язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Хорижий корхоналар товарларини олиб чиқиш ва олиб кириш/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ГС-01/10-3555-сон, Молия вазирлигининг 40-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-7-сон "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш қоидалари, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 07.07.2011 й. Қарори (АВ томонидан 18.07.2011 й. 423-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2011 й.

N 423-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2011 й.

N ГС-01/10-3555


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2011 й.

N 40


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.07.2011 й.

N 01-02/8-7


ҚАРОРИ



Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган

маҳсулотларни аниқлаш қоидалари, шунингдек

уларга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2011 йил 28 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли "Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 19-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш қоидалари (рўйхат рақами 423, 1998 йил 8 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 9 июлда 01/12-4-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 10 августда 13-02-13/372-сон билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 10 июлда 02/20-18-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш қоидаларига 1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 423-1, 1998 йил 11 август).


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

        

Г. Саидова

Молия вазири

   

    

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

   

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 306-модда