Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2003 й. 147-сон "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2003 й.

N 147


СУДЛАР ВА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Судлар адлия органлари ва муассасаларининг (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) моддий-техника таъминотини яхшилаш, улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек амалдаги Судлар ва адлия органларини ривожлантириш, Ижро ишини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Судлари ва адлия муассасаларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларини ривожлантириш, Ижро ишини ривожлантириш жамғармалари негизида ягона Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилсин.


2. Белгилансинки, қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

умумий юрисдикция судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарима санкцияларини тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 12 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 12 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

ижро иши бўйича бюджетга ундирилган суммадан 24 фоиз миқдоридаги ажратмалар, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар ундирилишидан ташқари;

ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 8 фоизи, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бўйича;

суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғимларининг 80 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг депозит ҳисобига ўтказиладиган очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатларнинг 80 фоизи;

мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари бошқа шахслардан ундириладиган жарималар ва пенялар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, умумий юрисдикция судлари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларни зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш Жамғарманинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари шунингдек:

хўжалик судларини ва адлия органларини, шу жумладан нотариатни, ФҲДЁни ва суд ижрочиларини моддий-техник таъминлашга;

Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника, ўқув-методик мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида тадқиқотлар ўтказишга, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибининг стажировкадан ўтишини ташкил этишга;

судлар ва адлия органлари ходимларига малака класслари, даражалари ва муайян вақт давомида ишлаганлиги учун устама ва қўшимча ҳақ тўлашга, уларнинг малакасини оширишга, кадрларни ўқитишга;

судлар ва адлия органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишга;

коммунал-фойдаланиш ҳамда судлар ва адлия органларининг бошқа жорий харажатларига;

нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплашга ва тегишли харажатларга;

судлар ва адлия органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.


4. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом ва уни бошқариш тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки, Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бошқарадиган Кузатувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

Кузатувчи кенгаш таркибига лавозимига кўра Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори ва Жамғарманинг ижро этувчи директори киради.


6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлашни тезкор бошқариш 4 кишидан иборат таркибдаги, Жамғарма маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Жамғарма ижро этувчи дирекциясини Ижро этувчи директор бошқаради, у Жамғарма Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Жамғарма ижро этувчи директори Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши бир ой муддатда Жамғарма ижро этувчи дирекциясини жойлаштирилишини ва бутланишини, шунингдек Жамғарма фаолиятининг бошқа ташкилий-техник масалалари ҳал этилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Нурмуродов) Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири А.Полвон-зода йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этсин.


9. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида" 1993 йил 4 мартдаги 124-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида" 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарорининг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 августдаги 321-сон қарорининг 5-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро ишини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 17 октябрдаги 358-сон қарори, 1-банд бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2003 йил 28 февралдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 20-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А.Азизов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 мартдаги

147-сон қарорига

2-ИЛОВА



Судлар ва адлия органларини ривожлантириш

жамғармасини бошқариш

ТУЗИЛМАСИ



Кузатувчи кенгаш




Ижро этувчи дирекция


Ижро этувчи директор


Бош бухгалтер, бухгалтер

2




Иқтисодчи-тафтишчи

1



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 54-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 3, 26-модда.







































Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск