ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /Молия вазирининг 31.12.2013 й. 120-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.01.2014 й. 2101-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.01.2014 й.
N 2101-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
31.12.2013 й.
N 120
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг
ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар
режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи
бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-594-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 17-сон, 135-модда) 1 ва 2-бандларининг амал қилиши 2016 йил 1 январгача бўлган муддатга тўхтатилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 13 январь, 2-сон, 31-модда