ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1992 й. 234-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси хўжаликлари томонидан яйловлардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1992 й.

N 234



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА

ҚИРFИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН

ЯЙЛОВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТЎFРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномага мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси хўжаликлари томонидан Қирғизистон Республикаси ҳудудидаги ва Қирғизистон Республикаси хўжаликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги яйловлардан ижара шартлари бўйича фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан 1992 йил 11 апрелда имзоланган Битим тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг, шунингдек, тегишли ноҳияларнинг ҳокимлари Қирғизистон Республикасининг ноҳия ва вилоят ҳокимият ва бошқарув органлари билан биргаликда фойдаланишга берилган яйловлар майдонларини, улардан фойдаланиш тартиби, муддатлари ва шартларини, ижара ҳақи миқдорларини келишиб олсинлар ва мазкур масалалар юзасидан шартномалар тузсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Муталов













Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск