Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 65-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 35-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-33-сон, Марказий банк Бошқарувининг 13/2-сон, Давлат статистика қўмитасининг 4мб-сон "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 02.07.2013 й. Қарори (АВ томонидан 30.07.2013 й. 1411-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2013 й.

N 1411-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.07.2013 й.

N 65


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.07.2013 й.

N 35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.07.2013 й.

N 2013-33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.07.2013 й.

N 13/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.07.2013 й.

N 4мб


ҚАРОРИ



"Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия

ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41, 2004-57, 257-В, 8-сонли "Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Тураев

              





Қарорга

ИЛОВА



"Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия

ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номидаги ва 1-банддаги "бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда" деган сўзлар "бухгалтерия ҳисобида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда" деган сўзлар "бухгалтерия ҳисобида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадан ", статистика" деган сўз чиқариб ташлансин;


в) 1-банддаги "кредит уюшмалари" деган сўзлар "бошқа кредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 14-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бх - четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-бандига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар"га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 282-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ шаклланади.";


д) 5-параграф номидан "ва статистик" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


е) 36 ва 38-бандлардан "ва бошқа ҳисоботларнинг тегишли моддаларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


ж) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сонли шакл) акс эттирилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 417-модда






































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск