Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2003 й. 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) маъмурий биносини қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2003 й.

N 148



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ

ҚОРИ ПАЛАТАСИ) МАЪМУРИЙ

БИНОСИНИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 6-уйда жойлашган бинонинг техник ҳолатини ўрганиш бўйича махсус комиссиянинг:

мазкур бинони келгусида унга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси)ни жойлаштириш учун реконструкция қилиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги;

бинони, "Баҳор" концерт залини ва ошхона залини, кейинчалик уларни реконструкция қилиб сақлаб қолган ҳолда, бузиш зарурлиги тўғрисидаги хулосасига розилик берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллик майдони, 6-уйдаги бузилган бино ўрнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) маъмурий биноси қурилишини таъминласин.

Қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси - буюртмачи этиб;

"Тошшаҳарлойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти лойиҳалаш институти - бош лойиҳаловчи этиб;

"12-трест" очиқ акциядорлик жамияти - бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъмурий биноси қурилиши учун 2003-2004 йилларда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъмурий биносини лойиҳалаш, қуришни жадаллаштириш ва уни ўз вақтида фойдаланишга топшириш устидан тезкор назоратни амалга оширсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

бош лойиҳаловчи ва бош пудратчи билан биргаликда лойиҳалаш ва қуриш учун субпудратчи ташкилотларни, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари етказиб берувчиларни, шу жумладан хорижий шерикларни танлаш бўйича танлов савдолари (тендерлар) сифатли ўтказилишини, савдолар натижалари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланишини таъминласин;

Мустақиллик майдони, 6-уйдаги бинони бўшатишни ва ундаги барча ташкилотларни бошқа биноларга қайта жойлаштиришни таъминласин;

Мустақиллик майдонидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъмурий биноси қурилишини 2004 йилнинг III чорагида тугалласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳалаш ишларининг экспертизадан ўтказиш билан биргаликда олиб борилишини ва мазкур объектда қурилиш сифати устидан назоратни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



































Время: 0.1650
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск