язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2004 й. 226-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2004 й.

N 226



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 февралдаги мажлисининг 1-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда пудрат қурилиш ташкилотларини кредитлаш механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 майдаги

226-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда:

16-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

18-банддаги "шунингдек объект қурилиши жараёнида пудратчи ташкилотга берилган банк кредитлари бўйича фоизлар тўлаш" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

39-банддаги "шу жумладан кредит олиш ва улар бўйича пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар қоплангандан" сўзлари чиқариб ташлансин;

47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини кредитлашда қуйидагилар тижорат банкининг кредит ресурслари манбалари ҳисобланади:

тасдиқланган Инвестиция дастури бўйича капитал қўйилмаларни молиялаштириш лимити доирасида марказлаштирилган манбалардан маблағларнинг (аванс тўлангандан ва 50 фоиз миқдорида жорий молиялаштирилгандан кейин) пудрат қурилиш ташкилотининг асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи бош банкка вақтинчалик асосида ойма-ой бериладиган қолган қисми;

хизмат кўрсатувчи банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 222-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 5, 48-модда.