язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Божхона органларида шартномаларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш/ АВ 15.10.1999 й. 832-сон билан рўйхатга олинган Тартибнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 15.10.1999 й. 832-сон билан

рўйхатга олинган Тартибнинг

олдинги таҳрири




АВ 12.01.2017 й. 832-10-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 11 апрелдаги "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида", 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ва 1998 йил 18 февралдаги "Импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон "Ташқи савдо операцияларини ўтказишда хорижий валютадаги маблағлар сарфланиши устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1996 йил 13 августдаги 280-сон "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон "Биржа ва ярмарка савдоси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1999 йил 6 майдаги 223-сон "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан, шунингдек интернет тизимидаги онлайн дўконлар орқали тузилган электрон шартномалардан ташқари) ва битимларни ҳисобга қўйишни ташкил этишга йўналтирилган. (АВ 20.10.2015 й. 832-9-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ваколатли органларда рўйхатга олинган барча контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан, шунингдек интернет тизимидаги онлайн дўконлар орқали тузилган электрон шартномалардан ташқари) ва битимлар қонунда белгиланган тартибда божхона органларида ҳисобга қўйилиши шарт. (АВ 20.10.2015 й. 832-9-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


консигнация контракти - консигнант ва консигнатор орасида товарни консигнатор орқали сотишга тузилган контракт, бунда консигнатор омборига тушган товарга эгалик ҳуқуқи товар харидорга сотилишига қадар консигнантга тегишли бўлади;



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Юридик шахслар ҳамда юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар томонидан тузилган контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан, шунингдек интернет тизимидаги онлайн дўконлар орқали тузилган электрон шартномалардан ташқари), битимларни божхона органларида ҳисобга қўйиш улар ваколатли органларда рўйхатга олинганидан (бундай рўйхатга олиш зарур бўлса) кейин қуйидаги муддатларда амалга оширилади: (АВ 20.10.2015 й. 832-9-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

а) экспорт контрактлари - 3 иш куни мобайнида, ариза божхона органларига келиб тушганидан сўнг; (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд)

а-1) товарларни экспорт қилувчи (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарларининг экспорти бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тузилган экспорт контрактлари - божхона постларида божхона расмийлаштируви жараёнида. (АВ 26.09.2011 й. 832-5-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ киритилган кичик банд)

б) марказлаштирилган, ҳукуматлараро контрактлар ҳамда сабзавот-мевалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқиш контрактлари - 2 иш куни мобайнида, ариза божхона органларига келиб тушганидан сўнг; (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд)

в) бепул асосдаги контрактларни, шунингдек юридик шахснинг устав фонди (устав капитали)ни шакллантириш мақсадида товарларни олиб киришга тузилган шартномалар (баённомалар)ни - 2 иш куни мобайнида, ҳужжатлар тақдим этилган кунни ҳисобга олмаганда; (АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

г) биржа (ярмарка) контрактлари - 2 иш куни мобайнида, ариза божхона органларига келиб тушганидан сўнг. (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд)



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Давлат божхона қўмитасида қуйидаги контрактлар ҳисобга олинади:

а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (кейинги ўринларда - ТИАИСВ) тегишли равишда рўйхатга олиниши зарур бўлган (рўйхатга олинган): (АВ 27.08.2014 й. 832-8-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

- Ўзбекистон Республикасидан марказлаштирилган тарзда амалга ошириладиган товарларни олиб чиқиш назарда тутилган экспорт контрактлари; (АВ 03.07.2000 й. 832-2-сон билан рўйхатга олинган 2-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ а) кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташланган


- республикага товарларни марказлаштирилган тарзда олиб кириш назарда тутилган импорт контрактлари;


- ҳукуматлараро битимлар ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишларига мувофиқ тузиладиган бартер контрактлари;

б) Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.99 йилдаги 174-сон қарорига 2 ва 3-иловалар ҳамда 6.05.99 йилдаги 223-сон қарорига 1-иловага мувофиқ рўйхатга олинган биржа ва ярмарка контрактлари, улар бўйича юқори ликвидли ва квоталанган товарлар, шунингдек, бир неча вилоятлардан товарларни ортиш назарда тутилади.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. ДБҚ ҳудудий божхона бошқармаларида мазкур Тартибнинг 5-бандида назарда тутилган контрактлар ҳисобга қўйилади:

а) ТИАИСВда рўйхатга олинган (агар шундай рўйхат зарур бўлса): (АВ 27.08.2014 й. 832-8-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

- экспорт контрактлари (7-бандда кўрсатилганлари бундан мустасно); (АВ 26.09.2011 й. 832-5-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)


АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ а) кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташланган


- импорт контрактлари;


- Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.96 йилдаги 280-сон "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларига мувофиқ ТИАИСВ ҳудудий органларида рўйхатга олинган бартер контрактлари; (АВ 26.09.2011 й. 832-5-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


- туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсатномаси бўйича, ТИАИСВ ҳудудий органларида рўйхатга олинмаган тарзда Де??он ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзолари томонидан тузилган мева-сабзавот маҳсулотини олиб чиқишга бартер контрактлари; (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)


- Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги "Лизинг тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ тузилган лизинг шартномалари;

б) тегишли ҳудудий божхона бошқармалари жойлашган жойда жойлашган биржа ва ярмаркаларда тузилган биржа ва ярмарка контрактлари. (АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

АВ 27.08.2014 й. 832-8-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ в) кичик банд ўз кучини йўқотган


в) ваколатли банкда рўйхатга олинмайдиган:

- шартномалар (баённомалар) - таъсисчининг устав фондига етказиб берилган товар кўринишидаги улушини назарда тутадиган мақсадлар баённомалари; (АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)

- техник ёки гуманитар ёрдам доирасида, бепул асосда товарлар етказиб бериш контрактлари ва битимлари.

Қайта ишлаш режимида тузиладиган контрактлар (шартномалар) бошқа низом билан белгиланади.


АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ г) кичик банди ўз кучини йўқотган


г) ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилган ва зарур ҳолларда ТИАИСВда экспертизадан ўтказилган импорт контрактлари. (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Божхона постларида товарларни экспорт қилувчи (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарларининг экспорти бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тузилган экспорт контрактлари ҳисобга қўйилади. (АВ 26.09.2011 й. 832-5-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарорига мувофиқ киритилган банд)



IV бўлим номининг олдинги таҳрири


IV. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА

ОЛИНГАН КОНТРАКТЛАР (ШАРТНОМАЛАР),

БИТИМЛАР ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТ



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Божхона органлари томонидан ҳисобга олинган барча контрактлар (шартномалар), битимларнинг ижроси назорат қилиниши шарт.




АВ 20.10.2015 й. 832-9-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 11 апрелдаги "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида", 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ва 1998 йил 18 февралдаги "Импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон "Ташқи савдо операцияларини ўтказишда хорижий валютадаги маблағлар сарфланиши устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1996 йил 13 августдаги 280-сон "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон "Биржа ва ярмарка савдоси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида", 1999 йил 6 майдаги 223-сон "Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан ташқари) ва битимларни ҳисобга қўйишни ташкил этишга йўналтирилган. (АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги муқаддима)



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ваколатли органларда рўйхатга олинган барча контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан ташқари) ва битимлар қонунда белгиланган тартибда божхона органларида ҳисобга қўйилиши шарт. (АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги банд)



4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. Юридик шахслар ҳамда юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар томонидан тузилган контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан ташқари), битимларни божхона органларида ҳисобга қўйиш улар ваколатли органларда рўйхатга олинганидан (бундай рўйхатга олиш зарур бўлса) кейин қуйидаги муддатларда амалга оширилади: (АВ 27.08.2014 й. 832-8-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 27.08.2014 й. 832-8-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. Юридик шахслар ҳамда юридик шахсни ташкил этмай туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар томонидан тузилган контрактлар (шартномалар) (импорт контрактларидан ташқари), битимларни божхона органларида ҳисобга қўйиш улар ваколатли органларда рўйхатга олинганидан (бундай рўйхатга олиш зарур бўлса) ва ваколатли банкда ҳисобга қўйилганидан кейин қуйидаги муддатларда амалга оширилади: (АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)



5-банд а) кичик банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (кейинги ўринларда - ТИАИСВ) ва ваколатли банкларда тегишли равишда рўйхатга олиниши зарур бўлган (рўйхатга олинган): (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банд а) кичик банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) ТИАИСВда ва ваколатли банкларда рўйхатга олинган (агар шундай рўйхат зарур бўлса): (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) консигнацияга асосланган товарлар экспортига доир контрактлар бўйича, устав фондига - “хориждаги корхона”ни ҳисобга қўйиш тўғрисида ТИАИСВ билдирувномаси (Адлия вазирлигида 2001 йил 27 февралда 1012-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан Хорижда корхоналар барпо этилганлиги ёки уларнинг устав фондларида (капиталларида) улушбай иштирок этишлари тўғрисида хабардор қилиш тартиби ҳақида низомга биноан); (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд е) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ваколатли банкда рўйхатга олинмай, ариза берувчи томонидан расмийлаштирилган етказиб бериш паспорти (1, 2-иловалар).



9-банд ж) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ваколатли банкда рўйхатга олинмай, ариза берувчи томонидан расмийлаштирилган етказиб бериш паспорти (1, 2-иловалар);




АВ 21.12.2012 й. 832-7-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



4-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) импорт контрактларини бепул асосдаги контрактларни, шунингдек юридик шахснинг устав фонди (устав капитали)ни шакллантириш мақсадида товарларни олиб киришга тузилган шартномалар (баённомалар)ни - 2 иш куни мобайнида, ҳужжатлар тақдим этилган кунни ҳисобга олмаганда; (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 26.09.2011 й. 832-5-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



6-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари рухсатномаси билан тузилган, Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.96 йилдаги 280-сон "Бартер асосидаги экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларига мувофиқ ТИАИСВ ҳудудий органларида рўйхатга олинган бартер контрактлари; (АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)




АВ 04.03.2008 й. 832-4-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



4 банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) импорт контрактларини - 2 иш куни мобайнида, ҳужжатлар тақдим этилган кунни ҳисобга олмаганда; (АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



5 банд а) кичик банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги (кейинги ўринларда - ТИАА) ва ваколатли банкларда тегишли равишда рўйхатга олиниши зарур бўлган (рўйхатга олинган): (АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги хатбоши)



6 банд а) кичик банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) ТИААда ва ваколатли банкларда рўйхатга олинган (агар шундай рўйхат зарур бўлса): (АВ 03.07.2000 й. 832-2-сон билан рўйхатга олинган 2-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6 банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилган ва зарур ҳолларда ТИААда экспертизадан ўтказилган импорт контрактлари. (АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори таҳриридаги кичик банд)



9 банд е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) шартномалар (баённомалар) - таъсис шартномаси (устав), техник ёки гуманитар ёрдам доирасида, бепул асосда товарлар етказиб бериш битимлари бўйича:

- ваколатли банкда рўйхатга олинмай, ариза берувчи томонидан расмийлаштирилган етказиб бериш паспорти (1, 2-иловалар);

- устав фонди суммасига мувофиқ устав фонди тўлдирилганлиги ҳақидаги солиқ органлари маълумотномаси (ушбу маълумотнома талаб қилинганида).

Мазкур маълумотнома корхона дастлаб ташкил этилганида ва давлат рўйхатидан ўтказилганда талаб этилмайди.



10 бандининг олдинги таҳрири


10. Белгиланган тартибни бузган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб бериш сабаблари кўрсатилган ёзма хулоса билан бирга ариза берувчига қайтарилиши зарур.




АВ 02.02.2004 й. 832-3-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



4 банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) импорт контрактлари - 1 иш куни мобайнида;



6 банд а) кичик банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) ТИАВда ва ваколатли банкларда рўйхатга олинган (агар шундай рўйхат зарур бўлса): (АВ 03.07.2000 й. 832-2-сон билан рўйхатга олинган 2-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6 банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) биржа ва кўргазма контрактлари;



8 банд 6) кичик бандининг олдинги таҳрири


6) ТИАВ контрактини рўйхатга олиш сертификати (қонунда белгиланган ҳолларда); (АВ 03.07.2000 й. 832-2-сон билан рўйхатга олинган 2-сон Ўзгартириш ва қўшимчалар таҳриридаги кичик банд)



9 банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) импорт контрактлари бўйича:

- ваколатли банк томонидан расмийлаштирилган импорт битими паспорти;



9 банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) консигнация асосидаги товарларни экспорт қилиш контрактлари бўйича:

- "корхонани хорижда" ҳисобга қўйиш ҳақида ТИАВ билдирувномаси (Адлия вазирлигида 28.05.98 йилда 440-сон билан рўйхатга олинган "Республика хўжалик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик омборларини очиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ хорижда савдо уйини очиш зарурати бўлганда);




АВ 03.07.2000 й. 832-2-сон билан рўйхатга олинган

2-сон Ўзгартириш ва қўшимчалардан олдинги таҳрири



6 банд а) кичик банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


а) ваколатли банкларда рўйхатга олинган:



5 банд а) кичик банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- республикадан юқори ликвидли товарлар, шунингдек, марказлаштирилган тарзда амалга ошириладиган товарларни олиб чиқиш назарда тутилган экспорт контрактлари;