Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.1992 й. 85-сон "Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.1992 й.

N 85


РЕСПУБЛИКАДА ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ва бозор инфраструктурасини жадал шакллантириш, давлатга қарашли бўлмаган корхоналарни ва фуқароларни халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга фаол жалб этиш, республика бозорини истеъмол моллари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишини, энг аввало, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш соҳасида, ҳар томонлама рағбатлантирсинлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар тузилишига амалий ёрдам кўрсатсинлар, Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси ва унинг ташкилотларига ўз устав вазифаларини бажаришда кўмаклашсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Бокибоев) 1992 йил 28 февралгача тегишли банкка тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг ҳисоб-китоб счётига Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан 2 млн сўм ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик, шаклидан қатьи назар, кичик корхоналар, ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этиш бўйича молиявий тадбирларни таъминлаш учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағлар, давлат, жамоат корхоналари ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш минтақа жамғармалари ташкил этилиши мумкин.

4. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бошқа суверен давлатларга ва чет элга етказиб берилиши билан боғлиқ товар айирбошлаш (бартер) операцияларини амалга оширишда талаб катта бўлган, ватанимизда ишлаб чиқарилган за импорт маҳсулотларни муқобил харид қилишда ва улар билан республика бозорини тўлдиришда тадбиркорларнинг фаол иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


а) Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 7 мартдаги 97-сон қарори (17-банд "в" кичик бандининг 2-хат боши)нинг, 1989 йил 10 майдаги 162-сон қарори (8-бандининг "г" кичик банди ва "д" кичик бандининг 4-хат боши)нинг, 1990 йил 15 январдаги 33-сон қарори (1-илованинг 26-банди)нинг халқ истеъмоли молларини импорт қилишни чеклаш тўғрисидаги қисмининг амал қилиши 1992-1993 йилларда тўхтатиб қўйилсин;

б) бир ҳафта муддат ичида:

Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) ташқи иқтисодий товар айирбошлаш (бартер) операцияларини амалга ошириш бўйича чеклашларни олиб ташлашга доир таклифларни тақдим этсинлар;

Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси (ўртоқ Жураев) халқ истеъмоли молларини республикага импорт қилиш бўйича бож имтиёзларини белгилаш юзасидан таклифлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги (ўртоқ Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), маҳаллий бошқарув органлари Тадбиркорлар уюшмаси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва бартер бўйича харид қилинган халқ истеъмоли молларини шартнома нархларида сотиш учун уларга савдо биноларини ижарага (пайчиларнинг розилиги билан матлубот кооперацияси тизимида) берсинлар.

Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига унинг корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларини, одатдагича, республика аҳолисига сотиш, бунда савдо ташкилотлари билан ўзаро фойдали шартномалар тузиш тавсия қилинсин.


6. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси:

1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига қирувчи корхоналарда келишилган ҳажмларда ва рўйхат бўйича мажбурий етказиб бериладиган маҳсулотлар (ишлар ва хизматларни жойлаштиришни назарда тутсин. Тадбиркорлар уюшмаси ҳар йили белгиланган муддатларда ўз таклифларини киритсин;

Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси (ўртоқ Шарипов), "Ўзбошенгилтаъминотсотиш" (ўртоқ Гатаулин), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" (ўртоқ ґусанов), Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат кумитаси (ўртоқ Муминов) билан биргаликда рўйхат бўйича биркитилган корхоналарга, Тадбиркорлар уюшмаси аъзоларига белгиланган мажбурий маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) етказиб беришларни бажариш учун зарур бўлган моддий-техника ресурсларини белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

"Кооперативлар фаолиятини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқувчи Республика комиссиясининг номини ўзгартириш ва Ўзбекистон ССРни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришда унинг ҳиссасини ошириш тўғрисида" 1989 йил 27 сентябрдаги 315-сон қарор;

"Кооперативлар фаолиятини ва меҳнатни ташкил этишнинг якка тартибдаги шаклларини тартибга солишга доир таклифларни ишлаб чиқувчи Республика комиссияси составига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 1990 йил 24 январдаги 51-сон қарор;

"Кооперативлар ва меҳнатни ташкил қилишнинг якка тартибдаги фаолиятини тартибга солиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда республиканинг суверен ҳуқуқларини, ўзини ўзи бошқаришни ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашни кенгайтириш асосида иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш юзасидан республика комиссияларининг ваколатларини кенгайтириш тўғрисида" 1990 йил 16 мартдаги 140-сон қарор.


8. Адлия вазирлиги (ўртоқ Маликов) Тадбиркорлар уюшмаси, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш кумитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар кумитаси (ўртоқ Султонов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Давлат банки (ўртоқ Муллажонов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 10 кун муддат ичида ўз кучини йўқотган нормаларни бекор қилиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш учун солиқ солиш, банк ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида республика қонунчилиги ва ґукумат қарорларига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Умумиқтисодиёт комплекси (ўртоқ ґамидов) 5 кун муддат ичида ушбу таклифларни кўриб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар:

тадбиркорлик фаолиятига асосланган ишлаб чиқариш кооперативлари, корхоналарнинг буюртмалари бўйича меҳнат дафтарчалари ва улар учун суқма варақлар тайёрлашни таъминласинлар;

меҳнат дафтарчалари юритишни амалга оширувчи давлатга қарашли бўлмаган корхоналар ходимларига зарур бўладиган амалдаги қонунчилик материалларини етказсинлар;

давлатга қарашли бўлмаган корхоналар томонидан меҳнат дафтарчалари ва улар учун суқма варақларни ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва тўлдиришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши юзасидан чора-тадбирлар кўрсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси ХХЮК дирекцияси (ўртоқ Луковский) Тадбиркорлар уюшмасига кўргазмалар, ярмаркалар, биржа савдолари ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун павильонлардан бирини имтиёзли шартлар бўйича ижарага берсин.


11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков) бир ой муддат ичида Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига унинг таркибий бўлинмаларини жойлаштириш учун 3000 кв метр майдонли бинолар ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги доимий ваколатхонаси (ўртоқ Саидов) Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасининг ваколатхонасини жойлаштириш учун тегишли бинони аниқласин ва Уюшмага ижарага берсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмаси ва унинг таркибий бўлинмаларини белгиланган тартибда зарур телефон, телекс ва факсимил алоқа билан таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ўртоқ Абдуллаев), Халқ таълими вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этишда Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасига кўмаклашсинлар.

Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси (ўртоқ Хайитбоев) телерадиоэшиттиришлар дастурларида тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитишга бағишланган эшиттириш ва кўрсатувлар, ўқув дастурларини назарда тутсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Алоқа вазирлиги Тадбиркорлар уюшмасига белгиланган тартибда ноширлик ҳуқуқи берган ҳолда Уюшманинг даврий нашрларини, тадбиркорлик фаолиятини тарғиб этиш, реклама қилиш ва ривожлантириш билан боғлиқ босма маҳсулотларини чиқариш ва тарқатиш учун зарур матбаачилик қувватлари ажратилишини таъминласинлар.

Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Тадбиркорлар уюшмасининг буюртмасига мувофиқ (рўзнома ва китоббоп) қоғозга фондлар ажратилишини назарда тутсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., 2-сон, 3-модда

















































Время: 0.2128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск