Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.05.2010 й. 98-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 21 майдаги

98-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари

фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ҳамда "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раисига ва раиснинг биринчи ўринбосарига ҳисобот беради.


5. Бош бошқарманинг ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлари Бош бошқарманинг барча ҳудудий бўлимлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиш;

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий соҳадаги ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга қарши курашиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушумлари ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, жиноий ишлар қўзғаш, улар бўйича суриштирув ишларини амалга ошириш, жиноий ишларни тергов бўйича тегишлилигига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

солиққа оид ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.



III. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг, ижара тўловининг тўлиқ тушишини ва топшириш ҳисобини, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирали назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишини, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларини қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, кейинчалик Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашини ёки унинг ҳудудий комиссияларини Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган текширишлар тўғрисида қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида хабардор қилиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий оқимлари ҳаракати ҳисобини юритиш ва мониторингини амалга ошириш;

бозорлар ва савдо комплекслари (манбалар бўйича), уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларининг даромадлари, уларнинг ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг сони (фаолият турлари бўйича), уларнинг даромадлари, товар айланмаси, шунингдек ушбу субъектлар томонидан тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш ва юритиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари пул маблағлари тушумлари ва товар айланмаси тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига тушадиган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун банклар ҳамда статистика органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга риоя қилиш масалалари бўйича кенг тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги қоида бузишлар тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текшириш;

бозорлар ва савдо комплексларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) товарларни тайёрлаш ва сотиш ҳамда контрабанда товарларини сотиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича зарур хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши белгиларини, шунингдек уларни содир этган шахсларни аниқлаш, молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларига барҳам бериш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;

солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари тўғрисидаги ишлар бўйича далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида ҳуқуқ бузилишларини текширишнинг замонавий, тезкор, илмий-техник воситалари ва усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари содир этилиши ҳолатлари бўйича терговгача бўлган текширишларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган, уларда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши белгилари аниқланган солиқ текширувлари материалларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни олиб қўйиш ва сотишни ташкил этиш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиққа доир ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари билан боғлиқ маъмурий амалиёт бўйича ишларнинг ҳолатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича маълумотларнинг электрон базасини юритиш;

солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини тўплаш, ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда ҳуқуқ бузилишлари содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун солиқ ва иқтисодий соҳалардаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича тегишли органларга таклифлар киритиш;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолияти масалалари бўйича статистик ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг Бош бошқарма ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилган мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

Бош бошқарма шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.



IV. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


8. Бош бошқарма ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

банклар ва бошқа кредит-молия ташкилотларидан бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи бошқа тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамларидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

текширилаётган, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг содир этилган бузилишлари тўғрисида далолат берадиган ҳужжатларни, шунингдек ҳуқуқ бузилишлари предметларини белгиланган тартибда олиб қўйиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг кассалари ва касса хоналари, омборлари, архивларини зарур ҳолларда муҳрлаб қўйиш;

текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;

таҳлиллар, текширишлар ва экспертизалар ўтказиш учун товарлар, буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳудудларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқ бузилишлари содир этилиши ҳолатлари бўйича терговгача бўлган текширувларни ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш ва суриштирув ўтказиш;

текширувларда қатнашишга ички ишлар органлари, санитария-эпидемиология хизмати органлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар ходимларини белгиланган тартибда жалб этиш;

Бош бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат солиқ хизмати органлари ходимларини белгиланган тартибда жалб этиш;

бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларидан, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этишни талаб қилиш;

Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига ва ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритиш;

Бош бошқарма ваколатига кирадиган материалларни умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига унинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларига берилган, Бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа ваколатларга мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.



V. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Бош бошқарма:

Назорат бошқармаси;

Суриштирув бўлими;

Таҳлил ва статистика бўлимидан иборат бўлади.


10. Бош бошқармага белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.


11. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, уларнинг ишини ташкил этади;

текширувларни ташкил этиш тўғрисида ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича буйруқлар чиқаради;

Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилади;

штатларни шакллантириш, ишга қабул қилиш, лавозимдан лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш, шунингдек Бош бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва шаклларини белгиланган тартибда аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ Бош бошқарма фаолиятига тегишли бошқа масалаларни ҳал қилади.


12. Бош бошқарма бошлиғининг бир нафар ўринбосари - белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Назорат бошқармаси бошлиғи бўлади.

Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Назорат бошқармаси бошлиғи ўзига ишониб топширилган иш участкаси учун жавоб беради, Бош бошқарма бошлиғи бўлмаганда унинг вазифаларини бажаради.


13. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


14. Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари бевосита Бош бошқармага бўйсунади.

Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қиладилар.


15. Бош бошқарма ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган йиллик ва жорий иш режалари асосида олиб боради.


16. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларининг текширувларни ташкил этиш, ходимларнинг функционал вазифаларини тақсимлаш, ишларни юритиш тартиби, текширувларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ички масалалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Бош бошқарма регламентида белгиланади.


17. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қисқа муддатли текширишлар Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида ўтказилади, кейинчалик бу ҳақда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида хабардор қилинади.

Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ бўйича текширувларнинг бошқа турлари белгиланган тартибда Бош бошқарма ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.


18. Бош бошқарма чораклик, ярим йиллик, 9 ойлик ва йиллик иш якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий ҳисобот тузади ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига тақдим этади.


19. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимларига тенглаштирилади.


20. Тегишли лавозимни эгаллаб турган, белгиланган тартибда махсус унвон берилган шахс Бош бошқарма ходими ҳисобланади. Махсус унвонлар рўйхати ва уларни бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


21. Хизматга қабул қилишда ва Бош бошқармада хизматни ўташ чоғида ходимларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси умумий талабларидан ташқари ички махсус хизмат йўриқномаларида назарда тутилган бошқа махсус талаблар ҳам татбиқ этилади.


22. Бош бошқарма ходимларига тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай турлари билан шуғулланиш, бошқа ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш тақиқланади, илмий, ўқитувчилик ва ижодий фаолият бундан мустасно.



VI. ЖАВОБГАРЛИГИ


23. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари:

ўз функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги;

ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;

ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ бузилишлари учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 162-модда.








































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск