язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Божхона органларида шартномаларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш/ Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-39-сон, Марказий банк Бошқарувининг 35/1-сон "Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 20.12.2012 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2012 й. 1283-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2012 й.

N 1283-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.12.2012 й.

N 01-02/19-39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.12.2012 й.

N 35/1


ҚАРОРИ



"Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш

тартиби тўғрисида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2013 йил 1 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 20 октябрдаги 01-02/19-42 ва 241-В-сон "Импорт шартномаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1283, 2003 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 594-модда