язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Транзит ташишлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2000 й. 391-сон "Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудлари бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2000 й.

N 391



ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЮК

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА АВТОБУСЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА

ХУДУДЛАРИ БЎЙИЧА ЎТИШИ УЧУН ЙИҒИМЛАР

УНДИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона  ҳудуди орқали кириб келиши ва транзит ўтиши учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган тўловлар Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг иловага мувофиқ йўналишлар бўйича ўтиши учун ундирилмайди.

2. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари кириб келиши ва транзит ўтишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири                           Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 10 октябрдаги

391-сон қарорига

ИЛОВА



Қирғизистон Республикасининг

юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараларидан

ўтишида тўловлар ундирилмайдиган йўналишлар

РЎЙХАТИ


1. Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистонга транзит ўтиши.


2. "Маданият" ўтказиш пункти (Андижон вилояти) орқали "Майлисой" электролампа заводининг юк тушириш ва ортиш базасига ўтиш ва орқага қайтиш.


3. "Фарғона" ўтказиш пункти (Фарғона вилояти) орқали Қадамжой сурма комбинатининг "1-Фербаза" ва "2-Фербаза"сига ўтиш ва орқага қайтиш.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 10, 65-модда.