Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2001 й. 433-сон "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2001 й.

N 433



ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН САВДО

ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим истеъмол товарлари нархларининг сунъий ошириб юборилишига йўл қўймаслик, шунингдек уларни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2001 йил 1 ноябрдан бошлаб четдан келтириладиган ва республикада ишлаб чиқариладиган ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакарни сотиш фақат юридик шахслар томонидан шартномавий нархлар бўйича амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг кўрсатиб ўтилган турларига чекланган савдо устамаларини қўлланиш тартиби тўғрисидаги низомни шу йилнинг 1 ноябригача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда:

савдо корхоналари томонидан кундалик эҳтиёж истеъмол товарларига нархларни шакллантиришнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши  устидан қатъий назоратни таъминласин;

кундалик эҳтиёж истеъмол товарлари нархларининг асоссиз равишда ошириб юборилишига уринишларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин, қонун бузувчиларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ  иқтисодий жазо чораларини  қўлласин.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан келтириладиган тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлардан олинадиган йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорида белгиланган амалдаги миқдорларда ва уни ундириш тартиби сақлаб қолинсин.


5. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан хўжаликлар ресурсларидан ишлаб чиқарилган ва белгиланган тартибда уларга қайтариладиган ўсимлик (пахта) ёғини ушбу хўжаликларнинг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

ўсимлик (пахта) ёғининг тузилган шартномаларга мувофиқ хўжаликлар томонидан сотиб олинмаган миқдори ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади;

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг хўжаликлар ресурсларидан ишлаб чиқарилган ўсимлик (пахта) ёғини мазкур хўжаликларнинг топшириғига биноан ёки ишончномаси бўйича бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотишдан олинган тушуми давлат солиқ органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат бюджетига ундирилади, мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кундалик эҳтиёж истеъмол товарларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилиши ҳолларининг олдини олишни  таъминловчи божхона назоратини кучайтирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 10, 61-модда.


























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск