарор таъминлашни ташкил этиш ва савдо хизмати кўрсатиш савиясини ошириш бошқарув маҳаллий органларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ҳокимликларининг ўз ҳуқуқлари доирасида қабул қиладиган қарорлари тегишли ҳудудда жойлашган барча савдо-ишлаб чиқариш концернлааи, савдо-акционерлик бирлашмалари ва жамиятлари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бажариш учун мажбурийдир.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ҳокимликлари:

"Ўзбексавдо" уюшмаси, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари ва бошқа савдо ташкилотлари билан ўзаро яқин алоқада бозор муносабатларига ўтиш шароитларида чакана савдони такомиллаштириш, истеъмол бозорини товар ресурслари билан бойитиш юзасидан самарали чора-тадбирлар ўтказишни таъминласинлар;

ўзига қарашли ҳудудда жойлашган савдо-ишлаб чиқариш концернлари, савдо-акционерлик жамиятлари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, фаолиятини мувофиқлаштириб борсинлар;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тармоқларини ривожлантиришга, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсинлар;

мулкчиликнинп барча шаклларидаги савдо ташкилотларининг кундалик эҳтиёж товарларини талонлар бўйича норма билан бериш ва товарларни купонлар бўйича сотиш юзасидан белгиланган тартибга, савдо қоидаларига ва иш режимига риоя этишлари устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига ва мазкур қарорга мувофиқ республикада савдо ва умумий овқатланишни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тавсия этилсин.


9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзбексавдо" уюшмаси билан биргалимда 20 кун муддат ичида вилоятларнинг савдо ва умумий овқатланиш бошқармалари, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг савдо, умумий овқатланиш бош бошқармалари базасида тегишли ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернларини тузиш юзасидан тадбирларни амалга оширсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концернлари ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини бошқариш принциплари, типовой Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва "Ўзбексавдо" уюшмасининг Кенгаши билан келишилган концерн Устави асосида амалга оширади.

Концерн таркибига кирувчя савдо корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, бошқарув аъзоларидан иборат бўладиган Кенгаш ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни бошқарувининг юқори органи ҳисобланади, Бошқарув раиси вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимининг таклифи бўйича концерн Кенгаши томонидан сайланади ва "Ўзбексавдо" уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.


10. Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда республика қонунчилиги томонидан белгиланган тартибда Тошкент вилоятлараро ва вилоят улгуржи базаларини, савдо бошқармаларини умумий овқатланиш трестларини ҳамда бошқа йирик савдо корхоналари ва ташкилотларини акционерлик жамиятларига айлантириш масалаларини ишлаб чиқсинлар.


11. Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси Намойишлар хиёбони кўчасидаги 5-уйда, Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги эгаллаб келган бинода жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия, Алоқа вазирликлари "Ўзбексавдо" уюшмаси учун 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги учун белгиланган транспорт воситалари, алоқа турлари ва телефонлардан фойдаланиш лимитларини сақлаб қолсинлар.


13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1959 йил 29 январдаги 6-сон қарори 2-бандининг "Ўзбектекстильторг", "Ўзторг-одежда", "Ўзобувьторг" республика улгуржи идораларини ташкил этиш ҳақидаги қисми, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 3 июлдаги 412-сон қарори 12-бандининг "а" кичик банди, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 29 январдаги 16-сон қарорининг 3-банди, шунингдек, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 25 декабрдаги 153-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненкога юклатилсин.

Қарорнинг қандай бажарилаётгани 1992 йилнинг июль ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 8 майдаги

227-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик

уюшмаси ("Ўзбексавдо") таркибига бевосита

кирадиган корхона ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


Республика "Ўзхладоторгмонтаж" трести "Ўзторгоборудование" комбинати Республика моддий-техника таъминоти базаси


Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини лойиҳалаш институти ("Гипраторг")


Ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бирлашмаси


Ўзбекистон истеъмол бозори ва маркетинг илмий-тадқиқот институти


Малака ошириш институти Республика ҳунар-техника билим юрти Республика ахборот-ҳисоблаш маркази Товарлар сифати бўйича давлат инспекцияси


Меҳнатни илмий ташкил қилиш ва хусусийлаштириш республика лабораторияси


"Ўзсавдобанк" Республика "Олмос" улгуржи чакана савдо бирлашмаси


Озиқ-овқатларни тайёрлаш технологияси ва умумий овқатланиш иқтисодиёти республика лабораторияси


Республика "Тижорат" савдо-ишлаб чиқариш фирмаси

































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск