Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.09.1998 й. 382-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 сентябрдаги

382-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари

билан таъминлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом автомобиль ёнилғисини қуйиш шохобчалари, мой алмаштириш ва автосервис пунктлари орқали нефть маҳсулотларини сотиш қоидаларини ҳамда автомобиль ёнилғисини қуйиш шохобчалари (АЁҚШ)нинг ишлаш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аҳолига автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оқимликлари томонидан бериладиган лицензиялар асосида фақат умумий фойдаланишдаги турғун ва контейнер, шу жумладан хусусийлаштирилган АЁҚШлар орқали, техник мойлар ва мойлаш материаллари эса мой алмаштириш пунктлари, ихтисослаштирилган автосервис пунктлари ва автодўконлар орқали сотилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги АЁҚШлар томонидан санитария, экология, ёнғинга қарши меъёрлар ва савдо қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди ва тўлиқ жавоб беради. Бу меъёрлар ва қоидалар бузилган тақдирда лицензиялар олиб қўйилади.

3. Сотилаётган нефть маҳсулотлари сифати белгиланган давлат стандартларига ва техник шартларга жавоб бериши керак.



II. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

8. АЁҚШларга нефть маҳсулотлари Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг ихтисослаштирилган автомобиль транспортида тамғаланган цистерналарда етказиб берилади.


III. АЁҚШЛАРДА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА СОТИШ, ШОХОБЧАЛАРНИНГ

ИШЛАШ ТАРТИБИ


9. АЁҚШга тушадиган ҳамма нефть маҳсулотлари мажбурий равишдаги сифат паспорти билан товартранспорт юкхати бўйича қабул қилинади.


10. Товар-транспорт юкхатида кўрсатилган миқдор билан амалда қабул қилинган нефть маҳсулотлари миқдори ўртасида фарқ бўлмаган тақдирда оператор кабул қилинган юкхатини имзолайди, унинг бир нусхасини АЁҚШда қолдиради, уч нусхасини эса нефть маҳсулотларини етказиб келган ҳайдовчига қайтаради.


11. Келиб тушган нефть маҳсулотлари миқдори товар-транспорт юкхати билан тўғри келмаган тақдирда камомад юзасидан белгиланган шакл бўйича далолатнома тузилади ва белгиланган тартибда нефтбазага тақдим этилади. Нефть маҳсулотларининг камомади тўғрисида товар-транспорт юкхатининг барча нусхаларига тегишлича белги қўйилади.


12. Нефть маҳсулотларининг АЁҚШга келиб тушиши ва кирим қилинишини назорат килиш учун белгиланган шаклдаги келиб тушган нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш дафтари юритилади.

Ҳисоб дафтарининг бетлари рақамланади ва муҳр билан тасдиқланади. Дафтардаги варақлар сони корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади.


13. Нефть маҳсулотлари назорат-касса машиналарини мажбуран қўллаган ҳолда нақд пулга сотилади, шунингдек белгиланган тартибда тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари ёки тарқатиш ведомостлари бўйича.

14. Ҳар бир АЁҚШнинг ишлаш тартиби, кеча-кундуз ишловчи АЁҚШларни белгиланган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланади.



IV. АЁҚШЛАРДАН ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШ


15. АЁҚШларнинг ўлчов воситалари билан жиҳозланиши, техника хизмати кўрсатиш, фойдаланиш тартиби, уларни сақлаш ва тежаш, шунингдек хизмат кўрсатиш маданияти амалдаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

АЁҚШ тегишли жавонлар, реклама тахталари, кўргазмали ташвиқот воситалари билан жиозланган бўлиши керак. АЁҚШ ҳудудидаги бетон ва асфальт қопламалари ва автомобиль йўлидан кириш йўлаклари нуқсонсиз бўлиши керак. АЁҚШ учун майдончалар текис бўлиши ва автомашиналарнинг колонналар ва қуйиш мосламалари ёнига бемалол келишини таъминлаши керак. АЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдончалари, шунингдек унга туташган ҳудудлар санитария-маиший, эстетик, ёнгинга қарши ва экологик талабларга жавоб бериши керак.

АЁҚШда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва автоматик равишда қуйиш техникаси тегишли меъёрларга жавоб бериши ва атроф муҳитни ифлослантирмаслиги керак.


16. АЁҚШ ҳудудлари қоронғи пайтларда тегишли меъёрларга мувофиқ ёритилиши керак. Асосий эътибор нефть маҳсулотларини тўлдириш ва қуйиш жойларининг ёритилишига қаратилиши зарур.


17. АЁҚШ телефон ва овозни кучайтирадиган алоқа ва қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.


18. АЁҚШ ходимлари "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси корхоналари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тайёрлов, қайта тайёрлов, малака ошириш, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича билим текширувидан ўтиши шарт. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг тегишли гувоҳномаси мавжуд бўлгандагина ишлашга рухсат этилади.



V. АЁҚШДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


19. Ҳар бир смена тугагандан сўнг счётчикларнинг жамлама кўрсаткичлари бўйича аниқланадиган смена давомида нефть маҳсулотларининг келиб тушганлиги ва сотилган нефть маҳсулотларининг миқдори, смена бошланишидаги нефть маҳсулотларининг қолдиғи ақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда белгиланган шакл бўйича смена исоботи тузилади.


20. Резервуарларда қолган нефть маҳсулотларининг қолдиғини ўлчаш асосида смена охирига келиб нефть маҳсулотларининг ақиқий қолдиғи аниқланади, бу ҳисоботнинг тегишли устунида акс эттирилади.


21. Сменани қабул килишда ва топширишда намунавий ўлчагичлар ёрдамида ҳар бир ёнилғи тарқатувчи колонканинг амалдаги ўлчов хатолари фоизларда ва литрларда аниқланади ва смена ҳисоботида акс эттирилади.


22. Смена исоботи икки нусхада тузилади ва сменани топширувчи ва қабул қилувчи операторлар томонидан имзоланади.

ҳисоботнинг биринчи нусхаси товар-транспорт юкхати, нефть маҳсулотларини қабул қилиш далолатномалари, нақд пуллар топширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар билан сменани топширувчи оператор томонидан тилхат билан корхона бухгалтериясига берилади, иккинчи нусхаси эса АЁҚШда смена ҳисоботи китобида қолади ва сменалар операторлари учун назорат нусхаси ҳисобланади.


23. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш ва ўлчовларнинг ҳаққонийлигини ва бирлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг сифатини назорат қилиш учун "Ўздавстандарт" маркази томонидан қўллашга рухсат этилган ва Давлат метрология хизматининг тамғасига ёки текшириш гувоҳномасига эга бўлган зарур асбоб-ускуналар ва ўлчов воситалари бўлиши керак.


24. Ҳар бир АЁҚШда нефть маҳсулотларини хатлаш белгиланган тартибда, бир ойда камида бир марта ўтказилиши керак.


25. Хатлаш мажбурий тартибда қуйидаги онларда ҳам ўтказилади:

ишни қабул қилиш  топшириш кунида моддий жавобгар шахслар алмашган тақдирда;

ўмариш, талон-тарож, ўғирлик ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бузилиш фактлари аниқланганда  бундай фактлар аниқланганда дарҳол;

ёнғин ёки табиий офатлар (сув босиши, зилзила ва бошқалар)дан кейин  ёнғин ёки табиий офат тугаши билан дарҳол.





























Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск