Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1997 й. 391-сон "Республика аҳолисини дори-дармонлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1997 й.

N 391



РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ

ДОРИ-ДАРМОНЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ва Республика тиббиёт муассасаларини асосий дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мақроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концернига кейинчалик Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида сотиш учун 200 минг тонна хажмда дизель ёнилғисига экспорт квотаси ажратсин,

"Фармэксим" очиқ турдаги акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасидаги савдоларда "Ўзфармсаноат" концернидан қатнашчи этиб белгилансин.


2. "Ўздавнефтмаҳсулот" давлат-акциядорлик бирлашмасига "Ўзфармсаноат" учун ажратилган дизель ёнилғисини "қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини хисобга олган ҳолда юклаб жўнатиш кунида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг сотиш нархлари бўйича, кейинчалик жаҳон бозорида шаклланган нархлар бўйича эркин алмаштириладиган валютага экспортга сотган ҳолда, Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида сотишга рухсат берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳукуматлараро битим бўйича "Фармпром" ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятидан (Украина) харид қилинадиган дори-дармонларни чакана дорихона тармоғи орқали аҳолига сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Четдан келтириладиган дори-дармонлар таннархи амалдаги харажатлар бўйича белгилансин, Ўзбекистон томони дизель ёнилғисини ортиш ва транспортда ташиш билан боғлиқ Украина чегарасигача сарфланган харажатлар ҳам шу жумлага киради.

5. 1995 йилда ҳукуматлараро битим бўйича Қозоғистон Республикасига етказиб берилган табиий газ ва электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар хисобига козоғистон ҳудуди бўйлаб дизель ёнилғисини темир йўлда транзит ташиш учун "Ўзфармсаноат" концернига 4000 вагонга квота ажратилсин.


6. Белгилансинки, Тожикистон темир йўлининг Ленинобод участкаси бўйича темир йўлда ташиш учун ҳақ тўлаш, истисно тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 10 февралдаги 56-ф-сон фармойиши билан белгиланган фойдаланилмаган лимитлар ва идоравий квоталар хисобига миллий валютада амалга оширилади.


7. Маҳфий.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат божхона қўмитаси "Фармэксим" очиқ турдаги акциядорлик жамияти билан "Фармпром" (Украина) ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти ўртасидаги контракт белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов











































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск