язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Хорижий корхоналар товарларини олиб чиқиш ва олиб кириш/ АВ 19.04.2010 й. 2097-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ, ТИАИСВ, ИВ, Ўзстандарт Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 19.04.2010 й. 2097-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ, ТИАИСВ, ИВ, Ўзстандарт Қарори

билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




АВ 11.09.2015 й. 2097-2-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ, ТИАИСВ, ИВ, Ўзстандарт Қароридан

олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Оператор томонидан тузилган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ҳисобга қўйилиши лозим.

Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланиши лозим.

Бунда, агар ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Инвестор билан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тузилган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ва божхона органларида ҳисобга қўйилмайди.

(АВ 30.08.2013 й. 2097-1-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ, ТИАИСВ, ИВ, Ўзстандарт Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган табиий газни, қайта ишлаш маҳсулотларини ва бошқа углеводород маҳсулотларини биргаликда экспорт қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, Маркетинг компанияси томонидан Ваколатли орган ва Инвесторнинг номидан ва унинг топшириғига асосан МТБ қоидаларига мувофиқ экспорт шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатга олмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ва божхона органларида ҳисобга қўймаган ҳолда "экспорт" божхона режимида амалга оширилади.




АВ 30.08.2013 й. 2097-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ, ТИАИСВ, ИВ, Ўзстандарт Қароридан

олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Оператор томонидан тузилган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ва божхона органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Инвестор билан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тузилган товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида ва божхона органларида ҳисобга қўйилмайди.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши "Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ (2000 йил 13 июль, рўйхат рақами 945) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси аризасига мувофиқ амалга оширилади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"да (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши), БЮДни тақдим этиш муддати ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг рухсати билан ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси ва (ёки) Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.



40-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бундай намуна ва нусхаларни олиб чиқиш БЮД тақдим қилмаган ҳолда товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида тегишли божхона органининг рухсати билан амалга оширилади.