Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 17.12.2012 й. 86-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.01.2013 й. 2414-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.01.2013 й.

N 2414




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.12.2012 й.

N 86


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ

олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш,

ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 17 октябрдаги 93-сонли "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1746, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 495-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 437-модда).


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                 Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 январь, 3-сон, 42-модда





























Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск