Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.1997 й. 4-сон "Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.1997 й.

N 4



САБЗАВОТ ВА МЕВАЛАРДАН БОЛАЛАР

ТАОМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Республика аҳолисининг юқори сифатли болалар таомлари ва бошқа махсус таомларга бўлган эҳтиёжини қондириш, экспорт имкониятларини ривожлантириш учун мевалар ва сабзавотларни қайта ишловчи замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги болалар таомлари ва бошқа махсус таомлар ишлаб чиқарувчи "Болалар таомлари-холдинг" компанияси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилар ҳисобланишига розилик берилсин:

болалар таомлари ва бошқа махсус таомлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

республика аҳолисини болалар таомлари билан таъминлаш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда иштирок этиш;

сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ва бошқа махсус таомлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида мувофиқлаштирувчи алоқаларни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш;

ички ва ташки бозорларнинг маркетингга оид тадқиқотларини амалга ошириш, болалар таомлари ва бошқа махсус таомларнинг ҳар хил турларига бўлган талабларни қондириш;

хорижий инвесторларни жалб этиш ва етакчи хорижий фирмалар билан юқори сифатли болалар таомлари ва бошқа махсус таомлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда таъсис ҳужжатларини, марказий аппарат тузилмасини ва штат жадвалини ишлаб чиқсинлар, таъсис йиғилишини ўтказсинлар ва "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамиятини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ҳамда "Тексуна Интернэшнл ЛТД." (АҚШ) компанияси ўртасида корхоналардаги қувватларни ишга тушириш жадвали билан 1-иловага мувофиқ йилига 80 млн банка болалар таоми ва 113 минг дона сиропда мева бўлаклари бўлган асептик халтачалар ишлаб чиқариш учун технологиялар, асбоб-ускуналар ва сарфланувчи материаллар етказиб бериш учун контракт ишлаб чиқилган;

контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови асосий суммани ва фоизларни 5 йил давомида тўлаш билан, тўловларни икки йилга кечиктирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига амалга оширилади;

контракт қийматининг 85 фоизи кредит асосий суммасини ва у бўйича фоизларни имтиёзли даврнинг икки йилини қўшиб 7 йил давомида узган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштирилган АҚШнинг Эксимбанки суғурта қопламаси остида АҚШ банклари кредити ҳисобига маблағ билан таъминланади;

АҚШнинг Эксимбанки суғурта қопламаси остида олинадиган кредит учун фоизлар имтиёз даври давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 5 йил муддатга бериладиган кредит ҳисобига тўланади;

кредитларни, шунингдек, улар бўйича фоизларни тўлаш "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

"Тексуна Интернэшнл лтд." компанияси ташкил этиладиган ишлаб чиқаришларда тайёрланадиган шакарли сиропдаги мева бўлакларининг барча ҳажмларини 7 йил давомида сотиб олиш контракт мажбуриятини ўзига олади;

миллий валютадаги харажатлар "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамияти таъсисчиларининг ўз маблағларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади.


5. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси "Ўзинвестлойиха" республика инжиниринг компаниясида контракт лойиҳасини экспертизадан белгиланган тартибда ўтказишни ва "Тексуна Интернэшнл ЛТД." компанияси билан қуйидагиларни тузишни таъминласин:

болалар таомлари ва сиропдаги мевалар бўлаклари ишлаб чиқариш учун технологиялар, асбоб-ускуналар ва сарфланувчи материаллар етказиб бериш учун контракт;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспорт қилиш учун фьючерлик контракти.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси томонидан "Тексуна Интернэшнл лтд." компанияси билан тузилган контрактлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамиятига берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири АҚШнинг Эксимбанки ва мазкур лойиҳа юзасидан жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кредитлар бўйича кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида маблағ билан таъминловчи банклар билан кредит битими тузсин ва кредит "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамияти учун қайта молияланишини таъминласин.


8. Пуп-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси кредитларни ва улар бўйича фоизларни тўлаш, болалар таомлари ва бошқа махсус таомлар тайёрлаш бўйича харажатларга ҳақ тўлаш учун "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамияти маблағлари белгиланган тартибда конвертация килинишини таъминласин.


9. "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамияти таркибига кирувчи "Янгийўл-консерва", "Каттақўрғон саҳовати" ва "Fазалкент консерва заводи" корхоналари ишлаб чиқариш қувватлари ўзлаштирилиши даврида ва кредитлар учун ҳисоб-китоб қилиш тугаллангунга қадар янгидан ташкил этилаётган ишлаб чиқариш бўйича фойдадан олинадиган солиқдан, бож пошлиналаридан, қуриш, монтаж қилиш ва технологик асбоб-ускуналарнинг кафолатли муддати даврида хорижий мутахассислар учун виза ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги учун консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.


10. "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамиятига технологик асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш учун келаётган хорижий мутахассисларнинг меҳмонхоналарда яшашлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун амалда бўлган нархлар бўйича сўмларда ҳак тўлаш ҳуқуқи берилсин.


11. "Болалар таомлари-холдинг" акционерлик жамияти компаниясининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Лоҳутий кўчаси, 16а-уйга жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 январдаги 15-ф-сон фармойиши "Fазалкент консерва заводи" жамоа корхонасини ва "Янгийўл-консерва" акционерлик жамиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Марказий Осиё инвестиция компанияси (Буюк Британия) билан ҳамкорлиги дастурига киритиш тўғрисидаги қисми ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.F. Обидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасинипг

1997 йил 7 январдаги

4-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болалар таомлари ишлаб чиқариш лойиҳаси

бўйича асбоб-ускуналар етказиб бериш ва

уларни фойдаланишга топшириш

ЖАДВАЛИ

Объектлар

Гуруҳлар бўйeча асбоб-ускуналар етказиб бериш ва объектларни тўлиқ ишaа тушириш муддатлари

1 йил II


2-йили


1-ярим

йиллик

2 ярим

йиллик


1 ярим

йиллик


етказиб

бериш

етказиб

бериш

ишга

тушириш

ишга

тушириш


"Янгийўл-консерва" АЖ  икки линия. Болалар таомлари ишлаб чиқариш


А, С, D, F

Е, G

1 линия

2 линия

"Fазалкент консерва заводи" ЖК  бир линия. Сиропда мева бўлаклари ишлаб чиқариш


А; В, С

F, G


1 линия

"Каттақўрғон саҳовати" АЖ  бир линия. Сиропда мева бўлаклари ишлаб чиқариш


А; В, С

F, G


1 линия

   

   

Изоҳ: Асбоб ускуналар гуруҳлари:


A - мева ва сабзавотларга дастлабки ишлов берувчи асбоб - ускуналар;


A; - мева ва сабзавотларни кесувчи асбоб - укуналар;


В - пўстини ва ўзагини тозалайдиган асбоб - ускуналар;


С - қуюқ масса тайёрловчи асбоб - ускуналар;


D - болалар таомларини стерилизация қиладиган асбоб - ускуналар;


E - стерилизация қилинган банкаларни тайёрлаш ва тўлдириш асбоб - ускуналари, жойлаш линияси;


G - ёрдамчи асбоб - ускуналар;


F - меваларни стерилизация қилувчи ва асептик халтачаларга жойловчи асбоб - ускуналар.























Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск