Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш Қоидалари (АВ томонидан 18.01.2013 й. 2414-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 17.12.2012 й. 86-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 18 январда 2414-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2012 йил 17 декабрдаги

86-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг

ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг

шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бюджетдан маблағ олувчилар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) маблағ ажратилиши назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек капитал қурилиш буюртмачилари;


капитал қурилиш буюртмачилари - марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш объектларини бошқариш ва техник кузатув функцияларини амалга оширувчи ваколатли органлар, шунингдек ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган ягона буюртмачи хизмати;


марказлаштирилган манбалар - Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинган маблағлар;


Захира жамғармаси маблағлари - бюджетни тузишда ҳисобга олиб бўлмайдиган, йил мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги кўзда тутилмаган қўшимча харажатларни молиялаштириш (тўлаш)га йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари;


бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари - бюджетдан маблағ олувчилар ихтиёрига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетдан ташқари манбалар ҳисобига келиб тушаётган маблағлар;


шахсий ғазна ҳисобварақлари - тегишли бюджетдан маблағ олувчилар, шу жумладан, капитал қурилиш буюртмачилари учун молия органлари томонидан очиладиган бюджет, шунингдек Захира жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича маблағлар ҳаракати билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган аналитик ҳисоблар регистри;


ғазначилик бўлинмалари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳудудий ғазначилик бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари;


қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даври учун капитал қўйилмалар ҳажми ва уларнинг харажат йўналишлари ҳамда техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган, ҳар бир объект кесимида тузиладиган молиявий ҳужжат;


қурилишнинг манзилли рўйхати - капитал қурилиш буюртмачилари томонидан ҳар йили тузиладиган ва белгиланган тартибда ажратилган пул маблағлари лимити доирасида тасдиқланадиган объектлар рўйхатини ҳамда ишлар ҳажми ва фойдаланиш йўналишлари бўйича харажатларни ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат;


капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси - қурилишнинг бюджет таснифи кўрсаткичлари асосида капитал қўйилмалар лимитлари, уларни сарфлаш йўналишлари кўрсатилган ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳамда бюджет харажатларининг ойлар ёйилмасида ҳар бир қуриладиган объектлар кесимида буюртмачи томонидан тузиладиган, тасдиқланадиган ва тегишли молия органи билан ўрнатилган тартибда келишиладиган молиявий ҳужжат;


харажатлар тўлови рухсатномаси (кейинги ўринларда - ХТР деб юритилади) - кўрсатилган вақт давридан бошлаб, унинг доирасида бюджетдан маблағ олувчи юридик мажбуриятни қабул қилиши мумкин бўлган, ғазначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ олувчига бериладиган, бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи ҳужжат;


юридик мажбурият - бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномалар, контрактлар, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари ҳамда бошқа ҳужжатлар асосида иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари;


молиявий мажбурият - бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига тегишли маблағларни ўтказиб бериш мажбуриятини юкловчи тўлов ҳужжатлари, жумладан, суд ҳужжатлари асосида бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдида юзага келадиган мажбуриятлари.


2. Бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

республика бюджети бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармалари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;

маҳаллий бюджетлар бўйича - тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари томонидан амалга оширилади.



II БОБ. ШАХСИЙ ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҚЛАРИ


1-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларининг тузилиши


3. Молия органлари томонидан бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш бўйича операциялар ҳисобини юритиш мақсадида Давлат бюджети бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.


4. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет шахсий ғазна ҳисобварақларида қуйидагилар ҳисоби юритилади:

бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган ва унинг фаолиятини юритишни таъминлаш ва марказлашган тадбирларини амалга ошириш учун режали бюджет ажратмалари;

юридик шахс бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун назарда тутилган режали бюджет ажратмалари;

капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида назарда тутилган режали бюджет ажратмалари;

Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар;

юридик ва молиявий мажбуриятлар;

ХТР;

касса харажатлари.


5. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида қуйидагилар ҳисоби юритилади:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган режали бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланишининг чекланмаган турлари бундан мустасно;

келиб тушган бюджетдан ташқари тушумлари;

юридик ва молиявий мажбуриятлар;

касса харажатлари.


6. Шахсий ғазна ҳисобварақлари белгиланган мақсадига кўра мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шахсий ғазна ҳисобварақларининг турлари бўйича очилади.


7. Шахсий ғазна ҳисобварақлари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналида қайд этилади.


8. Ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағига тегишли уникал рақам берилади.


9. Бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ғазна ҳисобварағи йигирма етти уникал рақамдан иборат бўлиб:

1 дан 6 гача бўлган рақамлар - тасдиқланган Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига мувофиқ маблағлар манбаси коди ва бюджет даражаси;

7 дан 9 гача бўлган рақамлар - тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;

10 дан 14 гача бўлган рақамлар - тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;

15 дан 24 гача бўлган рақамлар - бюджетдан маблағ олувчилар бўйича Бюджет таснифининг тегишли кўрсаткичлари коди, бунда:

15 дан 21 гача бўлган рақамлар - Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифининг тегишли коди;

22 дан 24 гача бўлган рақамлар - Ташкилий таснифнинг тегишли коди;

25 дан 27 гача бўлган рақамлар - бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварағи уникал рақами.


10. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг учта рақамдан иборат шахсий ғазна ҳисобварағининг уникал рақами автоматик тарзда Давлат бюджетининг ғазна ижроси дастурий мажмуаси орқали берилади ва тегишли молия органи томонидан ҳар бир бюджет бўйича алоҳида 001 дан 999 гача рақамлардан фойдаланган ҳолда Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналига қайд этилади.



2-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш ва ёпиш


11. Бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатларга асосан очилади:

а) бюджетдан маблағ олувчининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризаси.

Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати илова қилинади;

б) харажатлар сметаси.

Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатлари (алоҳида харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун алоҳида (умумий харажатлар сметалари асосида) ҳар бир бюджет таснифининг кичик бўлимлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади;

в) капитал қурилиш буюртмачилари учун капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, шу жумладан, лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати.


12. Захира жамғармаси маблағлари учун шахсий ғазна ҳисобварақлари ушбу жамғарманинг тегишли маблағлари бўйича ҳар бир харажатлар сметаси бўйича алоҳида очилади.


13. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатларга асосан очилади:

а) бюджетдан маблағ олувчининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шахсий ғазна ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризаси.

Агар бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати илова қилинади;

б) лимитланган бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва харажатлари бўйича (тушуми ва харажат йўналиши лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлар бундан мустасно) харажатлар сметаси.

Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатлари (алоҳида харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун алоҳида (умумий харажатлар сметалари асосида) ҳар бир бюджет таснифининг кичик бўлимлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.


14. Шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 11 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни ичида молия органлари томонидан очилади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, ушбу ҳужжатлар шахсий ғазна ҳисобварақларини очмасдан қайта ишлаш ёки камчиликларни бартараф этиш учун бюджетдан маблағ олувчига юқорида белгиланган икки иш куни ичида қайтарилади.


15. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва белгиланган тартибда молия органида сақланади.


16. Молия органлари шахсий ғазна ҳисобварақлари очилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ғазна ҳисобварағи очилганлиги тўғрисида хабар берадилар. Ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчилар молия органлари томонидан хабардор этилгандан кейин икки иш куни ичида улар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари реквизитларини тегишли давлат солиқ органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.


17. Бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилиши ва унинг бўйсунишининг ўзгариши ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда шахсий номи ўзгарганда, бюджетдан маблағ олувчи ваколатли давлат органидан янги шахсий ном олганидан сўнг, бир иш куни давомида бу ҳақда тегишли молия органини ёзма равишда хабардор қилади.

Ёзма хабарнома асосида молия органи томонидан бюджетдан маблағ олувчининг номи ўзгарганлиги муносабати билан унинг шахсий ғазна ҳисобварағи уникал рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади.


18. Бюджетдан маблағ олувчининг бирлашиши, бўлиниши, ажралиб чиқиши, ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этилишида, янгидан вужудга келган бюджетдан маблағ олувчи учун давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайтадан ташкил этилганда эса, бюджетдан маблағ олувчининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда молия органига шахсий ғазна ҳисобварақларини ёпиш учун ариза тақдим этади.


19. Бюджетдан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари ушбу жараён бошланган кундан бошлаб икки иш куни ичида молия органига юқори турувчи ташкилот ёки ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.


20. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини уларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлари, тугатиш комиссияси иш фаолиятининг тугатилиши, бюджетдан маблағ олувчининг бошқа ғазначилик бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиши муносабати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда молия органи томонидан ёпиш мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисидаги аризага асосан амалга оширилади. Шахсий ғазна ҳисобварақларининг ёпилиши Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш журналида рўйхатга олинади.


21. Молия органлари томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга янги шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш қайта ташкил этиш жараёни тугаллангандан сўнг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчининг турган бюджет даражаси ўзгарганда ва бир ғазначилик бўлинмасидан бошқа ғазначилик бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда, мазкур Қоидаларнинг 11, 12 ва 13-бандларига мувофиқ амалга оширилади.



3-§. Шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш


22. Молия органининг ваколатли ходимлари шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:

а) бюджет маблағлари бўйича:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар;

бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларига, шунингдек капитал қурилиш харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгаришлар;

б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар, бюджетдан ташқари тушумлар ва уларнинг йўналиши чекланмайдиган харажатлар турлари бундан мустасно;

харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар.


23. Ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ходимлари шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:

а) бюджет маблағлари бўйича:

бюджетдан маблағ олувчиларга берилган ХТР;

ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган молиявий мажбуриятлар;

ғазначилик бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган), шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар;

б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:

белгиланган тартибда келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар;

ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган молиявий мажбуриятлар;

ғазначилик бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган), шунингдек нақд пул шаклида тўланган маблағлар.


24. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг мурожаатига кўра уларнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уларга ушбу шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмаларни мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар.

Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар "Бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими" дастурий мажмуасига уланганидан сўнг, шунингдек ушбу дастурий мажмуа билан "Давлат бюджетининг ғазна ижроси" дастурий мажмуи ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви таъминланганидан сўнг бюджетдан маблағ олувчилар шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмаларни электрон кўринишда "Бюджет ташкилотларининг автоматлаштирилган тизими" дастурий мажмуасидан оладилар.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш, қайта рўйхатга олиш ва ёпиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг ўз вақтида тақдим этилганлиги, ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги учун бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардирлар.


26. Шахсий ғазна ҳисобварақларининг ўз вақтида очилиши, қайта рўйхатга олиниши, ёпилиши ва тегишли маълумотларнинг ўз вақтида акс эттирилиши бўйича молия органларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.


27. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли маълумотларнинг ўз вақтида акс эттирилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.


28. Бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан кўчирмаларнинг ўз вақтида тақдим этилиши бўйича ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари жавобгардирлар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварақларининг

ТУРЛАРИ

Т/р

Маблағлар

манбаси


Хара-

жатлар

ёйилмаси


Вақтин-

чалик

хара-

жатлар

сметаси


Доимий

хара-

жатлар

сметаси


Юридик

мажбу-

риятлар


Тушум


ХТР


100%

ХТР


I ва II

гуруҳ

хара-

жатлари

бўйича

сўров-

нома


Тўлов

ҳуж-

жат-

лари


Бир

сатрда

хара-

жат-

лар


Маъ-

лумот-

нома


Шахсий

ғазна

ҳисоб-

варағи

тури


ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

1.

1 000

Давлат бюджети (бюджет ташкилотлари учун)


+

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

1

2.

1 000

Давлат бюджети (бир сатрда молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун)


+

+

+

+

-

+

+

+

+

+

-

13

3.

1 000

Маҳфий харажатларни бир сатрда молиялаштириш


+

+

+

-

-

-

+

-

+

+

-

4

4.

1 000

Маҳфий бўлмаган харажатларни молиялаштириш (Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари)


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

5.

1 000

Ўзаро ҳисоб-китоблар учун


+

+

+

-

-

-

+

-

+

-

+

5

6.

1 000

Субвенция


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

7.

1 000

Дотация


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

8.

1 000

Ўтказиб бериладиган даромадлар


+

+

+

+

-

-

+

-

+

-

-

9

9.

1 000

Режали ссуда


+

+

+

+

-

-

-

-

+

-

-

15

10.

1 000

Режасиз ссуда


-

-

-

+

-

-

-

-

+

-

-

12

11.

1 000

Эркин қолдиқлар ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


+

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

20

12.

1000

Даромадларни ошириб бажарилган қисмидан ўтказиб бериладиган маблағлар


-

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

21

13.

1 000

Хусусийлаштириш ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар


-

+

+

+

-

+

+

+

+

-

-

21

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРИ

14.

4 001

Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси


-

-

-

+

+

-

-

+

+

-

-

7

15.

4 002

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари


-

-

-

-

+

-

-

+

+

-

-

3

16.

4 003

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси


-

-

-

+

+

-

-

+

+

-

-

7

17.

4 004

Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси


-

-

-

-

+

-

-

-

+

+

-

14

18.

4 005

Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар


-

+

+

+

+

-

-

-

+

+

-

16

19.

4 006

Мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари)


-

+

+

+

+

-

-

+

+

-

-

24

20.

4 007

Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар


-

-

-

+

+

-

-

-

+

+

-

17

21.

4 008

Мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар


-

+

+

+

+

-

-

-

+

+

-

16

22.

4 009

Ўқув муассасаларида ўқишдан тушаётган маблағлар


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

23.

4 010

Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

24.

4 011

Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган маблағлар


-

-

-

-

+

-

-

-

+

+

-

14

25.

4 012

Капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

26.

4 013

Турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар


-

-

-

+

+

-

-

-

+

+

-

17

27.

4 014

Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар (тиббиёт муассасалари учун)


-

-

-

+

+

-

-

+

+

-

-

7

28.

4 014

Тақсимланиши назарда тутилган тушумлар (транзит)


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

29.

4 015

Бошқа таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

30.

4 016

Бошқа маблағлар бўйича депозитлар


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

31.

4 028

Божхона тўловларини тўлашдан тушган тушумлар


-

-

-

-

+

-

-

-

+

-

-

11

32.

4 999

Бюджет ташкилотларининг бошқа бюджетдан ташқари маблағлари


-

-

+

+

+

-

-

+

+

-

-

2

      





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий

ғазна ҳисобварақларини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р


Шахсий ғазна

ҳисобварағи

очилган/ёпилган

сана


Бюджетдан

маблағ

олувчининг

номланиши


Харажатларнинг

вазифа жиҳатидан

таснифи коди


Ташкилий

тасниф

коди


Шахсий

ғазна

ҳисобварағи

рақами


Изоҳ


























     





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварағи(лари) очиш тўғрисида

АРИЗА


20____й "____" __________________

Бюджет


Вилоят


Туман (шаҳар)


Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


Ташкилий тасниф коди



да шахсий ғазна

(молия органининг номи)


ҳисобварағи очишни сўрайман.

Илова: 1





Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.О.)

                  М.Ў.


Бош ҳисобчи






(имзо)


(Ф.И.О.)

________________________________________________________________________

Молия органининг шахсий ғазна ҳисобварағи очганлиги ҳақидаги белгиси

Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

         

        

Разрядлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами



15


16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

    

    

Шахсий ғазна ҳисобварағини

очиш учун тақдим этилган

ҳужжатларни текширди:







(ходимнинг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)


да шахсий ғазна ҳисобварағи очишга рухсат этилади

(молия органининг номи)



Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.О.)

           М.Ў.


20___ й "___" ____________ шахсий ғазна ҳисобварағи(лари) очилди

Бошқа белгилар


        

        


        

       


Изоҳ: ушбу ариза шакли, шунингдек юқори турувчи бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ҳам тўлдирилади.






Қоидаларга

4-ИЛОВА


нинг

қори турувчи бюджетдан маблағ олувчининг номи)


қуйи бюджетдан маблағ олувчилари

РЎЙХАТИ


Харажатларнинг вазифа

жиҳатидан тасниф коди


Ташкилий

тасниф коди


Бюджетдан маблағ

олувчиларнинг номи


1.





2.





3.


















Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.О.)


Бош ҳисобчи






(имзо)


(Ф.И.О.)

     М.Ў.              20___ й "___" ____________






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида

АРИЗА


20____ й. "____" _________________

Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди


Ташкилий тасниф коди


Молия органининг номи


Шахсий ғазна ҳисобварағи рақами


        

        


(бюджетдан маблағ олувчининг номи)

        

сабабли

(сабаби кўрсатилади)


шахсий ғазна ҳисобварағини ёпишингизни сўрайди.

Илова: 1





Раҳбар






(имзо)


(Ф.И.О.)


Бош ҳисобчи






(имзо)


(Ф.И.О.)

     М.Ў.


________________________________________________________________________



Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида молия органи белгиси

         

       


Масъул ходим








(лавозим)


(имзо)


(Ф.И.О.)


Тегишли бўлим

(сектор) бошлиғи






(имзо)


(Ф.И.О.)


Молия органи бошлиғи






(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ й. "____" _______________






Қоидаларга

6-ИЛОВА



Бюджетдан маблағ олувчининг бюджет маблағлари

бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан

КЎЧИРМА


20____ й. "____" _____________ учун

Ғазначилик бўлинмаси номи


Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Шаклланган сана 20___ й. "___" ______________


Олдинги кўчирма санаси 20___ й. "___" _______________

Шахсий ғазна ҳисобварағи


Масъул ходим



(Ф.И.О.)

Т/р

Ҳисоб рақам


МФО


Ҳужжат

рақами


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Харажат

моддаси


1.








2.








Жами айланмалар





Штамп ўрни


Ғазначиликнинг масъул

ходими имзоси ______________________ 20___ й. "____"____________


_______________________________________________________________________



Бюджетдан маблағ олувчининг бюджетдан ташқари

маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан

КЎЧИРМА


20____ й. "____" _____________ учун

Ғазначилик бўлинмаси номи


Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Шаклланган сана 20___ й. "___" ______________


Олдинги кўчирма санаси 20___ й. "___" _______________

Шахсий ғазна ҳисобварағи


Масъул ходим



(Ф.И.О.)


Кун бошига

қолдиқ


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Кун охирига

қолдиқ


Бюджет ташкилотларининг

бюджетдан ташқари маблағлари






Т/р


Ҳисоб рақам


МФО


Ҳужжат

рақами


Дебет

айланмаси


Кредит

айланмаси


Харажат

моддаси


1.








2.








Жами айланмалар





Штамп ўрни


Ғазначиликнинг масъул

ходими имзоси ______________________ 20___ й. "____"____________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 январь, 3-сон, 42-модда









































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск