язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Транзит ташишлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2002 й. 41-сон "Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2002 й.

N 41



АФҒОНИСТОН ҲУДУДИГА ТИЖОРАТ

ЮКЛАРИНИ ТРАНСПОРТДА ТАШИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг автомобиль ва темир йўл тармоғидан фойдаланган ҳолда Термиз-Ҳайратон кўприги орқали Афғонистонга тижорат юклари етказиб бериш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2002 йил 1 февралдан бошлаб Афғонистонга Термиз станциясидан Ҳайратон станциясигача олиб ўтиладиган тижорат юклари учун қуйидаги имтиёзли ставкалар жорий этилсин:

битта вагон ўтказиб берилганлиги учун - 180 АҚШ доллари;

битта қирқ тоннали контейнер ўтказиб берилганлиги учун - 180 АҚШ доллари;

битта йигирма тоннали контейнер ўтказиб берилганлиги учун - 90 АҚШ доллари;

битта юк автомобили ўтиши учун - 50 АҚШ доллари.

2. Термиз станциясидан Ҳайратон станциясигача Афғонистонга олиб ўтиладиган юкларни ташишда кўрсатиладиган хизматлар ва транспорт-экспедиторлик хизматлари 2002 йил 1 февралдан бошлаб қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.


3. Белгилансинки, 2002 йил 1 февралдан бошлаб хорижий давлатларнинг Афғонистонга мақсадли бораётган ТИФ ТНнинг 8704 ва 8705 гуруҳига кирувчи юк автотранспорт воситаларига, шу жумладан қийин йўлларда юрадиган автомобилларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлик ва транзит учун йиғимларнинг амалдаги ставкалари 50 фоизга пасайтирилади.

Белгилаб қўйилсинки, автотранспорт воситаси ҳайдовчисига Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан бериладиган белгиланган намунадаги йўналиш варақаси имтиёзли ставкани қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади. Йўналиш варақасида бўлиш муддатлари ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан Афғонистон ҳудудига боришнинг Термиз-Ҳайратон ўтиш йўли охирги пункт ҳисобланган ҳаракат йўналиши кўрсатилади.


4. Қуйидагилар:

Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида ундирилиши, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобрақамига белгиланган тартибда ўтказилиши;

Афғонистонга борадиган юкларни темир йўл транспорти орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташиганлик учун тўлов амалдаги тарифларга мувофиқ белгиланган тартибда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ундирилиши;

тижорат юкларини Афғонистонга ташишга доир транспорт-экспедиторлик фаолияти ҳам мамлакатимизнинг, ҳам хорижнинг ихтисослаштирилган компаниялари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

6. "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида ўтказиш пунктлари орқали Термиз-Ҳайратон кўпригида транспорт воситалари ва шахслар ҳаракатининг чегара ва божхона назоратини амалга ошириш тартиби"нинг амал қилиши тижорат юкларига ҳам жорий этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами", 2002 й., 2-сон, 24-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 1, 6-модда.