Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2012 й. 353-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2012 й.

N 353



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари

ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини

янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил

30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 декабрдаги

353-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 8-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари ва интерактив хизматлар соҳасини кенгайтириш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш".


2. 9-бандда:


а) "в" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялашган базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал назоратни амалга оширади";


б) "г" кичик бандда:

олтинчи хатбошидаги "маълумотларнинг ягона электрон базасида" сўзлари "солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасида" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "маълумотларнинг ягона электрон базасини" сўзлари "ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"солиқ маъмуриятчилиги жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди";


в) "ж" кичик бандга:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатилишини ташкил этади";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 565-модда






























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск